Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Shaydoi Jannat

Логотип телеграм канала @eslatdim — Shaydoi Jannat S
Логотип телеграм канала @eslatdim — Shaydoi Jannat
Адрес канала: @eslatdim
Категории: Цитаты
Язык: Русский
Страна: Узбекистан
Количество подписчиков: 787
Описание канала:

Кўрган-кечирганларим, ўзимга раво кўрганларим...барини шу масканга тўпладим

Рейтинги и Отзывы

4.00

2 отзыва

Оценить канал eslatdim и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

0

4 звезд

2

3 звезд

0

2 звезд

0

1 звезд

0


Последние сообщения 11

2021-05-08 15:53:48
Шошма, эй Рамазон!
Мен тақвога улгурмаябман...

Shaydoi Jannat

@eslatdim
855 views12:53
Открыть/Комментировать
2021-05-08 15:53:47
Бу йилги Рамазонни ҳам гуноҳларим кузатмасайди...

Shaydoi Jannat

@eslatdim
438 views12:53
Открыть/Комментировать
2021-05-04 14:09:11 АКА, ТОЛИҚДИМ..

​​Қурилиш ҳудуди.

Ушбу расм ер сатҳидан 20-25метрлар пастда, ертўлада олинган. Жуда заҳ, прожекторларсиз кўриш имкони йўқ.
Шу заҳ ва совуқ ҳудудда биродарларимиз кун-у тун меҳнат қиладилар.

Иш соати 08:00 - 19:00 гача.

Оилаларини қолдириб, ўзлари иш излаб келган диндошларимиз булар.
Тушликсиз ишлайдиганлар бор, чунки улар рўзадор.

Салкам 11соат оғир меҳнат қиладилар, сўнг ифтор. Сўнг Таровеҳ ўқийдилар. Аксарлари чарчоқдан сафнинг ўзида йиқиладилар. Аммо намозни тарк қилмайдилар.

Ораларида саноқли қорилар бор. Улар Таровеҳдан сўнг жамоатга Қуръон ўқиб берадилар.

Саҳарликка ҳеч ким уларга таом тайёрлаб бермайди. Ифторда емай, олиб қўйган таомларини совуган ҳолда еб, саҳарлик қиладилар.

Намозни заҳ ерда, картон-қоғоз устида адо қиладилар.

Агар намозда қулоқ тутсангиз, ҳеч бири ўзини дуо қилмайди. Оиласи учун, охирати учун ўтиниб дуо қилади.

Иш давомида бири чарчаса, унинг ўрнига ҳам икки ҳисса ишлайдилар.

Шундай қийин шароитда охират ғамини унутмайдилар.

*

Ака-ука ғишт тераяпти. Ука ҳолдан тойиб, ерга ўтириб қолди.

- Ака, толиқдим.
- Укажон, сен билан мени толиқишга ҳаққимиз йўқ. Акс ҳолда уйда бола-чақамиз очликдан толиқади.

Юракларингиз илма-тешик бўлмайдими?


*

Аксари бетоб, шифокорлар дорилар ёзиб берган, муолажани бошлаши зарур. Боламни ризқини кесмай дея, ишлайверади.

*

Сиз эса ота-онангиз қаноти остида, салқин уйда, Қайлулани маромига етказиб, ижтимоий тармоқда бизларга Рамазонда қандай тақво қилиш ҳақида насиҳат қиласиз.

Саҳарлигу-ифторликка таом танлайсиз.

Фалончини қироати ёқмаса, масжидга таровеҳга эринасиз.

*

Сиз ҳам бетобсиз. Зерикиш касаллигидан "соғайиш" учун саёҳатга чиқасиз, дала ҳовлиларни ижарага оласиз, табиатда жойнамоз қўйиб, тақво қилишни истаб қоласиз.

*

Ҳозир ушбу матнни ўқиб, шунчаки хўрсиниб қўясиз холос.
Бироздан сўнг ёдингиздан чиқади.

*

Ака, мен ҳам толиқдим. Бу икки саҳнани кўриб яшашдан, бирига ачинишдан, биридан ранжишдан.
Кетайлик...шунчаки кетайлик...

Shaydoi Jannat

@eslatdim
1.1K viewsedited  11:09
Открыть/Комментировать
2021-04-21 11:10:00 Рамазон ҳақида бироз ноодатий фикр билдираман. Бунинг учун аввало узур сўрайман. Чунки Рамазон ойи кириб келганида ҳам ҳеч кимни ушбу ой билан қутламаган ҳам эдим. Ёзайми-йўқми деган ўй-ҳаёллар билан охири бугун ёзишга қарор қилдим.

*

Ҳозир Рамазон ойи. Дунёнинг турли ҳудудларида Рамазонда инсонларни турли ҳолатлар ташвишга солади. Ҳар ким турли хил саволларига жавоб излайди.
Мен ижтимоий тармоқларни зимдан кузатиб, иловалардаги ҳештеглар орқали ҳам жаҳондаги турли мақолаларни ўқиб чиқишга улгурдим. Энди сизларга улардан айримларини келтираман.

*

Саҳарлик ва ифторликка ҳеч нима тановул қилмай рўза тутиш қабул бўлиш-бўлмаслиги ҳақидаги ҳавотирлар Яман халқини асосий саволи бўлди.

*

Фаластинликлар яҳудийлар томонидан осмондан туширалаётган ракеталар портлаши натижасида кўтарилган чангни ютиш рўза очишидан ҳавотир бўлибдилар.

*

Сурия халқи кимёвий қуроллар ҳавони ифлослантирса рўза бузиладими деган саволларни беришган.

*

Уйғур халқини Хитой золимлари мажбуран оғизларидан сув қуйиш, чўчқа гўштини мажбурлаб оғизларига тиқишда рўзани қандай сақлаб қолиш жуда ҳавотирга солган.

*

Ҳўш, бизни нима безовта қилаяпти?

- Ёмғир ёққанида таровеҳни масжид ҳовлисида ўқийвериш керакми?

- Таровеҳни 20ракат ўқимай кетаётганлар бемазхабларми?

- Қандай овқат рўзадорни чанқатмайди?

- Рўзадор инсон саҳарликка ухлаб қолса қандай рўза тутади?

...

*

Мен ҳеч кимни танқид қилмоқчи эмасман.

Диндошларимизни дуоларимизда унутмайлик!

Барчага раҳмат!

Яна танаффусга кетдим!

Shaydoi Jannat

@eslatdim
11.7K viewsedited  08:10
Открыть/Комментировать
2021-04-13 19:02:25
922 views16:02
Открыть/Комментировать
2021-04-11 19:18:03
Рамазон муносабати билан каналимизда 30 кунлик #танаффус
614 viewsedited  16:18
Открыть/Комментировать
2021-04-11 13:36:53 Яқинда ижтимоий тармоқларда қайсидир юртдан машҳур "табиб" келгани, омма уни чор атрофидан ўраб, ундан ўзлари ва яқинларини даволашини илтимос қилаётгани ҳақидаги видеолавҳалар тарқалди.
Омма дарров икки лагерга бўлинди: кимдир уни қаллоб деса, яна кимдир у пул олмай даволаётганини иддао қилди.

Шу онда қизиқ бир ҳолатлар юзага чиқди. Мактаб ҳамда ўқув масканларида ҳижобга ошкора қаршиликлар бўлаётганига жавобан ҳеч бир муносабат билдирмаган кишилар, сиёсатшунослар ва имомлар негадир айнан шу "табиб"га раддиялар билан чиқишди, инсонларни алданиб қолмасликдан огоҳлантира бошлашди.

Мусофир ўз саёҳатини давом эттириш учун аллақачон ҳудудни тарк этди. Муслима қизларнинг рўмоли яна актуал мавзуга қайтди. Аммо негадир яна жим-житлик!

Яқинда Жаҳонгир Отажонов партия тузиш илинжида Туркияда қайсидир инсон билан кўришгани ҳақидаги хабарлар тарқалиши биланоқ имомларимиз Жаҳонгир Отажоновга нисбатан раддиялар билан минбарга чиқишди.

*

Майли, ҳозир бу ҳақида эмас, анави табибга қайтамиз.
Мусофирни ўраб олиб, ундан дуо ҳамда муолажа сўраётган халқни соддалик, аҳмоқликда айблаб чиққанлар ҳам бўлди.
Уларни ҳажв қилганлар, видеомем қилганлар ҳам бўлди.
Аммо биз бу ерда бироз ноҳолис ёндашганимизни тан олишимиз керак.

Агар сизни ҳеч бир дард безовта қилмаса, касал бўлганингизда вақтида муолажа сабабиятини қилсангиз, сизни мана шундай табибларнинг қошига отланишга ҳеч қандай ҳожат қолмайди.
Даво истаганларни аксариятига аҳамият берсангиз, уларнинг кўп қисми шифохоналарда дарбадар бўлган, муолажаларнинг нархидан чорасиз қолган, шифокорларнинг лоқайдлигидан зада бўлган авом халқ эди.

"Чўкаётган инсон хасга ҳам ёпишади" деганларидек, сиз ҳам болангизни дўхтирма-дўхтир, табибма-табиб судраб юриб, тинимсиз равишда дорилар ҳарид қилиб, борингизни бағишлаб, аммо самара кўрмай, кўз олдингизда болангиз дарддан азоб чекаётганини кўрсангиз, ноиложликдан, сўнгги умидни қаллобга ҳам боғлайсиз.

Мендан шу кимсани манзилини топишда ёрдам сўраган инсон ҳам бўлди. Кўпчилик қатори мен ҳам у инсонга табиб ҳақида омма нима фикрдалигини айтдим. Аммо олган жавобим мени баттар эзди:

"Биламан, ҳамма "машенник" двоти, лекин болами кўриб, бир дуо қиб қўйса, боламам ўзини сал енгил ҳис қиб, бир кеча бўсаям оғриқсиз ухласа дигандим..."

Билсам, бечора боласи бир неча маротаба жарроҳлик столига ётган, шифокорлар ҳар гал турлича дориларни ёзишган, аммо боланинг аҳволида ўнгланиш бўлмаган. Содда она ўқитмаган домласию, олиб бормаган табиби қолмаган.

*

Агарда шу машҳур инсон Германия ёки Жанубий Кореяда шундай саҳоватни иддао қилганида, унинг атрофида 10та ҳам инсон тўпланмасди. Чунки у давлат фуқаролари ўз тиббиёти ҳамда касалхоналарига жуда ишонади. Уларнинг ишончи бу соҳа вакиллари томонидан оқлангани учун ҳам уларда шундай ишонч юзага келган...

Бечора бемор фуқароларимизни калака қилавермасдан, муаммонинг асл сабабини ўзимиздан қидирсак мақсадга мувофиқ бўлармиди...?

@eslatdim
779 viewsedited  10:36
Открыть/Комментировать