Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

ТЕРРОРЧИНИ ТОПИНГ ​​'Ушбу мақола остидаги расмга қаранг ва те | Shaydoi Jannat

ТЕРРОРЧИНИ ТОПИНГ

​​"Ушбу мақола остидаги расмга қаранг ва террорчини топинг" десам, кўпчилик энг аввало соқолли мўйсафидга назар ташлайди. Чунки ОАВнинг таъсири аллақачон кимларнингдир қони ва руҳиятига сингиб бўлган. Улар доимо бир ёқлама стереотипни намоён қилишга, ҳаёлларига келган ғояга ўзгаларни ишонтиришга уринадилар.

*

Расмда ягона террорчи бўлмаган кимса - айнан шу мўйсафиднинг ўзидир.

*

Қариянинг ўнг тарафидаги нусха Филипп Мансхаус - Норвегияга қочиб келган муҳожирларни қиришга уринган террорчи.

*

Унинг остидаги нусха Брентон Таррант - Янги Зелландиядаги масжидда 49нафар мусулмонни отиб ўлдирган.

*

Брентоннинг чап ёнидаги нусха 21ёшли Антон Петерсон. У Швециядаги муҳожирлар мактабига ҳужум уюштириб, ироқлик ўқитувчи ва сомалилик ўқувчини шафқатсизларча ўлдирган.

*

Пастдаги бейсболка кийган нусха Александр Бессонет - Канададаги "Ислом маданий маркази"га ҳужум қилиб, 6кишини ўлдирган ва 19нафар кишини оғир жароҳатлаган.

*

Қариянинг чап ёнидагиси эса Стипе Лозин - Австралияда ҳомиладор аёлга ҳижобда юргани учун ҳужум қилиб, унга 14марта зарба бериб, турли тан жароҳатларинж етказган.

*

Энг кулгили жиҳати, расмдаги террорчиларнинг юртида ОАВ жуда эркин ҳаракатланади. Агар қандайдир терракт ёки қўпорувчилик ҳаракатлари бўлса, улар бир пасда етиб борадилар. Жиноят устида ўз фуқароларини кўрсалар кўрмаганга оладилар, ёки мавҳум тарзда ёритадилар. Шунда ҳам хабарларда "Ушбу терракт ортида исломий террористик гуруҳ туриши эҳтимоли юқори" ёки "Терракт чоғида аҳоли такбир овозларини эшитгандай бўлган" деб, оммани чалғитишга уринадилар.

*

Куни кеча Масжид ал-Ақсога яҳудийларнинг оммавий равишда бостириб кирганлари, куч ишлатар тизими ғайри-инсоний ҳаракатларни амалга оширгани, масжидга ўт қўйиб, рақсга тушганлари ҳақида бутун дунё хабардор бўлди. Аммо ҳеч бир ОАВ бу ҳақида ҳолис хабар бермади. Айримлари эса шу вазиятда ҳам ғайирлик қилиб, ўзини ҳарбийлардан тош ва таёқлар билан ҳимоя қилаётган оломоннинг видеоларини тармоқларига юклаб, видео остига "Исроил армияси мусулмонларни жамоат тартибини сақлашга чорлагани учун қаршиликка учради" деб ёзишга ҳам улгурибдилар...

Ҳайрон ҳам бўлмадингизми???

Shaydoi Jannat

@eslatdim