2021-01-08 16:49:45
ХОТИН НАМОЗ ЎҚИМАСАСавол: Уйланганимга бир йил бўлади. Ўзим Аллоҳ қодир қилганча намозларимни ўқийман. Аммо аёлим негадир намоз ўқимайди. Мен уйда бўлсам ўқийди, уйда бўлмасам ўқимайди. Мендан дашном эшитмаслик учун, ихлоссиз ўқишини биламан. Намозни фарзлигини қанча тушунтирсам ҳам негадир ихлоси йўқ.
Илтимос маслахат беринг!
Жавоб: Кўпчиликни қийнаган масалани кўтарибсиз. Дарҳақиқат кўпчилик жуфти ёки фарзандининг ибодатга нисбатан эътиборсизлигидан маҳзун бўлади.
Тушунтириш ва тарғиботлардан самара йўқдек кўринади.
Аммо!!!
Даъватни ҳам инсоннинг ақлий салоҳияти ва дунёқарашидан келиб чиққан ҳолда қилиш керак.
Бенамозга "Намоз - фарз! Уни ўқишинг керак!" десангиз, у сизни эшитади, сизга қараб туради, аммо гапингизни моҳиятини англамайди.
Аллоҳга итоат қилиш учун аввало Аллоҳни таниш керак!
Ким у? Қандай қудрат соҳиби? Амрини зоэ қилганларни қисмати нима кечган (ўткан қавмлардан мисол)? Амрига бўйин экканларнинг ҳоли қандай?
Инсон ўзи танимаган ёки билмаган маълумотига доим шубҳа билан қарайди. Шу боис унга керакли маълумотни бера олиш керак, холос.
*
Ҳасан Басрий роҳматуллоҳи алайҳ:
"Билгинки, токи Аллоҳга итоат қилишни севмас экансан, Уни ҳам сева олмайсан!" деганлар.
Унга итоат қилишнинг афзал жиҳатларини у тушунадиган тарзда тушунтиринг. Ҳозирда илм-фан анча ривожланган, сиз унга Қуръондаги илмий кашфиётларни маълум қилинг.
Тиббиёт ҳам Қуръондаги назарияларни инкор эта олмаслигини кўрсатинг ва ҳоказо.
Инсон Аллоҳни таний бошлаши биланоқ Унга итоат қилишни истай бошлайди.
*
Анъом сураси 125:"Аллоҳ кимни ҳидоят қилмоқни ирода қилса, унинг кўксини Исломга очиб қўядир. Кимни залолатга кетказишни ирода қилса, унинг кўксини худди осмонга кўтарилаётгандек, тор ва танг қилиб қўядир. Аллоҳ иймон келтирмайдиганларга кирликни ана шундай ўрнаштирур."*
Намоз ўқишни истайди аммо негадир қўлидан келмайди, ҳафсала қила олмайди?Гуноҳлари денгиз қадар бўлса ҳам тавба қилган инсонни Аллоҳ албатта кечиради.
Бу оят ҳамда саҳиҳ ҳадислар орқали барчамизга маълум.
Масалан, сиз 25ёшдасиз. 25ёшингизга қадар бирон марта намоз ўқимадингиз, рўза тутмадингиз. Энди жуда истаябсиз, аммо қўлингиздан келмаябди.
Гап шундаки, сизни шунча йиллар давомида йўлдан уриб келган шайтон намоз ўқишга киришишингиз биланоқ сизни бу йўлдан қайтаришга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ интилади.
Тавба қилсангиз Аллоҳ авф этса, намоз ўқиб кўплаб фахш ишлардан ҳоли бўлсангиз шайтоннинг шунча йиллик ҳаракати зоэ кетади. Албатта у буни истамайди!
Ҳатокки намоз ўқишни бошласангиз ҳам у сизни чалғитишга уринади.
Аммо унутмангки, шайтондан қўрқишга асос йўқ. У сизни оёғингиздан чала олмайди, сизга пичоқ санча олмайди, умумий қилиб айтганда, сизга жисмоний таъсир ўтказа олмайди. Шунчаки ҳаёлингизни чалғитишга уринади холос. Ҳаёлингизни йиғиб олсангиз ундан ҳам қутуласиз!
Шундай экан, бемалол намоз ўқишни бошланг!
Ҳатто "Шунча гуноҳ қилиб, яна намоз ҳам ўқийсанми?" десалар, қўрқмай "Ҳа!" деб, жавоб беринг.
@islomda_ehtiros
3.0K views13:49