2021-05-17 17:05:19
Муслима аёлларимиздан жуда кўп хабарлар келди. Биз улар билан мулоқот қилишга шаръан ҳақли эмасмиз. Аммо уларнинг жавобсиз қолган мурожаатларидан айримларини иқтибос сифатида келтирамиз.
*
"Мен сиёсатга умуман тушунмайман. Аммо тинчлик бўлишини, оналар ҳотиржам ухлашини, болалар кўчаларда югуриб, ўйнаб юришини жуда истайман"
Дилдора Г.С.
*
"...Инсонлар ўқ овозисиз, тинч жойларда Аллоҳга ибодат қилиш учун маскан излаётганида, сиз шундай жойлардаги мусулмонларга "Сизлар нималар билан оворасизлар?" дея, Ўзбекистондаги Ислом аҳлини уйғонишига сабабчи бўлаяпсизлар..."
Оишаий Сиддиқия
*
"Тўғриси, бошқа чидай олмадим. Юракларим сиқилиб кетди. Аллоҳ паноҳида асрасин. Ҳар доим дуодаман"
Дилафруз
*
"Менинг саволим йўқ. Сизларга миннатдорчилик билдирмоқчи эдим..."
Сабоҳат О.
П/С: нима учун, билолмадик?!
*
"...агар тиббиёт ҳодимаси керак бўлса биринчилардан бўлиб борардим. Қанийди иложи бўлса... Оддий ҳамширалик қилиб бўлса ҳам ёрдам бера олсам"
Муаллифи номаълум
*
"Биз - аёлларнинг қўлимиздан фақатгина дуо келаяпти. Агар эркак киши бўлганимда эди, ҳеч нима қарамасдан, ўз муносабатимни кўрсатиб қўйган бўлардим"
Муаллифи номаълум
*
"...дуода бардавоммиз, алҳамдулиллаҳ. Етим қолган болалар ёки бошпанасиз аёллар ва фарзандларига уйимиз тўридан жой берамиз"
Зебохон M.
*
"Фаластинни қўллаб-қувватлаётган кўплаб давлатларни кўрдик. Уларнинг орасида Европа давлатлари ҳам бор. Биз ҳам намойиш ўтказиб, Фаластин билан бирга эканлигимизни билдириб қўйишимиз керак эмасмикин? ЛГБТ учун йиғилиб, намойиш уюштиришсаю, нега биз Фаластинга улар билан бирга эканлигимизни билдира олмаймиз?!"
...агар ҳарбий ёрдам берилса, кўнгилли сифатида биз ҳам боришимиз мумкинми?...
Ойгул
*
Хабарлар узлуксиз равишда келмоқда.
Уммат орасида дин ғамидаги диндошларимиз ҳали бисёр экан. Ўқиб кўзлар ёшланди.
Барчангизга ташаккур!
@FalastinSadosi @FalastinSadosi_BOT
918 views14:05