Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Shaydoi Jannat

Логотип телеграм канала @eslatdim — Shaydoi Jannat S
Логотип телеграм канала @eslatdim — Shaydoi Jannat
Адрес канала: @eslatdim
Категории: Цитаты
Язык: Русский
Страна: Узбекистан
Количество подписчиков: 787
Описание канала:

Кўрган-кечирганларим, ўзимга раво кўрганларим...барини шу масканга тўпладим

Рейтинги и Отзывы

4.00

2 отзыва

Оценить канал eslatdim и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

0

4 звезд

2

3 звезд

0

2 звезд

0

1 звезд

0


Последние сообщения 3

2021-11-01 14:21:10
Агар сен қўйлар орасида бўлсанг - ҳеч қандай технология ва техника сенга одимлаш учун ёрдам бера олмайди.

@eslatdim
1.2K viewsedited  11:21
Открыть/Комментировать
2021-10-26 16:17:52 Гардангача ўралган ҳижоб,
улама узун киприклар,
қулоққача чизилган қошлар,
япалоқ ишган лаблар;

"Субҳаналлоҳ", "машааллоҳ", "алҳамдулиллаҳ" каби сўзларни ёдлаб олиб, ижтимоий тармоқларда тинимсиз намойиш қилинадиган расмлар;

Севги-муҳаббат ҳақида мақола ва қофияли гаплар;

Расм ва видеолар изоҳларида ахи ва ухтишкалар, умму бир нимаю, ғуробаларнинг мақтовлари;

Буларнинг бари бир чақага арзимас "ҳурмат"лигини ўзинг ҳам яхши биласан.

Ким учун ўзингни бу қадар бешараф қилиб кўрсатяпсан?

Унутма, Ислом бу - дин, мода эмас!

(c) Shaydoi Jannat

@eslatdim
948 views13:17
Открыть/Комментировать
2021-10-21 18:21:08 Ёмғир ёғаяпти...

Ҳар гал ёмғир ёққанида бир танишимнинг қалбимни парчалаган сўзлари ёдимга тушади:

- Бугун куним Аллоҳдан ҳижолатда ўтаяпти. Ўзим ҳам сиқилиб кетдим.
- Ие, нима бўлди? Бирон ёрдам керакми?
- Бугун илк бор таҳажжудга ухлаб қолдим...

Кимлардир йил давомида саноқли кунлар қиёмул-лайлни ўтказиб юборади, мен эса йил давомида саноқли кунлар ўқийман. Нафс эса шу саноқли кунлардаги дуога суянишни таклиф қилади.

*

Қуръон тинглаганда ҳатто қалбим ҳам сесканмайди.
Ваҳоланки, агар Қуръон тоғга нозил бўлганида эди, тоғ кўз олдимда эриб кетган бўларди (Ҳашр сураси, 21).

Ер юзидаги энг қаттиқ жисмни тош дейишади. Мени қалбим унданда қаттиқ кўринади...

Аллоҳ мени ислоҳ қилсин...

(c) Shaydoi Jannat

@eslatdim
5.5K views15:21
Открыть/Комментировать
2021-10-20 10:55:53
Расмда АҚШнинг ҳозирги (Жо Байден) ва собиқ президентлари

Бу президентлар учун лавозимга тайинлангач, норасмий ташриф билан Исроилдаги синагога бориб, қасам (ким учун ва нима мақсадда ичилиши менга номаълум) ичиш "урф" экан.

Қидирув бўлимларидан зимдан кузатсам, АҚШ тарихида биргина Кеннеди (отиб ўдирилган)дан бошқа барчаси яҳудий қалпоғини кийган экан.

@eslatdim
1.5K views07:55
Открыть/Комментировать
2021-10-20 10:20:51 Бир биродарим айтади:

"Менга "Ким 40кун Аллоҳга ихлос билан ибодат қилса, Аллоҳ уни забони-ҳикмат (гўзал сўзлар эгаси) қилиб қўяди" деган нақл айтилди.
Мен 40кун ибодат ва ихлосда ўта маҳкам бўлдим.
41-кун эса мендан ҳикматли ва фаҳмли сўзлар чиқмади.

Таажжубландим.

Кейин фикр юритсам, мен Аллоҳ учун эмас, забони-ҳикмат бўлиш учун ибодат қилган эканман.

Ана шундан сўнг риё қанчалик хавф эканини англадим...

@eslatdim
1.1K views07:20
Открыть/Комментировать
2021-10-18 18:06:19
Эй аёллар жамоаси!

Жамиятда бир бевани камайтираман деб уйланган эрингизга қарши чиқиб, бевалар қаторига кириб қолманг!

@eslatdim
1.3K views15:06
Открыть/Комментировать
2021-10-13 17:57:58
Бугун беихтиёр ижтимоий тармоқларнинг бирида, рус сегментида ушбу маълумотга кўзим тушди.

Расмдаги йигитнинг исми Довуд Вардак - Афғонистон Мудофаа (собиқ) Вазирининг ўғли ҳали Афғонистондаги ҳукумат демократларнинг қўлида бўлган вақтдаёқ Маямида $5.2млн нархидаги қасрга эгалик қилган экан.

Ҳукумат Толибон қўлига ўтишидан олдин энг аввало амалдорлар чет элга қочишгач, унинг отаси ва оила аъзоларининг ҳисоб рақамларидаги пулларнинг сони ҳам сезиларли равишда ўзгарибди. Яъни ошибди.

Энди Довуд Беверли Хиллзда $20.9млн қийматга эга қасрни ҳарид қилибди. Қасрнинг умумий майдони 836.13м²ни ташкил қилар экан.

Афғон собиқ ҳукумати элиталарининг катта қисми ҳозирда Европа ва АҚШда шоҳона ҳаёт кечиришмоқда. Аҳолининг катта қисми камбағалликда ҳаёт кечираётган маҳал улар чет элдан банк ҳисоблари очиб, бошқа мамлакат паспортларини ҳам ҳозирлаб қўйишган эди...

@eslatdim
889 views14:57
Открыть/Комментировать
2021-09-30 17:26:08 [Боши юкорида]

Нима қилишга ҳайрон бўлдим.
Қарз сўрай десам, биродарларимни ҳам безор қилиб юборганман. Туғруқхона ҳовлисидаги ўриндиқларнинг бирига ўтирдим. Бошимни ушлаб турардим. Ҳаёлимга шайтон "Бола сенга керакми ё унгами? Охирги пулларингни ишлатдинг. Энди уйга кетишга ҳам пулинг йўқ. Бир нотаниш, номаҳрам учун эр-хотин югурдинг. На эридан, на онасидан раҳмат эшитдинг. Шу керакмиди сенга?" деб васваса қиларди. Ҳаёлимга келган бу ҳаёллардан ўзим ҳам чўчиб кетдим.

Aёлим тилла узугини кафтимга қўйди. "Ҳали туғилмаган болани нобуд бўлишига шерик бўлмайлик. Савобни охиригача қилайлик. Бежиз бизга учрамадику?!..."

Ўрнимдан туриб, тўғри туғруқхона яқинидаги бозорга бордим. Бу узукни аёлимга ўзим ҳадя қилгандим. Жуда ҳижил ҳам бўлдим. Узукни сотиб, дорихонадан дориларни олдим.

Нотаниш аёл учун 2кунлик емиши ва керакли буюмларнинг барини олдим.
Аёлни шифокорларга топшириб, эри ва қайнонасига қўнғироқ қилдим.

"Агар келин ва чақалоқнинг тақдири қизиқ бўлса шу манзилга келинглар. Қизиқ бўлмаса ўзини ота-онасига хабар беринглар!" дедим.

Аёлим "ҳалиги аёлнинг оила аъзолари келмаса ҳам керак, ўзимиз Аллоҳ қодир қилганча хабар олиб турайлик, барибир шифохонадан чиққач, ётоғи ва таоми учун пул тўланади" деди.
Майли дедим.

Ўзим аёлимни олиб, яна охирги пулим билан қайнонамнинг уйига қайтдик. Кун бўйи югур-югур билан ўзимнинг болажонимни ҳолидан хабар ҳам ололмадик.
Қайнонам болага ғамхўрлик қилиб ўтирди.
Унга ташаккур айтиб, уйдан чиқдик.

Бошимда минг ҳаёл. Оиламни қандай қилиб уйга олиб борсам экан? Энди нима қиламан? Шу ҳаёллар билан йўл четидаги бекатда ўтирардим.
Аёлим боламни ушлаб, унга термулиб ўтирарди.

Шу пайт "Матиз" русумли автомобил келиб тўхтади.

"Чирчиққами?" деди. Ҳайрон бўлдим.

"Ўтиринг!" деди.

Чирчиқда масжидда бир-бир кўзи тушган, ҳозир эса таниб қолибди.

Ислом гўзалда, таниш бўлмасанг ҳам қалбан яқинликни ҳис қиласан.

Ҳайдовчи (Аллоҳ рози бўлсин) Чилонзордан Чирчиққача олиб бориб қўйди.
Йўлда Қуръон тинглаб, ҳаёлга чўмиб келдим.

Бугунги воқелардан лолман.
Ўзим фарзандли бўлгунча қанча қийналдим, тунларни бедор уладим, кўзимдан ёшлар оқарди.
Бу ерда эса бир жоҳил эр ўз аёлига ҳам, ҳали туғилиб улгурмаган боласига ҳам раҳм қилмади.

Киракашларнинг ҳам ишидан бироз кўнглим ранжиди. Аммо мажбур эдим.

Аллоҳ ҳолимизни ислоҳ қилсин...

(c)

07.09.2021

@eslatdim

@Sizdan_maktub_bot
574 views14:26
Открыть/Комментировать
2021-09-30 17:26:08 ЎЗИ ТУҒИБ КЕЛСИН!

Бугун аёлим ва боламни бироз сайр қилдирай деб кўчага чиққан эдим.
Йўлда энкайиб қолган бир ёшроқ аёлга кўзимиз тушди. Аёлим ёрдам керакмикин деб, олдига борди.

Маълум бўлишича, аёл ҳомиладор экан ва ҳозирда қон кетишдек оғир синовни бошидан ўтказаётган экан.

Зудлик билан туғруқхонага олиб бориш учун такси ушладим. Йўл-йўлакай аёлнинг ҳолидан эрининг хабари бор-йўқлигини сўрадим. Ҳеч кимнинг хабари йўқ, келинда қон кетиши биланоқ оғриққа дош беролмай кўчага чиққан экан. Уйидагиларга қўнғироқ қила олмаган, кўчага ҳам мобил телефонини ташлаб чиқибди.

Хуллас, туғруқхонага етиб олдик. Мен туғруқхоналар манзили ва шифокорларнинг шахсини очиқламайман. Негалигини ўқиб, тушунасиз.

Аёлим ҳалиги келинни етаклаб туғруқхонага олиб келди. Болам мени қўлимда. Атрофда кўплаб шифокорлар бизни кўрсада, ҳеч бири олдимизга келмади.
Қабулга кириб, аёлнинг аҳволи оғир экани, қон кеча кечқурундан бери келаётганини айтдик. Ҳамшираларнинг пинаги ҳам қоқилмади. Паспортини кўрсатинглар деди. Яхшиямки аёлнинг олдида паспорти бор экан дедим.
Аммо шифокорнинг гапи мени ҳайрон қолдирди:

"Пропискаси бизда эмас, қабул қилмаймиз!"

Жазавам тутиб кетди. "Аёлнинг аҳволини кўраябсизларку, нега ундай қиласиз?" десам, "Эплай олмаса олдириб ташласин!" деган жавобни олдим.
Шу ердагиларнинг бари ҳайрон бўлди.

Сўнг яна такси ушлаб, бошқа туғруқхонага, Тошкентга йўл олдик. Вазият қалтислигини билиб киракашлар ҳам нархни осмонлатарди. Қолган пайт 10.000сўм билан Тошкентга етиб олсам, ҳозир атайин қилаётгандай, "Максим Горкий"гача 10 баравар қиммат нарх айтди.
Аёлнинг аҳволи оғирлигидан раҳмим келди.

Аёлдан эрининг рақамини сўрадим. Қайнонасиникини берди. Уйдагиларнинг бари ишда, уларни безовта қилмай деди.

Қайнонасига қўнғироқ қилиб, бўлган воқеаларни тушунтирдим.
Ундан ҳам ажойиб жавобни олдим:

"Мен унга уйдан чиқиб, тўғри келган жойга бор демаганман. Энди ўзи туғиб келсин!" деди. Аҳволини ҳам сўрамади. Ҳомилани ҳам...

Жаҳлим чиқди.
Аёлдан эрининг рақамини талаб қилдим. Берди. Қўнғироқ қилдим.
Эри эса бепарво "Кимдан сўраб уйдан чиқибди?" деди.
Мени кимлигимни, нега бегона эркак бегона аёлни суриштириб, эрига қўнғироқ қилганига ҳам қизиқмади.
Унинг ҳам охирги жавоби ажойиб бўлди:

"Туғадиган бўлса туғсин. Мен ишдаман. Ҳозир вақтим йўқ!".

Буларни болалари шунчалик кўплигидан навбатдаги ҳомилани унутиб ҳам юборишди десам, кутилаётган илк фарзанд экан.
Таажжуб!

Аёлдан нима сабабдан бундай аҳволга келганини сўрадик.
Қайнонаси оғир ишларни қилдирар, эри ҳам яхши муомала қилмас, тонг саҳардан то кечгача ишлатишар экан. Ҳомиладорлигини била туриб, эри диванни силжитгани ортидан куни кеча қон кела бошлабди.
Тўхтаб қолар деб парво қилмаган. Тонгга яқин оғриқ зўрайипти.
Уйдагилар ҳам "Оғриқ қолдирувчи ичарсан. Шундоқ ҳам кўп касал бўладиган одат чиқардинг" деб жеркишибди.

Хуллас, "Максим Горкий"га келдик. У ердан яна такси ушладим. Яна киракашнинг ёмон иллати бонг урди. Мажбур кўндим.
Туғруқхонага етиб келдик. Бу ерда ҳам аввалгидай жавоб беришди. Аммо бош шифокор инсофли экан.
"Бир поликлиникага олиб боринглар. У ерда кўриб қўйишади. Сўнг туғруқхонага йўлланма ёзиб беришади. Келсангиз, қабул қиламиз. Аёлни аҳволи жуда оғир. Ётиб даволаниши керак. Бўлмаса болани ҳам йўқотади, ўзи ҳам қийналади..." деди.

Хуллас, яна такси ушлаб, келинни шифокор айтган поликлиникага олиб бордик.Шифокор юборганини айтдик.
Аёл текширувдан ўтгунигача чақалоғимни Чилонзорга, қайнонамнинг уйига олиб бордик. Бўлган воқеани айтиб, болага бироз қараб туришларини сўрадик. Мамнуният билан рози бўлдилар. У ердан чиқиб, яна поликлиникага қайтдик.
Кўп ўтмай йўлланма олдик.
Йўлланма учун пул тўладик.

Такси ушлаб, яна туғруқхонага келдик.

Қабулда салкам 40дақиқа кутиб қолдик.

Аёлни қабул қилишди.
Доктор зудлик билан қон тўхтатувчи ва яна қандайдир дориларни ёзиб берди.
Ёнимда фақат тангаларим қолган эди.

[Давоми пастда]
@eslatdim
600 views14:26
Открыть/Комментировать
2021-09-30 06:22:29
Саҳобалар суннатга маҳкам бўлгани каби биз ҳам фарзларга маҳкам бўлганимизда эди, ҳозир ҳолимиз ўзгача бўларди...

(c) Shaydoi Jannat

@eslatdim
2.1K views03:22
Открыть/Комментировать