Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Shaydoi Jannat

Логотип телеграм канала @eslatdim — Shaydoi Jannat S
Логотип телеграм канала @eslatdim — Shaydoi Jannat
Адрес канала: @eslatdim
Категории: Цитаты
Язык: Русский
Страна: Узбекистан
Количество подписчиков: 787
Описание канала:

Кўрган-кечирганларим, ўзимга раво кўрганларим...барини шу масканга тўпладим

Рейтинги и Отзывы

4.00

2 отзыва

Оценить канал eslatdim и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

0

4 звезд

2

3 звезд

0

2 звезд

0

1 звезд

0


Последние сообщения

2022-02-19 21:27:14
Жаҳонга машҳур олим ва мнемониклар устози Тони Бюзеннинг "Ўзингизга ўйлашни ўргатинг" китоби сотувда

Ушбу китоб дунё бўйлаб миллионлаб инсонларга кучли хотира соҳиби бўлиш имконини берган, шу қаторда ҳамюртларимизга ҳам.

Ушбу китоб орқали:
- Кўп маълумотларни қисқа вақтда ёд олиш
- Қуръонни тезроқ ёд олиш
- Ҳадисларни ровийлари билан ёд олиш
- Тез ўқиш
- Маълумотларни эслаб қолиш
- Чет тилини тез ўрганиш каби ажойиб усулларни ўзлаштириш мумкин

Китоб мотивацион ёки ҳикоявий эмас.
Аниқ машқ ва топшириқлар, маълумотлар келтирилган.

Ушбу китобни кўплаб мнемоустозлар тавсия қилишади

Нархи: 222.000 сўм

Тошкент шаҳри бўйлаб етказиш бепул.
Вилоятларга почта ва такси орқали юборилади.

Мурожаат учун: @bsbuz_bot

+99899-277-0504

@bsb_uz бошқа ноёб китоблар ҳам шу ерда!!!
356 views18:27
Открыть/Комментировать
2022-02-12 19:21:35 50.000 СЎМ САРФЛАБ ҚАНЧА АЖРГА ЭГА БЎЛИШ МУМКИН?

Кўпчилик пулим кўп бўлганида кўпроқ хайрия, садақа ва эҳсон қилар эдим, деб ният қилади. Аслида ажрнинг қиймати пулнинг қиймати билан ўлчанмайди. Ўзингизда истак ва озгина ҳаракат бўлса кифоя!

Чамалаб, ҳисоблаб, кўпчилик учун ўрта-миёна қийматни танлаб, уни сарф қилиш учун турли хил усулларни мисол келтиришга уринаман.

1. 50.000 сўмга 5та тасбеҳ ҳарид қилинг.
Тасбеҳларни масжидларга олиб бориб қўйинг.
Ҳар гал инсонлар фарз намозидан сўнг тасбеҳ айтишса, сизга ҳам ажри етиб туради.

2. 50.000 сўмга 5та сутра ҳарид қилинг.
Мебел ясайдиган кичик цехларда тахтанинг қолдиқлари кўп бўлади. Уларга илтимос қилсангиз бажонидил ясаб беришади.
Сутраларни масжидга олиб бориб қўйинг.
Ҳар гал намозхон олдига сутра қўйиб ўқиганида, олдидан кесиб ўтган одамлар сиз сабаб гуноҳдан ҳоли бўлишади.

3. 50.000 сўмга бир дона мусхаф ҳарид қилинг.
Мусхафни масжиддаги китоб жавонига олиб бориб қўйинг.
Ҳар гал ундан биргина ҳарф мутолаа қилган инсоннинг ажридан сизга ҳам етиб туради.

4. 50.000 сўмга 2дона жойнамоз ҳарид қилинг.
Жойнамозларни масжидга олиб бориб қўйинг.
Ҳар жума намозларида масжид ҳовлисида намоқ ўқийдиганлар сиз қолдирган жойнамозда ўқисалар, сизга ҳам ажри етиб туради.

5. 50.000 сўмга кичик бир стул ҳарид қилинг.
Стулни масжидга олиб бориб қўйинг.
Ҳар гал сажда қила олмайдиган ёки имконияти чекланган инсон ундан фойдаланса, сизга ҳам ажри етиб туради.

6. 50.000 сўмга 5та суюқ совун ҳарид қилинг.
Совунларни масжид таҳоратхонасига олиб бориб қўйинг.
Ҳар гал таҳорат қилиш жараёнида ишлатилинган совундан сизга ҳам ажри етиб туради.

Юқорида мен ҳаёлимга келган вариантларни санадим. Балким сизда ҳам бошқа йўллари бордир.
Хуллас, яхшилик қиламан десангиз йўллари бисёр. Юқорида айтганимдек, ўзингизда истак ва озгина ҳаракат бўлса кифоя!

(c) Shaydoi Jannat

@eslatdim
664 viewsedited  16:21
Открыть/Комментировать
2022-02-11 17:20:40
Жаҳонга машҳур олим ва мнемониклар устози Тони Бюзеннинг "Ўзингизга ўйлашни ўргатинг" китоби сотувда

Ушбу китоб дунё бўйлаб миллионлаб инсонларга кучли хотира соҳиби бўлиш имконини берган, шу қаторда ҳамюртларимизга ҳам.

Ушбу китоб орқали:
- Кўп маълумотларни қисқа вақтда ёд олиш
- Қуръонни тезроқ ёд олиш
- Ҳадисларни ровийлари билан ёд олиш
- Тез ўқиш
- Маълумотларни эслаб қолиш
- Чет тилини тез ўрганиш каби ажойиб усулларни ўзлаштириш мумкин

Китоб мотивацион ёки ҳикоявий эмас.
Аниқ машқ ва топшириқлар, маълумотлар келтирилган.

Ушбу китобни кўплаб мнемоустозлар тавсия қилишади

Нархи: 222.000 сўм

Тошкент шаҳри бўйлаб етказиш бепул.
Вилоятларга почта ва такси орқали юборилади.

Мурожаат учун: @bsbuz_bot

+99899-277-0504

@bsb_uz бошқа ноёб китоблар ҳам шу ерда!!!
350 views14:20
Открыть/Комментировать
2022-02-11 15:40:47 #kitoboqiymiz Тони Бьюзен - "Научите себя думать" ("Ўзингизга ўйлашни ўргатинг") Дунёвий китоблар орасидан манфаатлиси танлаш ҳам бир машаққат. Чунку уларнинг саноғи йўқ. Аммо бу китоб - "просто супер!" * Бир неча йиллардан олдин рус каналида бир кўрсатув…
597 views12:40
Открыть/Комментировать
2022-01-22 10:15:41 ШУНДАЙ ИНСОН БОРЛИГИГА ИШОНАСИЗМИ?

Бир инсонни танийман, умуман тонгга уйғотгич қўймайди. Аммо асло бомдодга ухлаб қолмайди.
Суннатга мувофиқ хуфтондан сўнг ухлайди. Табиийки, организм ўзига керакли қувватни йиғиб олгач инсон уйғонади. Агар ярим тунда, соат 3да уйғонса, таҳажжуд намозини ўқийди. Сизу бизга ўхшаб 2ракат эмас, узунроқ ўқийди. Кейин бомдодга қадар Қуръон ўқийди.

"Қишнинг тунлари узун бўлади. 8да хуфтонни ўқисам, таҳминан соат 2ларда уйғонаман. Кейин бомдодгача Қуръон ўқийман. Авваллари бомдодга ҳам базўр турардим. "Будильник"сиз асло туролмасдим.
Ҳабибим хуфтон намозини ўқигач, одамлар билан суҳбатлашишни ёқтирмаганлари, ухлаганларини билгач, мен ҳам шуни қўллашга уриндим. Ана шундан сўнг таҳажжудга туришга малолланмайдиган, Қуръонни кўпроқ ҳатм қиладиган бўлдим. Тунги ибодатнинг лаззатини ҳис қилганим сари, хуфтон намозини кутадиган бўлиб қолдим" дейдилар биродаримиз.
Риё учун айтмади. Шунчаки ундан тунга қандай малолланмай туришни сўрагандим. Сўраганимга ҳам уялдим.

Шундай инсон борлигига ишонасизми?

*

Бир инсонни танийман.
Ибодатга маҳкам инсон. Бошидан синовлар кети узилмади, аммо тақвода муқим турди.
Кунлардан бир куни ҳижолатомуз гапирди:

- Негадир қалбим ғаш бўлаяпти. Аввал ҳеч ундай бўлмасди. Виждоним қийналяпти.
- Нима бўлди? Бирон ёрдам керакми?
- Бугун биринчи марта таҳажжудга ухлаб қолдим.

Бу инсон 5йилдан бери тунги намозни узмай адо қилиб келаётган эди...

Шундай инсон борлигига ишонасизми?

*

Бир инсонни танийман.
Ҳаёти жоҳилиятнинг чўққисида эди. Аллоҳ қалбини ҳидоятга бурди.
Ёши 22да эди. Намозни ўрганди. Аввалги намозлари ҳақида сўради. Қазосини ўқиши кераклигини билгач, салкам 10йиллик намозларини ҳисоблаб чиқди.

Ҳар куни қазо намозларини адо қиларди.

Кунларнинг бирида, жума куни масжидга соат 9ларда келдим. Барчадан олдин келиб, катта ажрга эга бўлишимдан мамнун эдим. Аммо не кўз билан қарасам, шу биродаримни масжиднинг четида ибодатда кўрдим. Қувондим ҳам. Ҳар ҳолда мактаб даврида бадхулқлиги билан танилган эди. Энди намоз ўқияпти. Машааллох!

У намозни ўқигач, олдидаги блокнотга ниманидир ёзарди.

У билан сўрашай деб яқин борсам, намозда йиғлаётган экан. Мени кўриб уялди. Сўрашдик. Блокнотини қўлимга олдим. Бошида уялдими билмадим, қўлимни ушлади. Аммо бироз туриб, қўйиб юборди.

Блокнотга қарадим. Ҳар бир қазо намозларини ўқигач, ҳисоб-китоб бораётган экан.

Аввалги саҳифаларга қарадим. Кунига 200ракатдан ўқир экан.

Кўзлари йиғидан жуда қизариб, ишиб кеткан ҳам.

- Ўзингни нега бунчалар қийнаябсан? Оз-оздан ўқисанг ҳам бўладику. Фарз ибодатларингга қийналиб қолмаябсанми?

- Ўлиб қолсамчи?

Берган саволимга уялдим. Ўзимдан ҳам уялдим...

Биродарим қазо бўлган рўзаларини ҳам кетма-кет тутаётган экан.

Шундай инсон борлигига ишонасизми?

*

Бир инсонни танийман.
8 нафар ўғил-қизларни асраб олган. Ёши 60ларда. Нафақада.

Кичик бир эски ҳовлида яшайдилар. Ўғил болалар алоҳида, қизлар алоҳида жойлаштирилган.
Ҳовлида ТВ, музлаткич ҳам йўқ.

Яқинда мўминлар олиб бериш учун хайрия ташкил қилишган эди.

Бобо нафақаси билан шунча болаларни боқадилар. Уларга Аллоҳни танитган, барча болалар ибодатда. Қуръон ўрганишган.

Болалар бобоси билан масжидга келганида ҳамма уларга ҳавас билан қарайди. Аммо кўпчилик уларнинг шароитини билмайди. Бобонинг ўзи ҳам бировга нолимайди, ёрдам кутмайди.

Аслини олганда минимал қийматдаги нафақа бир кишини ўзига ҳам етмайди, биласиз. Аммо бобо ар-Раззоқ бўлган Зотнин сифатига иймон келтирган, қўрқмай шунча болаларни қарамоғига олдилар.
Уларни етим қолишидан, Исломни танимай улғайишидан Аллоҳдан ҳаё қилдилар.

Мусулмонлар бобо ва унинг оиласига тез-тез ёрдам бериб турадилар. Қизларнинг ўқиши ва таълим олишига кўмак беришади. Аллоҳ бу биродарларимдан рози бўлсин.

Мен илк бор шу инсон ҳақида эшитганимда йиғлаганман.

Бу қари инсоннинг нақадар бағрикенг ва меҳрибон эканини тасаввур қилаябсизми?

Шундай инсон борлигига ишонасизми?

(c) Shaydoi Jannat

@eslatdim
3.7K viewsedited  07:15
Открыть/Комментировать
2022-01-20 13:55:57 Одамларимиз ажиб...

Яхшиликни раво кўраман деб, соддаликни кўрмайди.

Кўчада кетаётганимда йўлимни бир лўли аёл тўсиб, узундан-узун дуо қила бошлади:

"Бошингиз омон бўлсин, топганингиз олтин, йўқотганингиз дард бўлсин. Танангиз саломат, киссангиз даромад..." деб, бир дақиқача берилиб тилаклар билдирди. Сўзи якунида "Раҳмат, айтганингиз келсин!" десам, аразлаб кетиб қолди.

Нимани хато қилдим?

*

Куни кеча уйдаги телефонга қўнғироқ бўлди.
Рус аёли экан.

- Алло!
- Алло! Аёллар борми уйда?
- Ким бу?
- Аёллар билан гаплашмоқчи эдим.
- Кечирасиз, аёлларим ким билан гаплашаётганини билишим керак (аслида аёлларимнинг русийзабон танишлари йўқлигини яхши билардим. Шу боис бу аёлга нисбатан шубҳа уйғонганди).
- Исмим (фалон).
- Нима масалада гаплашмоқчисиз?
- Илоҳий ҳотиржамлик, оила ва муносабатлар ҳақида.

Қўнғироқ қилган аёлнинг Иегова сектасига мансублигини дарров тушундим.

- Шу мавзуларни уйимга келиб гапирсангиз бўлмайдими?
- Истамасангиз йўқ денг, нима қиласиз асабга ўйнаб (асабийлашди).
- Эээ, сизлар одамларга ёрдам берадиган одамсизларку! Тўғрими?
- Ҳа (мулойим овозда).
- Унда уйга келинглар. Ахлат челагим тўлган эди. Ташлаб келасизлар. Ёрдамингиз тегади.
- ***

Сўкиб гўшакни қўйди.
Нимани хато қилдим?
Ёлғон гапирмаган бўлсам, уйимга таклиф қилган бўлсам, ёмон гапирмаган бўлсам...

Одамларимиз ажиб...

@eslatdim
39 views10:55
Открыть/Комментировать
2021-12-20 18:17:25 БИЗНЕС ТРЕНИНГЛАР ЁҲУД АЛЛАЧИЛАР САНАТОРИЯСИ

Охирги вақтларда ижтимоий тармоқлар "аллачилар"нинг видеолари билан тўлди. Қандайдир мақол ёки афоризм, ҳикояни мусиқа фони остида гапириш - ўзбек сегментида трендга айланган.

Негадир бизда жамият ҳам Россиянинг изидан юраётгандек туюлади. Бундан 10-15йил аввал Россияда "MMM" тармоқли маркетинги миллионлаб одамларнинг пулини фириб йўли билан ўзлаштирганди.
Бир неча йил ўтиб ўзимизда шунга ўхшаш корхоналар иш бошлади.

9-8йил олдин Россияда аудиокитоб орқали тил ўрганиш жуда машҳур бўлди. Ваҳоланки, АҚШ ҳарбийларга бу усулда тил ўрганиш методикасини 1950-1960 йилларда жорий қилган ва кейин бутунлай самарасиз деб, бекор қилинган эди.
Бизда бундай китоблар карантин вақтида жуда оммалашди.

Бундан 7-6йил олдин Россияда бизнес тренинглар жуда оммалашди. Одамлар латифа ёки ҳикоя, "алла" эшитиш учун катта пул тўлаб, залларни тўлдирди. Аммо ҳозир уларнинг бетига бит ҳам қарамай қўйди. Аммо бизда алла-бизнеси сўнгги 2 йилда оммалашди.

Сиз бундан кейинги трендлар ҳақида қизиқябсизми?

Ҳозирда Россияда фитнес-блоглар трендда. Қад-қоматли йигит ва қизлар ТТ, озиш ва саломатлик борасида тавсиялар бермоқда. Ўз вебинар-у китобларини пулламоқда.

Яна бири - трейдинг! Унда трейдер биржани "анализ" қилиб, қайси акция орқали кўп даромад кўришни айтиб, инсонлардан пуллар олмоқда.
"Бу нарса 2ойдан сўнг шунча нархга ошади. Сен 2000$ берсанг, 2ойдан сўнг 6000$ бўлади. 50/50 қиламиз. Анализ мендан, сармоя сендан" деб, ваъдалар беришади.

Кўп ўтмай шуларни бизда ҳам кўрасиз.

*

ТРЕНИНГЛАР НИМА УЧУН КЕРАКСИЗ?

Улар ўзларини муваффақиятли бизнесмен сифатида кўрсатади. Миллион долларлик фойдалар ҳақида гапиради.

У доим фойда ҳақида гапиради, руҳлантиради. Лекин солиқ тизими, солиқларни тўлаш ва ундаги икир-чикирлар, рекетлар, "доля"талаблар, соҳа монополлари ва бошқа чиркин жиҳатлар ҳақида сўз очмайди.

Маркетинг ва унинг турлари (Digital, SEO, Sarafan, Nova) ҳақида соатлаб айтиб беради. Чет элдаги таниқли бизнес эгалари ҳаётидан мисоллар келтиради. Аммо ишонинг - Шарқ ҳеч бир маркетинг қоидаларини тан олмайди!

*

Маркетолог бўлиб иш бошлаган кезларим маркетингга оид китобларни кўп ўқирдим. Илк бор амалда қўллаш саҳнаси ажиб бўлган:

Мен ва рақобатдош корхона - иккимиз бир мижоз олдига келганмиз. Мен башанг кийинган, қўлимда каталог, нутқим равон. Рақобатчим эса кўча кийимида, қўлида нарх-наво ёзилган биргина қоғоз, ўзидан сигарет анқиб турарди.
Мижоз иккимизни тинглагач, охирида $1.5млнлик маҳсулотни ундан оладиган бўлди.

Сабаби у "откат" таклиф қилган эди. Мени маҳсулотим арзон ва сифатли бўлса ҳам, у пул айлантириб берувчи корхона билан шартнома имзолади. Мана сизга бижитал-мижитал маркетинг!

Бундай ҳолат ҳақида деярли ҳамма эшитган!

Ана шундан сўнг маркетингга оид китобларни улоқтириб юборганман!

*

Энди бизнес қилмоқчи ёки бошлаган инсонларни шундай аллачиларга анграйишини кўриб ачинаман.

Уларни оят ва ҳадислардан мисол келтириши, саҳобаларнинг тадбиркорлиги ҳақида айтиб, Ислом орқали одамларнинг қалбига ўрмалаши эса энсамни қотиради.

*

Бироз танқид қилсангиз "У дин ва дунёвий жиҳатдан ўргатади. Сен нимани ўргатасан?" деб, қопувчи муридлари ҳам бор.

"Эҳсон мукофоти - фақат эҳсон!"

Агар бойимоқчи бўлсангиз - ана шу тренингларга кетадиган пулни эҳсон қилинг, ота-онангизга едириб, дуосини олинг. Аллоҳ ишингизга барака беради.

Мана сизга дин томонлама ёндашув!

*

Бизнес қилмоқчимисиз?

Шу соҳани таҳлил қилинг: рақобат ва солиқ қандай? Қанча билан бошланади? Мижозлар базаси қандай шакллантирилади? Бозорга қандай кирилади?
Тажрибадорга шогирд тушинг ёки ишчи бўлинг, ўрганинг.

*

Аллани мотивация деб, ўзингизни авраманг! Мисол қилиб кўрсатилган Жек Ма, Илон Маск ва ўзгалар тренингларга қатнашиб бойимаган!


*

"Ойига 1000$ топишни ўргатаман. Нархи 10$" деган эълонга 100та ҳаридор чиқади.

Залда спикер "Сизлар 10$дан тўлаб кирдингиз. 100х10$=1000$ бўлади. Дарсимиз тугади!" деб, фириб қилиш аллачиларга қараганда ҳаққонийроқ ўзи...

Shaydoi Jannat

@eslatdim
5.0K views15:17
Открыть/Комментировать
2021-12-19 16:33:04 Сотилди!
798 views13:33
Открыть/Комментировать
2021-12-18 15:50:51 "Мнемоника" китоби сотилади"

"Махсус Хизматлар услубига кўра хотирани такомиллаштириш" - Денис Букин

Оригинал китоб.

Россиядаги расмий дўкондан ҳарид қилинган. Божхона назоратидан ўтказилган.

302 саҳифа

Китобда хотирани мустаҳкамлаш, катта ҳажмдаги китоб ва маълумотларни сўзма-сўз хотирага жойлашнинг турли усуллари ўргатилган.

Китоб ҳикоя тарзида ёзилган. Унда бир йигит Университетни битирибоқ СССР КГБ разведкасига ишга олиниши ва ундаги махфий фаолиятлари ҳақида ҳикоя қилади.
Ҳар бир бобда турлича ҳодисалар ва ундаги нозик жиҳатлар ҳақида сўз боради. Ҳар бир бобда машқлар бор. QR-kod билан очиб, махсус сайтга кириб, у ердаги вазифа ва машқлар бажарилади. Ҳар бир машқдан сўнг натижа қайд қилиб борилади. Боблар давом этгани сари машқлар мураккаблашиб боради.

Унда СССР КГБисининг разведка бўлими қандай ишлаши, "қулф" матнларни қандай ёзиш ва уни эслаб қолиш, катта ҳажмдаги матнларни мия учун "скриншот" қилиш усуллари ўргатилади.

Махфий хужжатларда маълумотлар қандай шифрлангани, катта ҳажмдаги матнларни қандай қилиб қисқа матнларга сиғдириш ўргатилади, "қулоқ"лар ва жосусларнинг фаолияти ва уларни жамият орасида қандай аниқлаш ҳақида сўз боради.

Муаллиф ҳозирда Россиянинг разведка бўлимида хотирани такомиллаштириш бўйича мураббий бўлиб ишлайди.

Бестселлер китоб.

Ҳали ўқишга улгурмаган эдим.

Китобни бир-неча йиллар давомида қидириб, Ўзбекистонга олиб келишга мушарраф бўлганман. Афсус...

Пулга эҳтиёжим борлиги учун сотишга мажбур бўлдим.

Нархи: 100$

Мурожаат учун: +99899 277 0504
299 views12:50
Открыть/Комментировать
2021-12-18 15:50:26
303 views12:50
Открыть/Комментировать