Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Пулингиз қолмадими? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айр | Shaydoi Jannat

Пулингиз қолмадими?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айрим кунларни таомсиз ўтказганлар.

*

Машаққатлар гирдобида қолдингизми?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд жангида мушриқлар дастидан яраланганлар.

*

Ишдан ҳайдалдингизми?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадан қувилганлар.

*

Инсонлар сиздан юз ўгирдими?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашганлар 3 йил қамалда қолгандилар.

Очликдан ҳатто дарахт баргларини тановул қилишган эди.

*

Инсонлар сизга қўпол муносабатда бўлаябдими?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бир қабила жамоаси тошбўрон қилишган эди.

*

Сиз ёрдам сўраганлар сизга панд беришдими?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар доим Аллоҳга дуо қилганлар.

*

Ҳар қандай ҳолатда ҳам доим Аллоҳга суянганлар ғолиб бўлдилар.
Аллоҳдан сўраганлар эга бўладилар,
Аллоҳдан қўрққанлар сабрли бўладилар.

(C) Shaydoi Jannat

@eslatdim