2021-01-27 18:13:38
ҲОМИЛАДОРЛИКДА НАМОЗЁдингизда бўлса 2-Вебинаримиз (
"Оиладаги зиддиятлар ва ечим" )да ҳомиланинг ривожланиши ва бу даврда қилиниши лозим бўлган тавсияларни берган эдик. Ана шундан сўнг @islomda_ehtiros_bot га "Ҳеч бир гинеколог ҳомиладорлик даврида намоз ўқиш ҳақида гапирмаган эди. Сиз эса аксинча намоз ўқиш, Қуръон эшитиш ва ўқишга тарғиб қилдингиз. Агар малол келмаса намоз ўқишни ҳомилага бўлган фойдали жиҳатини соддароқ қилиб тушунтирсангиз. Чунки ҳомиладорлигида намозларини ташлаб қўядиганларимиз ҳам бор..." деб, мурожаат қилишган экан.
Бугун айнан шу ҳақида қисқача тасниф беришга ҳаракат қиламиз.
*
ҲОМИЛАДОРЛИКДА НАМОЗ
Тасаввур қилинг, ҳомиладорликнинг 15-17-ҳафталари. Бу даврга келиб ҳомила бачадонга яхшироқ ўрнашган ва эндиликда жадал ривожланиш даврига ўтади.
Бора-бора ҳомила катталаша боради. Катталашгани сари қориннинг ҳам ўлчами ҳамда вазни ортади.
Айнан шу даврга келиб ҳомиладор аёлларнинг буйрак (почка)ларида оғриқ сезила бошлайди.
Сабаби, аёлларимиз асосан ўтирганларида бироз ортга ҳиёл суяниб ўтирадилар. Бунда бачадон ҳам ортга бироз силжиб, буйракни босади. Буйракда бироз сиқилиш бўлса сийдик йўллари ҳам бироз қисилади. Натижада аёлда пешоб билан муаммо юзага кела бошлайди.
Ҳам буйракда оғриқ, ҳам пешоб қила олмаслик аёлга анча-мунча қийинчилик туғдиради. Бу қийинчиликдан кўплаб аёллар ўтканлар. Аммо намозхонлар бундан мустасно десак бўлади.
Намоз ўқиётганда руку қилинади. Руку вақтида фарзанд ҳам бачадоннинг марказида бўлади.
Рукудан қайта тик турилганида эса аёлнинг умуртқа поғоналари текис, ҳомиласи ҳам сиқилмаган ҳолатга келади.
Сажда қилинганида эса бачадон ҳам орқага эмас, аксинча олд томонга силжийди.
Беш маҳаллик намозда эса боланинг ҳолати аёл учун энг фойдали ҳамда оғриқдан ҳоли ҳолатга келади.
Масалан, сажда қилинаётганида ҳомиланинг бош қисми олд томонга ҳиёл айланади. Бу кўп такрорланса боланинг асосий қисми, яъни боши пастга ҳиёл айланишга мослашади. Бу кейинчалик ой куни келганида боланинг даставвал боши билан туғилишига ёрдам беради.
Аксар ҳолларда бола орқа томони билан келиши ёки даставвал оёқлари билан келиши кузатилади. Бундай ҳолатда аёлни "ксерва" йўли орқали туғишига ёрдам берилади. Бу иложсизликдан қилинадиган жараён.
*
Ҳозирда гинекологлар ҳомиладор аёлларга асосан тизза билан чўккалаб ўтиришни, отга ўхшаб тўрт оёқда юришни тавсия қиладилар. Бундан мурод ҳомилани бош қисмини тўғирлаш, буйракка бериладиган оғриқни камайтиришдир.
Ҳудди шу машқни бажариш учун намозга буюришда ҳеч қандай зарарни кўрмаябмиз. Ҳам савоб, ҳам фойда!
*
Шунингдек, ҳомила даврида аёлларга кўпроқ сув ичиш тавсия қилинади.
Сув кўп ичилса, шунча кўп пешоб қилинади. Натижада сийдик йўллари равонлашиб, буйракка ҳам енгил бўлади. Буни қўшимча тарзда айтиб ўтдик холос.
@islomda_ehtiros - @eslatdim
3.3K viewsedited 15:13