Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Shaydoi Jannat

Логотип телеграм канала @eslatdim — Shaydoi Jannat S
Логотип телеграм канала @eslatdim — Shaydoi Jannat
Адрес канала: @eslatdim
Категории: Цитаты
Язык: Русский
Страна: Узбекистан
Количество подписчиков: 787
Описание канала:

Кўрган-кечирганларим, ўзимга раво кўрганларим...барини шу масканга тўпладим

Рейтинги и Отзывы

4.00

2 отзыва

Оценить канал eslatdim и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

0

4 звезд

2

3 звезд

0

2 звезд

0

1 звезд

0


Последние сообщения 2

2021-12-18 15:37:20 "Мнемоника" китоблари сотилади

Тони Бьюзен - жаҳондаги энг машҳур ва бестселлер китоблар муаллифи, "супермия"лар устози деб танилган шахснинг 3та китобини сотаман.

Китобларнинг ҳолати аъло. Йиртиқ ёки чизиқ ерлари йўқ. Китобларни авайлаб ўқийман одатда.

BBCнинг Россиядаги расмий дўконидан 2018-йилда хужжатлар асносида келтирилган. Ўзбекистон Давлат Божхона Қўмитасидан ўтказилган. Сканери ва QR-kodlari билан текшириб олишингиз мумкин.

Бу китоб орқали ҳозирда Тошкентда ойига 20.000$ топадиган инсонларни биламан.

Ўзим ушбу китобдаги кўрсатма ва машқлар билан (биизниллаҳ) 3 кунда Тажвидни ҳарфларнинг махражи билан ўрганганман.
Фотиҳа сураси, унинг маънолари таржимаси ва тафсирини (Тафсири Ҳилол) 40-45 дақиқада ўзлаштирганман.
Авваллари 4-5та оятни ёдлаш учун бир неча кун сарфлар эдим.

Мен бу китобни ўзбек тилига таржима қилиб, ўқув курслари ва мактабларда жорий қилиб, халқимизга ўргатишни ният қилгандим.
Афсус, менга насиб қилмаган экан.

Пулга бироз эҳтиёжим борлиги учун сотишга мажбур бўлдим.

Китоб ҳақида интернетда ва форумларда кераклича маълумотлар бор.

Ўзбекистон ва Россиядаги "Суперхотира" ва Мнемоника устаси Даврон Турдиев ҳам шу муаллифнинг китобларидан ўрганганини кўриб, шу китобга қизиқиб қолганман. Ўзбекистонда бу китоблар йўқ (балким энди келгандир, аммо мен топа олмаганман).

Нархи: 100$ (3та китоб учун)

Мурожаат учун: +99899 277 0504
374 viewsedited  12:37
Открыть/Комментировать
2021-12-18 15:36:53
351 views12:36
Открыть/Комментировать
2021-12-17 11:36:08
Севганинг учун жон фидо қилиш асло қийин эмас. Аммо бу бевафо дунёдан Унга содиқ ўтишинг мушкул.

@eslatdim
1.4K views08:36
Открыть/Комментировать
2021-12-16 05:42:58
Эридан айро аёл ўзининг эркалигини ҳатто ўзи ҳам кўтара олмайди.

Эй аёллар жамоаси, эрингизга қарши чиқманг!

@eslatdim
1.0K views02:42
Открыть/Комментировать
2021-12-13 20:50:18
Бир инсон қўнғироқ қилаяпти:
...
- Менга Бройл (кўзи ожизлар алифбоси)да ёзилган Қуръондан яна олиб келиб беринг.
- Олдингисини нима қилдингиз?
- Ўқиётган эдим, аммо ҳарфлари ўчиб кетди.
(Бўғзимга нимадир тиқилгандай бўлди)

P/S: Бройл алифбосида ҳарфлар қоғозга бўртиб ёзилган бўлади. Уни қўлни пайпаслаб ўқийдилар. Ҳарфлар қўлга билинмайдиган даражага келиши учун уни нечи марта ўқиш кераклигини тасаввур қилдим...

Ўзимга раҳмим келади. Жуда раҳмим келади...

Shaydoi Jannat

@eslatdim
2.0K views17:50
Открыть/Комментировать
2021-12-13 19:01:09 КИМГАДИР ОҒИР БОТАР...

Умматнинг аввалги авлодлари дунёқарашлари ҳақида сизга ҳам баён қилишни афзал кўрдик. Чунки ҳозирда уммат кўп жабҳаларда улардан сезиларли даражада ортда қолди.

Кўпхотинли рижоллардан бирхотинлилар учун отилган ўқ, деб қабул қилсангиз ҳам бўлади.

*

زوجنا الله جميعا و يجعلنا من الرجال حقا و الله المستعان

Абу Масъуд айтадиларки, "Бирхотинли эркаклар инсонлар орасида ҳуким чиқариш ва қозилик қилишга ярамайди".

*

ибн Ҳаян Тавҳидий айтадиларки, "Мен бирхотинли эркакларни паст санаб, уларни яқинларимизда ўтиришларини ҳам истамас эдим".

*

ибн Холдун айтадиларки, "Мен ҳалок бўлган қавмлар ҳақида тафаккур қила туриб билдимки, уларда бирхотинлик урф бўлган".

*

Обид ибн Майсар айтадиларки, "Бирхотинли эркакнинг саждаси ҳам мукаммал бўлмайди".

*

Ҳорун ар-Рошидга айтилди: "Басрада бир халқ яшайди - эркаклари фақатгина бир аёлни никоҳлайди.

Халифа жавоб қайтарди: "Улар эркак эмас! Уларнинг аёллари уларга эрдир. Чунки улар суннатга хилоф қилганлардир"

*

ибн Юнусдан "Нега насроний ва яҳудийлар кўпхотинликни тарк қилишган?" деб сўрашди. У:
"Улар - бадбахтликка маҳкум қилингандирлар. Улар Аллоҳнинг қаҳрига дучор бўлганлардир" деб, Оли-Имрон сурасининг 112-оятини ўқиди.

*

Абу Маъруфдан фақатгина бир аёл билан чекланиб, буни зуҳд деб номловчи одамларнинг ҳукми ҳақида сўрашди. У:
"Бари сафсата! Улар мажнунлардир! Улар қанчалар чиранмасин, зуҳд борасида Абу Бакр, Умар, Усмон ва Алилар қилган зуҳднинг ўндан бирини ҳам қила олмайдилар. Ваҳоланки, уларнинг тўртови кўпхотинлик бўлишган эди" деб жавоб берди.

*

ибн Фаёддан бирхотинли эркаклар ҳақида сўрашди. У:
"Улар фақат еб, ичадиган мурдалар холос" деди.

*

ибн Исхоқ Найсабурий шаҳар волийси бўлганида бирхотинли эркакларга моддий ёрдам беришни таъқиқлаб қўйди. Сабаби сўралганида, "Мол-мулк Аллоҳникидир. У эса нодонларга берилмайди" деди.

*

Тақиюддин Мазаний Самарқандга келганида, унга "Бу эркаклари биргина аёлга уйланадиган қавм" деб маълум қилишди. У таажжубланиб, "Улар ростдан ҳам мусулмонми?" деб сўради ва Самарқанд аҳлига насиҳат қилди, турмуш ҳақида маъвизалар қилди. Бир ой ўтмай бокира қизлар тугул, тул ва бева аёллар ҳам қолмади.

*

Имом ал-Ҳусорий айтадиларки, "Аллоҳ уйланиш ҳақидаги оятда иккита, учта ва тўрттани зикр қилди. У биттадан бошлаш, сўнг иккита, кейин уч ва тўртта олиш ҳақида айтмади. Аксинча, битта аёл билан кифояланишни оятнинг давомида маълум қилди. Чунки бу эркак кишида заифлик ва қўрқиш ҳиссидандир" деди.
(Нисо сураси, 3-оят)

Шайх Абу Умар Саситлинский саҳифасидан Shaydoi Jannat таржимаси

@eslatdim
3.0K viewsedited  16:01
Открыть/Комментировать
2021-11-30 05:01:35
Бағдоддаги мактабларнинг бирида ўқитувчи бўлиб ишлайдиган аёл ўз саҳифасига шу расмни қўйиб, остига ажойиб воқеани ёзибди:

"Бугун дарсимда бир ўқувчи йиғлаб ўтирган эди. Унда сабабини сўрасам, онаси берган 1000 динорни йўқотиб қўйганини айтди.
"Агар онам пулларни йўқотиб қўйганимни билса, мени калтаклайди" деди.
Мени унга раҳмим келиб, унга ҳамёнимдан 1000 динор бериб юбордим.
У ўзидa йўқ хурсанд эди.
Ўртоқларига пул топилганини айтиб, қувонарди.
Синфдошлари пулни қаердан топганини сўраганида, пулни физика ўқитувчисининг ҳамёнидан (яъни мендан) топганини айтди. Ҳуддики, унинг пулларини мен ўғирлагандек эди.

Охир-оқибат мен пулларимни қайтариб олдим.
Майли, калтак бўлса, калтак-да!"


@eslatdim
160 viewsedited  02:01
Открыть/Комментировать
2021-11-24 16:39:40 УХТИШКА, УММУ ФАЛОНКА

2019йилда ижтимоий тармоқларнинг бирида "Аиша" никли аккаунтни кўриб қолдим: Ниқобда юрган расмлари, мазлумлар ва уларга ёрдам бериш кераклиги, кўпхотинлик ва шаръий билимлар ҳақида мақолалар ёзилган. Дўстлик таклиф қилдим...

У ҳар куни менинг мақолаларимга "лике" босар, баъзида ўз фикрини изоҳда қолдирарди. Шу таҳлит мен ҳам уни кузатадиган бўлдим.
Кунларнинг бирида унга уйланиш ниятим борлигини маълум қилдим.
У ҳам шундай истаги борлигини айтди ва маҳрами билан гаплашишимни тавсия қилди.
Акасининг рақамини олдим. Гаплашдим.
Акаси ҳам илиқ муомала қилди ва бизни учраштиришга рози бўлди.

*

Кафеда учрашдик. Акаси динга оид саволлар берди. Ўзаро суҳбатлашдик. Қиз ниқобда ўтирар, умуман гапирмасди. Хуллас, акасига манзур бўлдим. Аммо синглисини келаси йил узатишини айтди. Рози бўлдим.

*

Аслида мен шундай солиҳа қизни учратканимдан жуда бахтиёр эдим.

Биз у билан телеграм орқали суҳбат қила бошладик. У ҳижрат, хилофот ҳақида кўп гапирар, никоҳдан сўнг Сурияга ҳижрат қилишимиз ҳақида айтарди.
Аслида менда чет элга чиқишга унчалик қизиқиш бўлмаса-да, уни эшитиш мароқ берарди.

У бу давлат куфр диёри экани, унда мусулмонлар доим таъқиблар остида бўлишини кўп уқтирарди. Мен эса "Ҳм" деб, уни эшитардим.

Аммо борган сари уни ҳижрат ва жиҳод ҳақида гапириши кўпайди. Акаси ҳам бизга никоҳдан сўнг ҳижрат қилишга ёрдам беришини айтди. Очиғи, бу менга ёқмасди. Чунки мени орзуларим умуман бошқача эди.
Бу мавзу кўтарилавергач, мен Аиша билан алоқани буткул уздим.

*

Бир неча кунлардан сўнг менга нoмаълум инсон Сурияга кетмоқчилигимни сўради. Мен рад қилсам ҳам, у Сурияга боришга ёрдам беришини, бу ерга келиш йўлларини билишини айтди. Мен уни блоклаб қўйдим.

*

Бир ҳафтадан сўнг уйимга куч ишлатар тизим бостириб келди ва мени олиб кетди.

Тергов давомида мени қилмаган жиноятимга иқрор бўлишга мажбурлашди. Қийноқларга солишди.

Терговчи менга Аиша билан бўлган суҳбат ва скриншотларни олдимга ташлади. Гарчи телефондаги суҳбатларда Шомга кетиш ҳақида у гапирган бўлсада, мени "ҲМ" деган овозимни далил қилиб олишибди.
Ҳижрат ва куфр диёри ҳақидаги смсларнинг бари скриншот қилинган, ва улар "Дело"га тикилган эди.

Бир неча кун қийноқларга солишди. Қилмаган жиноятни тан олишимни талаб қилишди...

*

Суд бўлди. Аиша ва унинг "акаси" менга қарши гувоҳлик беришди. Эмишки, мен Аишани йўлдан уриб, ҳижрат қилишга даъват қилган эканман.

*

Кейин билсам, Аиша ва унинг "акаси" аслида мусулмонларни овлайдиган жосуслар бўлиб, Шомга кетишга "ёрдам" бериш истагида телеграмдан ёзган шахс ҳам уларнинг ўзи экан.

Улар шундай тарзда кўпчиликни тузоққа илинтиришар экан.
Бу ерда мен каби соддалик қилиб, қамалганлар кўп.
Аммо уларнинг кўпчилиги ижтимоий тармоқлардаги "ухтишка", "Бинту фалон", "умму фалон" никли жосусларнинг қурбонлари эди.

Афсуски бундай аккаунтлар кўпайгани сабаб, уларнинг орасида асл муслималарни ажратиш мураккаб бўлиб қолди...


[Мақола қисқа тарзда таҳрир қилинди]

@eslatdim
4.0K viewsedited  13:39
Открыть/Комментировать
2021-11-23 08:36:10 Ҳар қандай аёлнинг ақлини олувчи бир ҳислат бор. Дарров айтақолай, у мускулли билаклар ҳам, алпқоматлар ҳам эмас. Бу ҳислатни сизга на Малибу ва на Тошкент ситидаги кошона калит бера олади

Ҳаммага хайрли кун, мен ушбу лойиҳа муаллифи Абу Умайрман. Ваниҳоят, қарийб бир йиллик фаолиятимиздан сўнг бугунга келиб ўзим ҳақимда бироз маълумот беришга аҳд қилдим. Асосий соҳам оилавий муносабатларга тааллуқли эмас, аммо ҳақиқий табиб бошдан ўтказгани бўлади, шундай эмасми?! Шу пайтгача жинсий ҳаёт, оилавий муносабатлар, эр-хотинлик асосларига оид дарс | лойиҳа | вебинар | клуб | тренинглар қатнашчиси ва баъзиларида спикер бўлганман. Қисқаси, ҳаваскор тренер ҳамда коучман (йўналтирувчи)

Ботга келадиган доимий саволлар ва бир неча йиллик тажрибаларим мени эркаклар учун мини-тренинг (мини-курс десак ҳам бўлади) қилишга ундади. Энди эса шу ҳақида қисқача танишамиз:

Нега менинг лойиҳам?

Ишончли манба - Россия ва Америка тадқиқотларига асосланган, мутахассислар ва энг муҳими шариат фильтридан ўтган маълумотлар;

Оригиналлик - Ўзбек сигментида ушбу йўналишга оид ягона ва илк тренинг;

Долзарб мавзулар - 10 кун давомидаги 9 та кичик маърузалар;

Қулайлик - телеграм платформасида ортиқча бошоғриқ ва харажатларсиз;

Аудио ва бошқа форматдаги материаллардан 90 кун фойдаланиш имкони;

Ҳамёнбоп нарх ва дастлабки 7 кун учун ЧEГИРМА;

Бонуслар;

Кимлар қатнашиши мумкин?

Оилали эркаклар;
Тўйи яқин аммо валиймаси ўтмаган чала оилалилар;
Ҳаётини ва ҳаёлини ўзгартирмоқчи бўлганлар

Тренинг ҳақида батафсил маълумот (нарх, мавзулар, тўлов шакли) учун: @couch_quvvat

Бу эса фақат эркаклар учун каналим:

https://t.me/joinchat/OncyqpRDU8RhMGEy
438 views05:36
Открыть/Комментировать
2021-11-20 19:08:56
Қалбда бори хулқда намоён бўлур...

(c) Shaydoi Jannat

@eslatdim
431 views16:08
Открыть/Комментировать