2021-07-19 06:07:43
Барча пайғмабарлар аввало Тавҳидни ёйиш ва яна ўзига хос миссия билан жўнатилган.
Нуҳ (алайҳиссалом) ўз қавмларини жаҳолат ботқоғидан чиқиб, нажот топишлари учун ҳаракат қилганлар.
Лут (алайҳиссалом) ўз қавмларини ҳозирги замонавий тилда ЛГБТ деб номланадиган балодан қайтариш учун ҳаракат қилганлар.
Солиҳ (алайҳиссалом) ўз қавмларини кибр ва қотиллик каби оғир жиноятдан қайтариш учун ҳаракат қилганлар.
Худ (алайҳиссалом) ўз қавмларини бахиллик ва ишратдан қайтариш учун ҳаракат қилганлар.
Иброҳим (алайҳиссалом) ўз қавмларини бутпарастлик ва инсонга сиғинишдан қайтариш учун ҳаракат қилганлар.
Мусо (алайҳиссалом) тоғутнинг жинояти ва қотиллигини бартараф қилиш учун ҳаракат қилганлар.
Исо (алайҳиссалом) ўз қавмларини ирқчилик ва жодугарлик каби иллатлардан қайтариш учун ҳаракат қилганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Меърож кечасида бошқа пайғмабарларга имомлик қилишлари ўзига хос белги эди.
Уларга имомлик қилиб, Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг вазифаларини ҳам зиммаларига олган эдилар. Юқорида пайғмабарлар муайян бир вазифани ҳам бажаришган бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улардаги барча вазифани бир ўзлари бажардилар.
Айнан Ислом дини Тавҳидни маҳкам тутишга, жаҳолатдан кечишга буюради.
ЛГБТ вакилларининг никоҳи-ю, ҳар қандай муносабатига кескин қаршилик қилади.
Кибр қилмаслик, қотилликка қўл урмасликка буюради.
Бахиллик ва ишрат қилишдан қайтаради.
Турли хил бут ва санамларга сиғинишни катта жиноят деб билади.
Тоғутнинг ҳукмига итоат қилмасликка буюради.
Турли хил ирқ ва миллатчилик, сеҳр-жоду каби ғаразли иллатларни таъқиқлайди.
(c)
Shaydoi Jannat@eslatdim
707 views03:07