Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Shaydoi Jannat

Логотип телеграм канала @eslatdim — Shaydoi Jannat S
Логотип телеграм канала @eslatdim — Shaydoi Jannat
Адрес канала: @eslatdim
Категории: Цитаты
Язык: Русский
Страна: Узбекистан
Количество подписчиков: 787
Описание канала:

Кўрган-кечирганларим, ўзимга раво кўрганларим...барини шу масканга тўпладим

Рейтинги и Отзывы

4.00

2 отзыва

Оценить канал eslatdim и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

0

4 звезд

2

3 звезд

0

2 звезд

0

1 звезд

0


Последние сообщения 4

2021-08-22 11:18:58 Чиқаётган қуёш борки, ботмасдан қолмайди.
Ёритаётган нур борки, сўнмасдан қолмайди.
Унаётган ниҳол борки, қуримасдан қолмайди.

Ҳар нимани якуни бўлганидек, менинг фаолиятимни ҳам якуни бор.

Фаолиятим давомида ўзим учун манфаатли деб билган барини сизларга ҳам илинишга интилдим. Кимгадир нафи теккан бўлса, бундан бағоят хурсандман.
Кимнидир ранжитган бўлсам Аллоҳ учун кечирим сўрайман. Истаган ҳаққини талаб қилсин.

Барча мақолаларни иншааллоҳ тез орада сизларга яхлит китоб ҳолида ҳавола қиламан. Балким кимгадир асқотар.

Каналда эса ўзим учун севимли бўлган мақолаларнинг айримлари сизларга ҳавола қилиб, сўнгра фаолиятни якунлайман.

Ижтимоий тармоқда салкам 10йилдан бери фаол эканман. Ўйлаб қарасам, шу ўткан ҳаётимда топганларим йўқотганларим орасида мисқолдек туюлди.
Энг қимматли бўлган вақтимни ҳам зоэ қилдим. Агар шу вақтни хайрли ишларга сарф қилганимда, балким жамиятнинг маълум бир қисмини ислоҳ қилишда ҳиссамни қўшармидим?!

Нимаики бўлса ҳам, баридан ибрат ва ҳикмат олишга уриндим.

Барча-барчангизга чуқур ташаккур изҳор қиламан.

Аллоҳ барча-барчамизни Жаннатда жам қилсин!

@eslatdim
1.1K viewsedited  08:18
Открыть/Комментировать
2021-08-14 08:40:47 Аёлларининг ижтимоий тармоқлардаги турли хил жанрдаги видеороликларни томоша қилиб ўтиришига парво қилмайдиган эркаклар ҳозирда кўп. "Зериккан бўлса, бироз кулгили видео кўриб овунмоқчидир" ёки "Фалон домланинг маърузаларини эшитиб, илм олаяпти" деб, аҳамият…
1.0K viewsedited  05:40
Открыть/Комментировать
2021-08-14 06:00:34 Аёлларининг ижтимоий тармоқлардаги турли хил жанрдаги видеороликларни томоша қилиб ўтиришига парво қилмайдиган эркаклар ҳозирда кўп.

"Зериккан бўлса, бироз кулгили видео кўриб овунмоқчидир" ёки "Фалон домланинг маърузаларини эшитиб, илм олаяпти" деб, аҳамият ҳам бермай қўядилар.

Аслини олганда эрлар ўз аёлларига номаҳрам эркакларни томоша қилишларига рухсат бераётганларини пайқамайдилар ҳам.

Турмуш қуришимдан олдин, бўлажак умр йўлдошимга либоси, таоми ва кўзи борасида қаттиқ туришимни айтганман.

"Кўздан мурод нима, мен уйда ўтирсам?" деб сўраганида,

"ТВда ёки YouTubeда маъруза қилувчи қандайдир бир инсоннинг видеолари, тармоқлардаги фаоллар...буларнинг бари номаҳрам эканлиги, уларни аёлларим томоша қилиши-ю, аёлларимнинг юзига табассум ва ҳайратни улар улашишидан рашк қилишимни, хоҳ қори бўлсин, хоҳ шайх бўлсин, аёлларим уларни эшитишини ҳам истамаслигимни айтганман.
Юқоридагилар аслида даюсликка бир боғич бўлишини тушунтирганман.

Аёлим ҳам фикримни илиқ қабул қилган.

Очиқчасига айтадиган бўлсам, аёлларим кимнидир маърузасидан илм олиш учун номаҳрамга кунора тикилиши ёки кимнингдир қироатини тинглаб уйдаги ишларни қилиши бутунлай қаҳримни келтиради.

"Қироат тинглаб иш қилмоқчимисан, мана мен 4-5порани ўқиб, аудио шаклига келтирдим. Қолганини ҳам қиламан. Ҳозирча шуни тингла.

Қандайдир саволларинг бўлса, қоғозга ёзиб қўй барини. Келсам, ақлим етгани қадар жавоб бераман ёки жавобини излаб, маълум қиламан" дейман.

Аёлларим ҳам маърузага ишқибоз бўлмасин деб, уйдаги китоб жавонларини тўлдириб қўйганман.

Балким ёндашувим бироз радикал кўринар.
Аммо аёлларим улар фақатгина меники эканликларини англашлари керак.

*

Яқинда, бироз аввал бир биродарим асабийроқ кириб келди. Сабабини сўрасак, шаръий учрашувда қиз қайсидир аҳли илмнинг маърузаларини тинглашини айтган, йигитни эса бу ғашини келтирган экан.

Қиз ҳам "Нимаси ёмон, кўчага чиқмай илм оламан. Сиз шу илмни бера оласизми?" деб, кескирлик қилибди.

Йигит уйидагиларга қиз номаҳрам эркакка мухлислик қилар экан, деб тўйни қолдирмоқчи бўлса, уйидагилари бошқа тайинли баҳонанг йўқмиди, деб жеркишибди.

Йигитда у қиз билан турмуш қуришга ҳеч қандай ҳоҳиш-истак йўқ. Ҳалиттан рашки қўзийди, ружулати бор.
Аммо иккала томон келишиб қўйган, андиша қилиб тўйни бекор қила олмайди.
Қизга эса бунинг қизиғи йўқ.

Хуллас, йигитда қувонч ҳисси сезилмади.

*

Юқоридаги ҳолат мени шу мавзу ҳақида ёзишга мажбур қилди.
Тўғри қабул қиласизлар деб ўйлайман.

(C) Shaydoi Jannat

@eslatdim
2.2K viewsedited  03:00
Открыть/Комментировать
2021-08-11 16:53:19
Қорилар онаси - Нажла Фатҳий

Унинг эри 2016йили вафот этгач, она фарзандларининг тарбияси устида қаттиқ меҳнат қилишга аҳд қилди. Ўша кезларда энг кенжа фарзанд атиги икки ойлик эди.

7 нафар фарзанднинг бари бугунга келиб Қуръонни онасидан тўлиқ ёд олди. Она фарзандларига ҳам Қуръон ўргатди, ҳам уларни еб ичирди.
Куннинг бир қисми уларга илм бериш ва уларни парвариш қилиш билан ўткан бўлса, қолган бир қисми ишлаш билан ўтарди.

Бир муслима аёл бугун умматга етти нафар қорини етказиб берди.

@eslatdim
1.4K viewsedited  13:53
Открыть/Комментировать
2021-08-10 12:58:59 Кўпчилик Исломда қулдорлик бўлганини ва бу инсон ҳуқуқларига зид бўлганини айтади.

Юқоридаги расмда Европа колонистлари томонидан қул қилинган африкаликлар тасвирланган.
Қулларга терилаётган ҳосилни еб, қорин тўйдирмаслиги ва болаларига ўз тилини ўргатмаслиги учун шундай темир ниқоблар тақилган. Уни ечишга уринганлар бошқаларга дарс бўлиши учун шафқатсизларча ўлдирилган.

*

Тўғри, Исломда қулдорлик бор.
Аммо Ислом инсон эрки ва озодлиги учун келган ягона дин саналади.
Айрим бир гуноҳларнинг каффороти ўлароқ мусулмонлар қўл остидаги қулларини озод қилганлар. Исломда қул озод қилиш учун жуда катта ажрлар берилиши ҳам инсон эрки учун муҳим қадамни Ислом қўйганини англатади.
Кўплаб саҳобалар яхши хабарлар эвасига ҳам қулларини озод қилганликлари маълум ва машҳур.

Ғарбдан фарқли ўлароқ, Ислом ерларидаги қуллар бундай темир ниқоб тақмаган, ҳур инсонлар билан бир жамиятда яшаган, бир дастурхонда ҳам ўтирганлар. Болаларига тарбия беришда уларга тўсиқ қўйилмаган.
Қулларни озод қилиш маълум бир хизмат ва ҳақ эвасига келишилган. Уларни шафқатсизларча ўлдириб юборишмаган.
Исломни қабул қилганлари озод қилинган.
Ўз қулига билиб-билмай зулм қилганлар, гуноҳи каффороти эвасига уларни озод қилиб юборганлар...

Ҳозир қулдорлик йўқ дейсизми?
Жаҳон статистикасига кўра, энг даромадгир соҳа одам савдоси саналади. Ҳар йили 10млн инсонлар одам савдоси қурбонига айланадилар. Уларнинг паспортлари олиниб, оз миқдордаги емиш бериб, умрларининг охирига қадар ишлатадилар. Қочишга уринганлар эса кимсасиз ерларда ўлдирилади.

Ҳа, бу жиноят! Ислом айнан шу жиноятга қарши сиёсат билан майдонга келган эди.

@eslatdim
4.3K viewsedited  09:58
Открыть/Комментировать
2021-08-10 12:58:55
1.0K views09:58
Открыть/Комментировать
2021-08-04 14:33:23
Даватчи Абдуллоҳ 2009йил Исломга кирди. Сўнг Мисрга, дин ва араб тилини ўрганиш учун кетди.
Унинг онаси ундаги ҳалимлик, атрофдагиларга ҳушмуомалалик ва ҳушфеълликда қувониб, Исломга нисбатан муносабати ҳам ўзгарди.

Ислом ҳақида ўғлидан ўргана бошлагач, у ҳам Исломни қабул қилди.

Илк даъватни уйидан бошлаган Абдуллоҳ эндиликда YouTube орқали бошқа корейс миллатидагиларни ҳам Исломга даъват қилмоқда. У ўз саҳифасида қизиқарли изланишлар олиб бориб, обуначиларига тақдим қилади, турли хил воқеаларни сўзлаб беради.

Аллоҳ бу инсонни ҳақда бардавом қилсин.

Қуйида унинг YouTube канали манзили:
https://m.youtube.com/c/alkorye

@eslatdim
1.1K viewsedited  11:33
Открыть/Комментировать
2021-08-04 14:14:26 4 ЙИЛЛИК ТАЪЛИМ

Хуллас, бу йил дипломни ҳимоя қилиб, ўқишни ҳам битирдим. Хуллас, таассуротларим билан бўлишаман.

1-курс
Курсдошларим орасида диндорлари кам эди. Бори ҳам "Илм олиш - фарз, ибодатни ўқишни битириб қилавераман" деб, Жума намозига чиқишмас эди.

Гуруҳда ҳам соқолли ягона талаба эдим.

Деканат талабаларга соқол қўйиш ва масжидга боришни таъқиқлаган эди.
1-курсни соқол ҳақида баҳс билан битириб олдим.

*

2-курс
Жумага чиқадиган ва соқол қўядиган талабалар сони ортди.
Деканат мен сабабли талабалар динга мойил бўлди, деган ҳаёлда мен билан кураша бошлади.
Огоҳлантириш ва баҳслар натижа бермагач, ғирромлик йўлига ўтишди.

Ҳар бир институтга ДХХдан куратор тайинланган ва улар деканатдан ҳисобот сўрайдилар.
Масалан, ҳар йили талабалар қайси ҳудудда яшаётгани ва қаерда ижарада тургани ҳақида ҳисобот тўлдиради. Аслида бу ҳисобот ДХХ ҳодимларига берилади.

Деканат мени динга мойил талаба сифатида объективкаларимни ДХХга берган.

*

Ертўлада мен, деканат, ректор ўринбосари, маънавиятчи, домла, DXX ҳодимлари соқол қўйишим ва масжидга боришим ҳақида суҳбат бўлди. Энг қизиғи, кураторим мени "Ҳизбут таҳрир" аъзоси сифатида ёзиб берибди.

Ўзини домла деб таништирган шахс ҳам соқолни қиришга фатво берди.

Қонунни яхши билганим учун улар билан баҳс қилдим. Аммо улар ҳам ўзиникини маъқуллайверди.

Охири соқолим учун қамаш ва айрим моддаларни бўйнимга қўйиш билан таҳдид қилишди.

Мен академик таътил олишимни айтдим. Деканатга ариза ёзишимни айтишди.
Суҳбат тугади.

*

Ариза ёзмадим, ўқишга ҳам бир ой бормадим.
Бу орада университетда гаплар тарқалиб, талабалар соқолларини қирган, жумаларга чиқмай қўйишибди.
Устозлар ҳам мен ҳақимда қайғуришибди.

Сессияга яқин пайдо бўлдим ва фанларимни тез ёпиб, таътилга чиқиб кетдим.

Деканат мени чақирганида ҳам бормадим.
Факт - мен сессияни ёпиб бўлдим.

Устозларим ҳам вазиятни билгани учун менга тез баҳоларни қўйиб, имтиҳон олди саволларни ҳам тақдим қилишган эди.

2-курсни ҳам соқолда битирдим.

*

3-курс

Энди масканда намоз ўқийдиган талабалар ва ҳижобли муслималар сони ортди. Авваллари гап-сўздан чўчиган талабалар, энди ўзини ҳимоя қила бошлади.
Бу мени қувонтирди.

Ўқиш мавсуми бошланиши биланоқ яна деканат билан тортишувларим бошланди.
Эндиликда барча бунга ўрганиб ҳам қолган, демак инсон ўз ҳақ-ҳуқуқи учун ҳаракат қилса, эплай олишига ҳам ишона бошлаганди.

Баҳорги мавсумда карантин сабаб ўқишлар онлайн тизимга ўтди.

Энди ҳижобга кирган қизлар ва намозни ўрганган йигитлар учун анча осон бўлди.

*

Орада таълим тизимини ислоҳ қилиш борасида ZOOM орқали тадбир уюштирилди. Унда камина форманинг эркин бўлиши, раҳбарият ҳижоб ва соқол борасида ДХХга итоат қилмаслиги кераклиги, 5кунлик таълимни жорий қилиш ва эскирган китоблар ўрнини янгиси билан тўлдириш фикрини олға суриб, барини дақиқ тушунтириб ҳам бердим.

Бундан ягона форма қилиш кераклиги, соқолли ва ҳижобли қизларнинг кўпайгани университет обрўсига тўғри келмаслиги ҳақида ваъз ўқиган маънавиятчи талабалар хафа бўлишди.
Янги ректор фикримни маъқуллаб, янги ўқув йилидан буни синаб кўришга ваъда берди.

*

4-курс

Карантин чоралари бекор қилинмагани сабаб таълим масканида форма эркин бўлди.
Ўқиш кунлари 5кун бўлибди.
Кутубхонага янги китоблар келибди.
Ректор сўзидан чиқибди.
Барча бундан мамнун бўлди.

Таълим сифати ва давомат ҳам яхшилана бошлади.

Демак, талабанинг таълим олиши форма ва галстукка эмас, эркинлик ва соғлом фикрга ҳам боғлиқ экан.

Деканат ҳам мен билан жанжаллашмай қўйди. Аксинча, айрим жабҳаларда маслахатлашадиган бўлди.
Демак, деканатнинг фаолияти ДХХдан келадиган буйруқларга эмас, холис ёндашишга ҳам боғлиқ экан.

Талабалар ва устозлар эндиликда мени таълим ислоҳотчиси деб атай бошладилар.
Тўғри, кўпчилик учун соқолимни қирмаганим учун радикалдек кўринардим.

*

Диплом ҳимоя қилган куним талабалар энг кўп "қўрқадиган" профессор олдимга келди.
ДХХнинг аналитика бўлимига ишга таклиф қилди. Рад этдим...

*

Ҳурматли талабалар!
Агар ҳақлигингизга ишончингиз комил бўлса - сизни ҳеч ким енга олмайди!
Фақат шу ҳақ йўлни топа олсангиз бас!

*ҳарфлар сони чеклангани боис қисқа баён қилдим

@eslatdim
1.0K views11:14
Открыть/Комментировать
2021-08-03 15:19:45
Кўпчилик учун севимли гумбаз ҳақида

"Қуббатус Саҳро" масжиди гумбазининг реконструкцияси (1994).

@eslatdim
6.2K views12:19
Открыть/Комментировать
2021-08-02 15:01:55
Эрондаги кафеларнинг бирида мижозлар учун кириш қисмига ёзилган мурожаат:

"Ҳурматли меҳмонлар, биз Исломий мамлакатда яшаймиз. Бу масканга ҳижоб билан ташриф буюрганингиз учун ташаккур!"

@eslatdim
452 views12:01
Открыть/Комментировать