Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Shaydoi Jannat

Логотип телеграм канала @eslatdim — Shaydoi Jannat S
Логотип телеграм канала @eslatdim — Shaydoi Jannat
Адрес канала: @eslatdim
Категории: Цитаты
Язык: Русский
Страна: Узбекистан
Количество подписчиков: 787
Описание канала:

Кўрган-кечирганларим, ўзимга раво кўрганларим...барини шу масканга тўпладим

Рейтинги и Отзывы

4.00

2 отзыва

Оценить канал eslatdim и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

0

4 звезд

2

3 звезд

0

2 звезд

0

1 звезд

0


Последние сообщения 6

2021-06-30 10:18:16
Ҳеч ким тегинишга ҳам ботина олмайдиган соқол ва ҳижоб

@eslatdim
828 views07:18
Открыть/Комментировать
2021-06-29 14:13:45 МИЛЛАТЧИ МУСУЛМОНЛАР УЧУН

Изоҳлар орасида айримларнинг "фалон миллатга мансубда, шу боис шундай" қабилида ҳақоратомуз сўзларига кўзим тушади.

Қайсидир қавм хато қилса даставвал унинг миллати саваланади, сўнг диний қарашлари.

*

Салоҳиддин Айюбий курд,
Муҳаммад Фотиҳ турк,
Ториқ ибн Зиёд барбар миллатига мансуб эдилар.

Имом ал-Бухорий бухоролик,
Имом Муслим нишопурлик,
Ибн Можа қазвинлик,
Имом Термизий термизлик,
Имом Насоий туркманистонлик эдилар.

Ислом араблардан бошлансада, унинг шиддат олиши бошқа халқлар билан боғлиқ бўлди.

*

"Арабнинг араб бўлмагандан ҳеч бир устунлиги йўқдир, илло тақвоси билан!"

(Саҳиҳ)

*

Аллоҳ Қиёматда амалларимизни сўроқ қилади, миллатимизни эмас.

Араб бўлган Абу Лаҳаб Жаҳаннамда-ю, Билол Ҳабаший (розияллоҳу анҳу) Жаннатда.

*

Исломдан аввал ҳам миллатчиликдан келиб чиққан урушлар кўп бўлган.
Аммо Ислом бу урушларга чек қўйди.

Мусулмонлар Иброҳим алайҳиссалом миллатига мансуб дея, юқори шарафга кўтарилдилар.

*

Эсланг, авваллари ўзбек, тожик, қозоқ, қирғиз ёки туркман каби атамалар бўлмаган.

Барча ўз тилида сўзлашар, аммо бир-бирини тушуниши учун ҳеч қандай таржимоннинг кераги йўқ эди.

Қадрият, урф-одатлар ҳам бир-биридан деярли фарқ қилмайди.

Аммо қаердандир коммунизм деган тизим келди-ю, барчамизни бўлиб юборди.

Ерларимизни қайта тақсимлаш давоси билан чиқиб, кўплаб хақларни жойидан кўчириб юборди.

Келажакда фикр юритувчилар халқни бирлаштиришидан қўрқиб, чегара сарҳадларини чизиб, ўзаро иғво уруғларини ҳам экиб кетдилар.

*

Биродарларим!

Ёмон миллат бўлмайди, ёмон иллат бўлади!

*

Ўрта Осиёнинг қай ҳудудига бормай, ўзимни уйимдагидай ҳис қиламан.
Чунки қардошларимнинг уйида меҳмон эканимни жуда яхши англайман.

Қардошларимиз билан суҳбатлашар эканман, доим бир нарса ўз тасдиғини топаверади:

Бизга

Қозоқларнинг бирдамлиги,
Тожикларнинг шиддати,
Ўзбекларнинг заковати,
Туркманларнинг ҳалимлиги,
Қирғизларнинг ҳақпарварлиги етишмайди.

Балким бизда бу туйғу ва тушунчаларни шакллантириш учун анча меҳнат ва вақт талаб қилар.
Аммо ўзаро бирлашишимиз учун ҳеч қандай меҳнат ёки вақт талаб қилмайди!

Келинг қардошларим, бирлашайлик!
Мен барчангизни яхши кўраман!

Биз бу кунларга етиш учун не довонлар ошдик, не кирғинлар кўрдик, ни синовларда синалдик.
Шу даражага бирлигимиз билан етиб келдик.
Энди бирлигимиз янги поғоналарга кўтарилар чоғда иғвогарларнинг фитналарига учиб, бир-биримиздан шубҳага бормайлик!

Shaydoi Jannat

@eslatdim
652 views11:13
Открыть/Комментировать
2021-06-23 08:27:41 Мен ёқтирган Lamborghini мегазаводи ҳам ЛГБТни қўллаб, ўз логосини ўзгартирибди.

Бойкот қилиш тариқасида энди Aventador автомобилини ҳарид қилмайдиган бўлдим! ))

@eslatdim
1.9K views05:27
Открыть/Комментировать
2021-06-21 18:50:51
Бестселлер китоб Ўзбекистонда

Қуръони Каримнинг маънолари таржимасини биринчи бўлиб ўзбек тилига ўгирган Шайх Алоуддин Мансурнинг "Қуръони Азим тафсири" сотувда!

18томдан иборат тўплам 25поранинг тафсири жамланган.

Биздан 1.500.000 сўмга ҳарид қилишингиз мумкин.

Ўзбекистон бўйлаб етказиш хизмат мавжуд.

5-10 тўплам ҳарид қилувчи мижозларга чегирмалар тақдим қилинади.

Буюртма учун: @sizgamaktub_bot
1.8K views15:50
Открыть/Комментировать
2021-06-16 15:24:40 АҚСОНИ ОЗОД ҚИЛИШГА ОТЛАНГАНЛАР ҲАҚИДА ЭРТАК

Кунларнинг бирида 5та яҳудий Ақсо ҳудудига бостириб кириб, бир мусулмонни шафқатсизларча дўппослабди.
Буни кўрган 20та мусулмонни жуда жаҳли чиқибди.

Улардан бири "Уни ҳам, Ақсони ҳам озод қилиш керак!" дебди.

- Йўқ, уларни озод қилиш учун фатво керак! Фатвосиз ёрдам йўқ!
- Тўғри, борсак ўзимизни янчиб ташлайдилар.
- Буни ҳаммаси уюштирилган! Саҳна кўриниши!
- Туркия нега ёрдам бермайди?
- Тўғри! Миср ҳам ёрдам бериши шарт эди, лекин жим!

Бошқаси "Биз 30тамиз, улар атиги 5та! Қийинчиликсиз эплаймиз!" дебди. Кўпчилик бу гапни тасдиқлабдилар.

Натижа: 20-5=15

*

Қолган 15та мусулмоннинг фикри турлича бўлса ҳам, ихтилоф чиқмаслиги учун сукут сақлаб, йўлга чиқибдилар.

Йўлда таҳорат олиш учун тўхтабдилар. Улардан бири жавробига масх тортибди. Буни кўрган бошқа бири:
- Сен пайпоққа масх тортдинг! Бемазхабсан! - деб, у билан уруша кетибди. Баҳс жанжалга айланиб кетибди.

Натижа: 15-2=13!

*

Қолганлари баҳсни давом эттирмай, йўлга отланишибди.

Суҳбатлашиб кетишар экан, улардан бири:

"Сени ақиданг бузуқ!" дея, ўшқириб кетибди. Баҳсга бошқалар ҳам аралашибдилар.

Натижа: 13-3=10!

*

Қолганлар тушкун ҳолатда йўлда давом этаверибдилар.

Тўда орасида бир киши телефонида қайсидир кишининг маърузасини эшитиб кетаётган ҳам экан, бошқаси келиб:

"Бу домла ғирт душман! Мана бунисини эшит!" дебди. Энди икки киши аҳли илмларни солиштира кетибди. Бошқалар нима бўлишини сезгандай, уларни тинчлантиришга уринар экан.

Улар ўз кумирлари учун жон ачитиб гапиришар, иккинчи томонни кўпроқ булғашга уринарди.

Натижа: 10-2=8!

*

Йўл юриб, яна мўл ҳам юришибди.
Орада яна низо чиқибди. Бу гал мазхаб ёки ақида борасида эмас, миллат борасида баҳс бошланибди.
Баҳс кенг авж олганидан, жамоадан 5таси (ўзбек, тожик, қозоқ, туркман, қирғиз) ажралиб чиқибди.

Ҳалиги 5та дўст бошқа йўлдан давом этишибди. Уларни узоқдан кўрган яҳудийлар қўрққанларидан уларга ракета учирибдилар. 5та дўст қараса, ҳимоя қурилмалари катта жамоада қолган, ўзлари қуролсиз ажралиб чиққан эдилар.

Лекин ракета "Бу тожик экан, демак буни бошига тушмаслигим керак!" демабди. Умуман ҳеч бирининг бошига тушмабди, миллат ҳам танламабди. Аммо портлашидан барчаси ҳалок бўлибди.

Натижа: 8-5=3!

*

Қолгани йўлда давом этаркан, бири сафардан чарчабди.

Учта жангчи манзилга етган ҳам экан, улардан бири узоқдан бир аёлни кўриб, дарров фикри ўзгарибди.
"Аввал уйланиб, 5-6кун дам олиб, қувватга тўлгач жанг қиламан!" дебди.

*

Иккиси Ақсога яқин келган ҳам экан, ҳалиги 5та яҳудий қараса, улар икки киши.
Ўртада жанг бўлибди.
4та яҳудий қатл қилинибди. Аммо бир мусулмон шаҳид бўлибди.

Яҳудийларни қутқариш учун бошқа яҳудийлар кела бошлабди.
Тирик қолган мусулмон ортига қараса, шериклари етиб келмабди. Мажбур - ортига чекинибди.

*

Узоқ сафардан уйига базўр келган ҳам экан, уни ўз юрти миршаблари "Сен террорчиларга қўшилдинг!" деб, уни ҳибсга олибди.

Ана шунда даставвал қўрқоқлик қилиб, бирлашишдан бўйин товлаган 5та мусулмонлар айтармиш:

- Ана, айтдимку, фатвосиз бориб бўлмайди деб!
- Мен ҳам айтдимку, яҳудийлар ютади деб!
- Айтгандимку, барчаси саҳналаштирилган деб!
- Туркия ҳам бежизга жим турмаябдида! Саҳналиги ошкор бўлди!
- Фаластинга қўшни Миср ҳам бежиз шундай қилмабди! У ҳам билган экан-да!

*

Йўлда ажралганлар ҳам жим туришмабди:

- Бемазхабнинг / ақидаси бузуқнинг / фалон миллатнинг аҳволи шу!

*

Ҳеч бири "Биз улардан ажралганимиз учун, бирлашмаганимиз учун шундай бўлди!" демасмиш.

*

Ҳали ҳанузгача мусулмонлар доим бир иш қилишдан олдин бир-бирилари билан баҳс қилаверар эканлар.

Бу орада Ақсо ҳам қўлдан кетибди, Шарқий Туркистон, Мьянма ва Ҳиндистондаги мусулмонлар ҳам асир тушибдилар.

Яна бошқа ўлкаларда ҳам шу ҳол кузатилар, мусулмонларнинг аҳволи эса ўша-ўша экан!

Shaydoi Jannat

@eslatdim
3.1K views12:24
Открыть/Комментировать
2021-06-13 15:22:20 Уни йўқ деб, буни йўқ деб шикоятлар айламанг сиз,
Ахир осмон мусаффоку
Шу-ла қорин тўйдирармиз.

Не бўлар гар юпин юрсак,
Буюрилганмиз биз сабрга.
Ахир бизни имомлар дер
Шукур ила кет қабрга.

Хокимимиз, қозимиз бой,
Бўлгани-ку бизга давлат,
Қорнимиз хам тўяр гар улар
Юрсалар тўкиб савлат.

Тили болдир, деманг маддоҳ,
Бошқлиқларни оқлаганни,
Уларга хам бордир улуш,
Мақтаб, халқни доғлаганни.

Ваъда нима, сўзда субут
Фарқлимиди каззобларга,
Бадбахтликни лозим тутиб,
Ўлса - қолар азобларга.

Баланд-баланд бинолари
Кошки берса дилга таскин,
Қанча қари, гўдаклари
Қишларида хароб, мискин.

Тил теккизманг имломизга
Гоҳи ўрис, гоҳ инглизмиз,
Динини хам сотганларга
Малол хижобли синглимиз.

Биз шундайин балиқлармиз -
Гўштарларимиз ейилгувси,
Қачон инсон бўлсак итлар
Хаққимиздан тийилгувси.

Муслима Ниса

@eslatdim
775 views12:22
Открыть/Комментировать
2021-06-13 15:15:07 Ҳозирда Телеграм тармоқларида каналлар сони ортган. Улар орасида энг бетакрорини сизларга маълум қилмоқчиман.

Бу @masjidtozalash

*

Канал маъмураси бир толиба қиз.
Ёш бўлишига қарамасдан, масжидга чексиз муҳаббат соҳибаси ҳозирда жуда улкан ажрли ишларга ҳомийлик қилмоқда.

Унинг каналида жамоа бўлган ҳолда муслима сингилларимиз келишилган кунда қайсидир масжидга бориб, хонақоҳларни,
йигитлар эса таҳоратхона ва ҳовлиларни тозалаб, масжид ободонлашувига катта ҳисса қўшмоқдалар.

Ҳозирда жуда кўплаб масжидлар аҳли уларни дуо қилмоқда.

Шундай ажрли лойиҳани сизларга ҳам илинишни маъқул кўрдик.

Марҳамат, ажр карвонига сиз ҳам қўшилинг:

@masjidtozalash
783 views12:15
Открыть/Комментировать
2021-06-11 10:52:59 ҲОКИМ-ҲОКИМ ЎЙИНИ

Маҳалладаги жажжи болажонларнинг ўзларининг махсус актёрлик ўйинлари бор.
Биз болажон бўлган даврда қизлар бу ўйин номини "Хола-хола", болалар эса "Пақ-пақ!" дейишарди.

Аммо куни кеча маҳалланинг болажонлари бу ўйинга янгича ном ва қаҳрамонлар беришибди: "Ҳоким-ҳоким!"

Кулайми, йиғлайми, билмай қолдим.

Бир қизалоқ тахтача устида ўтирган болани олдига келиб гапирди:
"Ҳоким бува, бизни йўллар қачон асфалть бўлади? Ҳаммаёқ чуқур бўлиб кетди-ку!"

Ҳоким ҳам бўш келмади. Ёнида баргга чўп билан нималарнидир ёзаётган қизчага қараб:

- Архитекторни чақир! ,- деди.

Қиз туриб, қаергадир кетди. Бироз нарироқда болалар "Гаи-Гаи" ўйнаётган эканлар. Улардан бири қизнинг ортидан эргашиб келди.

Ҳокимбува унга қараб сўради:

- Қачон бу йўллар текис бўлади?

Архитектор ҳам ажойиб чиқди. Қўлини кўксига қўйиб, эгилганча жавоб берди:

- Ҳокимбува дастурга киритилган. Яқин орада ҳал бўлади.

(Шу еригача зўрға чидадим. Боланинг гапидан сўнг кулиб юбордим)

Ҳоким ниманидир қойиллатгача шикоят қилиб келган қизчага қараб қўйди. Қизга жавоб ёқмадими дейман, бақир-чақир қила бошлади:

- Порталга ёзаман! Камерага узур сўраттираман!

Ҳоким ҳам бўш келмади:

- Қоровулга айтинглар, ҳеч кимни қабулимга киритмасин!

*

"Ҳоким-ҳоким" ўйнаётган болаларнинг ёши 4-6 атрофида эди.
Ҳали ақлини танимаган болакайлар ҳокимият ва халқ ўртасидаги муносабатни аллақачон англаб еткан эди...

Shaydoi Jannat

@eslatdim
1.3K viewsedited  07:52
Открыть/Комментировать
2021-06-09 14:37:06
Ўзига қабр тайёрлаган эмас,
ўзини қабрга тайёрлаган ютади.

@eslatdim
1.0K viewsedited  11:37
Открыть/Комментировать
2021-06-08 18:09:01 Бугун сиз биродарларга иккинчи рўзғор ҳақида оз-моз тавсиялар беришга ҳаракат қиламан (биизниллаҳ)!
34 views15:09
Открыть/Комментировать