Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Shaydoi Jannat

Логотип телеграм канала @eslatdim — Shaydoi Jannat S
Логотип телеграм канала @eslatdim — Shaydoi Jannat
Адрес канала: @eslatdim
Категории: Цитаты
Язык: Русский
Страна: Узбекистан
Количество подписчиков: 787
Описание канала:

Кўрган-кечирганларим, ўзимга раво кўрганларим...барини шу масканга тўпладим

Рейтинги и Отзывы

4.00

2 отзыва

Оценить канал eslatdim и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

0

4 звезд

2

3 звезд

0

2 звезд

0

1 звезд

0


Последние сообщения 8

2021-05-23 09:12:12 Ўзбеклар: - Нега Фаластинга Миср ёки Саудия Арабистони ёрдам бермайди?

Фаластинликлар: - Нега Шарқий Туркистонга Бухорий юрти ёрдам бермайди?

Икки хил стандартлар...

@eslatdim
778 views06:12
Открыть/Комментировать
2021-05-22 13:09:27 "Ўзбекистонда 2000$ пора олишдан бош тортган ИИБ ҳодимига 1500$ атрофида пул мукофот тариқасида берилди".

Мен бу борада ҳеч нима демайман. Шунчаки икки воқеани келтираман: бири ҳаётий, иккинчиси ҳаёлий.

*

Ҳаётий воқеа

Уинстон Черчиль ҳайдовчиси билан мажлисга шошилинч кетаётганида унинг машинасини полиция тўхтатади. Қонунбузарлик содир бўлгани учун машинага жарима расмийтирила бошлайди.
Ҳайдовчи ҳар қанақасига тушунтирса ҳам полиция ҳодими фикридан қайтмайди. Охири вазиятга Черчиль аралаша бошлайди.
Кеч қолаётганини, Буюк Британия бош вазири эканини тушунтирса ҳам ҳодим ўз қароридан қайтмайди.
Унинг ўз касбига вафодорлиги, шундай катта амалдор олдида ҳам касби ва либосига хилоф иш қилмаганидан мамнун бўлган Черчиль унинг бошлиғига қўнғироқ қилади ва ушбу полиция ҳодимининг лавозимини оширишни айтади.
Бўлим бошлиғи ундан сабабини сўраганида, вазир бўлган воқеани айтиб беради.
Шунда бўлим бошлиғи унга:

"Кечирасиз, бош вазир, қонунимизда ўз касбини бажараётган ҳодимни лавозимини кўтариш кераклиги ёзилмаган. У ўз касбини бажараяпти, бунда унинг лавозимини кўтаришга арзигулик ҳолатни кўрмаяпман" деб, жавоб беради.

*

Ҳаёлий воқеа

- Ўртоқ бошлиқ, мен тўй бошлаган эдим. Менга бироз пул керак!

- Иеээ, тўй бошладингми? "Моро" бўсин. Ошга чақир-а! Пул керакми? Бўлди!
Ҳозир ҳодим пора олишдан бош тортди, деб далолатнома ёзаман, сенга мукофот пули ажратишади.

- Ҳар доимгидекми?

- Ҳа-да! Уёғи 50/50 бўлади-да!

P/S: мен мана шу ҳаёлий воқеа бора-бора ҳаётий воқеага айланишидан ҳавотирдаман..

Shaydoi Jannat

@eslatdim
290 viewsedited  10:09
Открыть/Комментировать
2021-05-22 12:35:35 @islomda_ehtiros канали эндиликда бизга тегишли эмас.
392 views09:35
Открыть/Комментировать
2021-05-22 06:40:39 @islomda_ehtiros канали сотилади!
Тайёр аудитория.


Нархи: 1.000.000 сўм

Шу пайтгача 700$дан ортиқ даромад келтирган.
Тадбиркорлик ва тижорат учун яхши фаолият манбаи.

Мурожаат учун: @islomda_ehtiros_bot
331 viewsedited  03:40
Открыть/Комментировать
2021-05-21 03:28:05 Фаластинлик:

- Биз Таҳажжуд намозидан ҳам кўп Жаноза намозларини ўқирдик.

@eslatdim
845 views00:28
Открыть/Комментировать
2021-05-21 02:27:29
G'alaba shukuhi!

@falastinsadosi
627 views23:27
Открыть/Комментировать
2021-05-21 02:27:29 Ushbu kechkan og'ir damlarda Falastin xalqi va ularni qo'llab-quvvatlagan barcha-barchaga tashakkur bildiramiz
605 views23:27
Открыть/Комментировать
2021-05-21 02:27:29 G'alaba muborak!

Aqso ozod bo'ldi!
554 views23:27
Открыть/Комментировать
2021-05-21 02:27:29 Allohu akbar, g'alaba!!!
563 views23:27
Открыть/Комментировать
2021-05-21 01:54:49 Фаластин-Исроил урушни тўхтатиш ҳақида музокара олиб бориши ҳақида фикрим

Урушни тўхтатиш ҳақидаги музокаранинг ўтказилиши бу - Фаластиннинг ғалабасидир.

Сабабини очиқлайман.

1. Халқаро медиада Исроилнинг таъсири кучли бўлишига қарамай, у медиаурушни бой берди.
Натижада бутун дунёда Исроилга қарши намойишлар авж олди.

2. Иқтисодий ғалаба.
Урушдан Исроил иқтисодиёти жиддий зарар кўрди. Туризм ва импорт-експорт соҳаси бутунлай тўхтади.
Йўқотишлари кам бўлишига қарамай, аҳолида ҳукуматга нисбатан ишонч пасайди.

Фаластин вайронага айланишига қарамай, турли хил давлатлардан инвестиция ва моддий ёрдам қабул қиладиган бўлди.

3. Метин ирода ғалабаси.
Дунёда ҳеч бир халқ фаластинликларчалик душманга қарши тик турмаган. 24соатлик узлуксиз келган ракеталар ҳам уларни Жума намози ва жамоат намозларидан тўхтата олмади. Фаластинни бутун бошли инфратузилмаси йўқ қилинган бўлсада, аҳоли ўз ҳудудини ташлаб қочмади.

4. Муқаддас бурч адо қилинди. Фаластинликларнинг асосий мақсади - Қуддусни қутқариш амалга ошди.
Эндиликда мусулмонлар Ақсода бемалол ибодат қила оладилар.

5. Аҳолининг уйидан кўчириш сиёсати амалга ошмайди.
Шайх Жарродаги фаластинликларнинг уйларидан кўчирилиши можароларнинг ўчоғи бўлиб хизмат қилди.
Сулҳ имзоланиши билан бу масала ҳам кўриб чиқилади. Чунки Шайх Жарро ҳали ҳам баҳсли ҳудуд бўлиб қолмоқда. Агар аҳоли ўз уйларига қайтрилмаса уруш яна қайта бошланиши мумкин.

6. Нетаняху сайловларда рақибларидан ортда қолди.
Агар у сайловда ютқизса, тез орада суд курсисига ўтиради. Хунрезликлар, уруш ва пора олди-бердиси каби ишларга бош бўлган бош вазир учун алоҳида суд жараёни бошланиши мумкин.

*

Умуман олганда сулҳнинг имзоланиши Фаластиннинг ғалабасидир.
Аммо эрта хурсанд бўлиш керак эмас. Чунки Исроилдаги сайловдан сўнг келадиган янги ҳукумат Фаластин борасида қандай сиёсат юритиши номаълум.
Шунингдек, ҳали яҳудийлар билан сўнгги, ҳал қилувчи жанг бўлмади.
Бу жангда яҳудийлар буткул мағлуб бўлишлари лозим.

Shaydoi Jannat

@eslatdim
1.0K views22:54
Открыть/Комментировать