Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Shaydoi Jannat

Логотип телеграм канала @eslatdim — Shaydoi Jannat S
Логотип телеграм канала @eslatdim — Shaydoi Jannat
Адрес канала: @eslatdim
Категории: Цитаты
Язык: Русский
Страна: Узбекистан
Количество подписчиков: 787
Описание канала:

Кўрган-кечирганларим, ўзимга раво кўрганларим...барини шу масканга тўпладим

Рейтинги и Отзывы

4.00

2 отзыва

Оценить канал eslatdim и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

0

4 звезд

2

3 звезд

0

2 звезд

0

1 звезд

0


Последние сообщения 10

2021-05-15 17:11:24
G'aroyib videolavha:

"Qarg'a Isroil bayrog'ini bo'laklarga bo'layapti"

@eslatdim
1.5K viewsedited  14:11
Открыть/Комментировать
2021-05-15 12:13:53 ИСРОИЛ МЕДИДА-УРУШНИ БОЙ БЕРДИ

Дунё бўйлаб катта ОАВ марказига эга бўлган (Хусусан, CNN, channel 11, Jewynews...) Исроил медиа ва ижтимоий тармоқларда "Ғазо террорчилар Исроилни туну-кун ўққа тутмоқда" мазмунида 24соат давомида пропаганда қилишига қарамай, ушбу ахборот урушида мағлуб бўлди.

Чунки жаҳон бўйлаб оддий фуқаролар томонидан юритилаётган ҳолис блоглар, сайт ва саҳифалар аслида вазият қандай кечаётганини, ким-кимга ҳужум қилаётгани, кимлар жабр кўраётганини яққол кўрсатиб бермоқда.

Бунга асосий сабаб, Фаластин ҳудудида ҳар бир вазият ва ҳодисаларни мобил гаджетларига тасвирга ёзиб, турли хил тармоқлага муттасил юклаётган фаластинлик қаҳрамонлар ва бу хабарларни шиддат билан турли хил тилларга таржима қилаётган "медиа жангчилари" сифатида кўрсатилмоқда.

Дарҳақиқат, аксар блогерлар яҳудий ционистлар буйруғига биноан тайёрланган турли хил ёлғон ва асоссиз маълумотларни фош қилиб, ижтимоий тармоқларда кераклича сазойи қилдилар.

Яна бошқа бир фидокор фуқаролар Фаластинни оёққа турғизиш учун хайрия фондларини ташкил қилмоқдалар.

Яна бошқа мусулмонлар эса яҳудийлар томонидан ишлаб чиқарилувчи маҳсулотларни бойкот қилишга чақирмоқдалар.

Ким қандай ёрдам беришга қурби, бор кучини сарфламоқда.

Агарда Исроил эгалик қиладиган қуроллар Фаластинда ҳам бўлганида уруш уч кунга ҳам чўзилмас, қурбонлар бу қадар кўп бўлмас эди.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам Фаластин эркак ва аёллари асл матонат ва қаҳрамонликни намоён қила билдилар.

Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз...

@eslatdim
1.4K viewsedited  09:13
Открыть/Комментировать
2021-05-14 15:18:13
— Misr poytaxtidagi graffiti:

"Kechiring Falastinliklar, biz ham qamaldamiz..."

@falastinsadosi
2.4K viewsedited  12:18
Открыть/Комментировать
2021-05-13 02:18:35
Татирму менга бу байрам,
Гар Қуддусим фарёд ичра бўлса...?

(((
770 views23:18
Открыть/Комментировать
2021-05-12 11:51:14
Оҳҳҳ, Фаластиним!
Ичимдаги сакинатга ўт қўйдинг...

Shaydoi Jannat
897 views08:51
Открыть/Комментировать
2021-05-12 02:33:02
Фаластинликларнинг Исроилга қарши ёғдирган қасосли ракеталари тарқалган видеолавҳаларни кўпчилик кўришга улгурган бўлса керак.

[Кўрмаганлар учун юкладик]

Яҳудийлар Масжидул Ақсода икки ҳафта давомида террористик ҳаракатларни амалга оширди, ҳаводан авиаҳужумлар уюштирди. Бутун дунё ҳамжамияти ва ташкилотчилари бу борада лом-мим демади. Азалдан шундай бўлган.

Бугун Фаластиннинг жавобидан сўнг эса улар ва ОАВ жонланиб, бутун дунё ҳамжамияти ва "тинчликпарвар" ташкилотлари Исроилга диққатини қаратиб, урушни тўхтатишга уринишларини гувоҳи бўласиз.

Икки хил стандартлар...

@eslatdim
1.0K views23:33
Открыть/Комментировать
2021-05-12 01:53:55
Максимум репост!

Исроил маҳсулотларига бойкот эълон қиламиз! Исроилнинг маҳсулот баркоди - 729, ҳар бир маҳсулотда кўрсатилган штрих-коднинг биринчи уч харфи.

Ёдингизда бўлсин, Исроилнинг маҳсулотларини сотиб олиб, сиз ўзингиз билмаган ҳолда Исроилнинг террорига ва мусулмонларнинг қатломига ҳомийлик қилмоқдасиз. Бу маълумотни Аллоҳ учун тарқатинг. Мусулмонларнинг кучи бирликда!

Сизнинг ҳар бирингиз сабабларни яратиб мусулмон биродарларимиз ва опа-сингилларимизга ёрдам бера оласиз, шунчаки мана шу терор давлатнинг маҳсулотларини сотиб олмаслик орқали. Бунинг ижобий натижаси Францияга қилинган бойкотда яққол кўринди. Шундай экан буни арзимас деб ҳисобламанг!

@musolliyn
821 views22:53
Открыть/Комментировать
2021-05-11 06:37:54 ТЕРРОРЧИНИ ТОПИНГ

​​"Ушбу мақола остидаги расмга қаранг ва террорчини топинг" десам, кўпчилик энг аввало соқолли мўйсафидга назар ташлайди. Чунки ОАВнинг таъсири аллақачон кимларнингдир қони ва руҳиятига сингиб бўлган. Улар доимо бир ёқлама стереотипни намоён қилишга, ҳаёлларига келган ғояга ўзгаларни ишонтиришга уринадилар.

*

Расмда ягона террорчи бўлмаган кимса - айнан шу мўйсафиднинг ўзидир.

*

Қариянинг ўнг тарафидаги нусха Филипп Мансхаус - Норвегияга қочиб келган муҳожирларни қиришга уринган террорчи.

*

Унинг остидаги нусха Брентон Таррант - Янги Зелландиядаги масжидда 49нафар мусулмонни отиб ўлдирган.

*

Брентоннинг чап ёнидаги нусха 21ёшли Антон Петерсон. У Швециядаги муҳожирлар мактабига ҳужум уюштириб, ироқлик ўқитувчи ва сомалилик ўқувчини шафқатсизларча ўлдирган.

*

Пастдаги бейсболка кийган нусха Александр Бессонет - Канададаги "Ислом маданий маркази"га ҳужум қилиб, 6кишини ўлдирган ва 19нафар кишини оғир жароҳатлаган.

*

Қариянинг чап ёнидагиси эса Стипе Лозин - Австралияда ҳомиладор аёлга ҳижобда юргани учун ҳужум қилиб, унга 14марта зарба бериб, турли тан жароҳатларинж етказган.

*

Энг кулгили жиҳати, расмдаги террорчиларнинг юртида ОАВ жуда эркин ҳаракатланади. Агар қандайдир терракт ёки қўпорувчилик ҳаракатлари бўлса, улар бир пасда етиб борадилар. Жиноят устида ўз фуқароларини кўрсалар кўрмаганга оладилар, ёки мавҳум тарзда ёритадилар. Шунда ҳам хабарларда "Ушбу терракт ортида исломий террористик гуруҳ туриши эҳтимоли юқори" ёки "Терракт чоғида аҳоли такбир овозларини эшитгандай бўлган" деб, оммани чалғитишга уринадилар.

*

Куни кеча Масжид ал-Ақсога яҳудийларнинг оммавий равишда бостириб кирганлари, куч ишлатар тизими ғайри-инсоний ҳаракатларни амалга оширгани, масжидга ўт қўйиб, рақсга тушганлари ҳақида бутун дунё хабардор бўлди. Аммо ҳеч бир ОАВ бу ҳақида ҳолис хабар бермади. Айримлари эса шу вазиятда ҳам ғайирлик қилиб, ўзини ҳарбийлардан тош ва таёқлар билан ҳимоя қилаётган оломоннинг видеоларини тармоқларига юклаб, видео остига "Исроил армияси мусулмонларни жамоат тартибини сақлашга чорлагани учун қаршиликка учради" деб ёзишга ҳам улгурибдилар...

Ҳайрон ҳам бўлмадингизми???

Shaydoi Jannat

@eslatdim
1.8K viewsedited  03:37
Открыть/Комментировать
2021-05-11 06:12:16
Мана шундай кимсалар кўпайгани сари инсон асл муҳтожларга ёрдам беришда иккиланиб қолади.
Шу боис, яхшилик қилаётганингизда эринмай, батафсилроқ маълумотга эга бўлинг ёки суриштиринг. Сизу-бизнинг эътиборсизлигимиз сабаб мазлум ва муҳтожларга қилинажак яхшилик кечикмасин.

@eslatdim
1.2K views03:12
Открыть/Комментировать
2021-05-08 21:58:19
#freedompalestine

Мен учун Қуддус бой берилган кунни кўриб яшашдан кўра, хорликда ўлиш афзалроқ. Хорликда жабрини ўзим кўраман, Қуддуссиз эса уммат жабр кўради.
Аллоҳим ўзимизни ислоҳ қилишимизга ёрдам берсин.
Токи биз ўзимизни ўнгламас эканмиз, Аллоҳ ҳам ҳолимизни ўнгламас!

Аллоҳ бизга нусрат берсин.

Shaydoi Jannat

@eslatdim
697 viewsedited  18:58
Открыть/Комментировать