Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Людовик XIV ҳукмронлик қилган даврда бир маҳбус ўлим жазосига | Shaydoi Jannat

Людовик XIV ҳукмронлик қилган даврда бир маҳбус ўлим жазосига ҳукум қилинган эди. Зиндонда умрининг сўнгги кунларини ўтказар экан, ўлимига бир кун қолганида қирол тансоқчилари билан унинг олдига келди:

"Сенга бир имкон бераман. Агар ундан фойдалансанг, тирик қоласан. Зиндонда қочиш учун биргина йўл бор. Агар уни топиб, қочсанг, омон қолдинг. Агар топа олмасанг, тонгда аскарлар келиб, сени қатл қилишади" деди.

Қирол зиндон қўриқчилари билан биргаликда чиқиб кетди.

Маҳбус дарҳол зиндонни кўздан кечира бошлади. Шипда қандайдир тирқиш борлигини кўрди. Тирқишни очиш илинжида девордаги ғиштларга тирмашиб, аста-секин кўтарилди. Тирқишни оча олмай чарчаб, пастга йиқилди. Йиқилар чоғи оёғини қўйиб турган ғиштнинг қимирлаганини сезгандай бўлди.
Ўрнидан туриб, сурилган ғиштни олиб ташлади. Шу таҳлид девордан бир-неча ғиштни олиб ташлаб, девор ортидаги кўлни кўрди. Бу озодлик манзараси эди. Бу бор кучини сарфлаб ғиштларни жойидан кўчира бошлади. Охири панжарага дуч келди. Зиндоннинг деворларидан сўнг ташқи қисмидан панжара билан ўралган экан. Маҳбус нима қиларини билмай панжара олдида ўтирганича тушкун бўлди.

У туни билан шу панжара олдида ўтириб, кўчани томоша қилиб ўтирди.

Шу таҳлит уйқусиз тун ўтди. Тонг ёришди.
Маҳбус зиндон эшигидаги тешикдан қиролнинг унга тикилиб турганини кўрди. Қирол:

- Кўриниб турибдики, сен уддалай олмабсан!

- Менга нисбатан ҳаққонийлик қиласан деб ўйлаган эдим.

- Мен ҳаққонийлик қилдим!

- Мен зиндондан қочишнинг ҳеч бири йўлини топа олмадим! Сен мени алдадинг!

- Зиндоннинг эшиги очиқ эди...

*

Инсон доим ҳаётини ўзи учун қийинлаштиришга уринади. Ҳаётимиз оддий қонуниятлар устига қурилган, биз эса уни ўта мураккаб тасаввур қиламиз!

Shaydoi Jannat

@eslatdim