Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

УХТИШКА, УММУ ФАЛОНКА 2019йилда ижтимоий тармоқларнинг бирида | Shaydoi Jannat

УХТИШКА, УММУ ФАЛОНКА

2019йилда ижтимоий тармоқларнинг бирида "Аиша" никли аккаунтни кўриб қолдим: Ниқобда юрган расмлари, мазлумлар ва уларга ёрдам бериш кераклиги, кўпхотинлик ва шаръий билимлар ҳақида мақолалар ёзилган. Дўстлик таклиф қилдим...

У ҳар куни менинг мақолаларимга "лике" босар, баъзида ўз фикрини изоҳда қолдирарди. Шу таҳлит мен ҳам уни кузатадиган бўлдим.
Кунларнинг бирида унга уйланиш ниятим борлигини маълум қилдим.
У ҳам шундай истаги борлигини айтди ва маҳрами билан гаплашишимни тавсия қилди.
Акасининг рақамини олдим. Гаплашдим.
Акаси ҳам илиқ муомала қилди ва бизни учраштиришга рози бўлди.

*

Кафеда учрашдик. Акаси динга оид саволлар берди. Ўзаро суҳбатлашдик. Қиз ниқобда ўтирар, умуман гапирмасди. Хуллас, акасига манзур бўлдим. Аммо синглисини келаси йил узатишини айтди. Рози бўлдим.

*

Аслида мен шундай солиҳа қизни учратканимдан жуда бахтиёр эдим.

Биз у билан телеграм орқали суҳбат қила бошладик. У ҳижрат, хилофот ҳақида кўп гапирар, никоҳдан сўнг Сурияга ҳижрат қилишимиз ҳақида айтарди.
Аслида менда чет элга чиқишга унчалик қизиқиш бўлмаса-да, уни эшитиш мароқ берарди.

У бу давлат куфр диёри экани, унда мусулмонлар доим таъқиблар остида бўлишини кўп уқтирарди. Мен эса "Ҳм" деб, уни эшитардим.

Аммо борган сари уни ҳижрат ва жиҳод ҳақида гапириши кўпайди. Акаси ҳам бизга никоҳдан сўнг ҳижрат қилишга ёрдам беришини айтди. Очиғи, бу менга ёқмасди. Чунки мени орзуларим умуман бошқача эди.
Бу мавзу кўтарилавергач, мен Аиша билан алоқани буткул уздим.

*

Бир неча кунлардан сўнг менга нoмаълум инсон Сурияга кетмоқчилигимни сўради. Мен рад қилсам ҳам, у Сурияга боришга ёрдам беришини, бу ерга келиш йўлларини билишини айтди. Мен уни блоклаб қўйдим.

*

Бир ҳафтадан сўнг уйимга куч ишлатар тизим бостириб келди ва мени олиб кетди.

Тергов давомида мени қилмаган жиноятимга иқрор бўлишга мажбурлашди. Қийноқларга солишди.

Терговчи менга Аиша билан бўлган суҳбат ва скриншотларни олдимга ташлади. Гарчи телефондаги суҳбатларда Шомга кетиш ҳақида у гапирган бўлсада, мени "ҲМ" деган овозимни далил қилиб олишибди.
Ҳижрат ва куфр диёри ҳақидаги смсларнинг бари скриншот қилинган, ва улар "Дело"га тикилган эди.

Бир неча кун қийноқларга солишди. Қилмаган жиноятни тан олишимни талаб қилишди...

*

Суд бўлди. Аиша ва унинг "акаси" менга қарши гувоҳлик беришди. Эмишки, мен Аишани йўлдан уриб, ҳижрат қилишга даъват қилган эканман.

*

Кейин билсам, Аиша ва унинг "акаси" аслида мусулмонларни овлайдиган жосуслар бўлиб, Шомга кетишга "ёрдам" бериш истагида телеграмдан ёзган шахс ҳам уларнинг ўзи экан.

Улар шундай тарзда кўпчиликни тузоққа илинтиришар экан.
Бу ерда мен каби соддалик қилиб, қамалганлар кўп.
Аммо уларнинг кўпчилиги ижтимоий тармоқлардаги "ухтишка", "Бинту фалон", "умму фалон" никли жосусларнинг қурбонлари эди.

Афсуски бундай аккаунтлар кўпайгани сабаб, уларнинг орасида асл муслималарни ажратиш мураккаб бўлиб қолди...


[Мақола қисқа тарзда таҳрир қилинди]

@eslatdim