Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

4 ЙИЛЛИК ТАЪЛИМ Хуллас, бу йил дипломни ҳимоя қилиб, ўқишни ҳ | Shaydoi Jannat

4 ЙИЛЛИК ТАЪЛИМ

Хуллас, бу йил дипломни ҳимоя қилиб, ўқишни ҳам битирдим. Хуллас, таассуротларим билан бўлишаман.

1-курс
Курсдошларим орасида диндорлари кам эди. Бори ҳам "Илм олиш - фарз, ибодатни ўқишни битириб қилавераман" деб, Жума намозига чиқишмас эди.

Гуруҳда ҳам соқолли ягона талаба эдим.

Деканат талабаларга соқол қўйиш ва масжидга боришни таъқиқлаган эди.
1-курсни соқол ҳақида баҳс билан битириб олдим.

*

2-курс
Жумага чиқадиган ва соқол қўядиган талабалар сони ортди.
Деканат мен сабабли талабалар динга мойил бўлди, деган ҳаёлда мен билан кураша бошлади.
Огоҳлантириш ва баҳслар натижа бермагач, ғирромлик йўлига ўтишди.

Ҳар бир институтга ДХХдан куратор тайинланган ва улар деканатдан ҳисобот сўрайдилар.
Масалан, ҳар йили талабалар қайси ҳудудда яшаётгани ва қаерда ижарада тургани ҳақида ҳисобот тўлдиради. Аслида бу ҳисобот ДХХ ҳодимларига берилади.

Деканат мени динга мойил талаба сифатида объективкаларимни ДХХга берган.

*

Ертўлада мен, деканат, ректор ўринбосари, маънавиятчи, домла, DXX ҳодимлари соқол қўйишим ва масжидга боришим ҳақида суҳбат бўлди. Энг қизиғи, кураторим мени "Ҳизбут таҳрир" аъзоси сифатида ёзиб берибди.

Ўзини домла деб таништирган шахс ҳам соқолни қиришга фатво берди.

Қонунни яхши билганим учун улар билан баҳс қилдим. Аммо улар ҳам ўзиникини маъқуллайверди.

Охири соқолим учун қамаш ва айрим моддаларни бўйнимга қўйиш билан таҳдид қилишди.

Мен академик таътил олишимни айтдим. Деканатга ариза ёзишимни айтишди.
Суҳбат тугади.

*

Ариза ёзмадим, ўқишга ҳам бир ой бормадим.
Бу орада университетда гаплар тарқалиб, талабалар соқолларини қирган, жумаларга чиқмай қўйишибди.
Устозлар ҳам мен ҳақимда қайғуришибди.

Сессияга яқин пайдо бўлдим ва фанларимни тез ёпиб, таътилга чиқиб кетдим.

Деканат мени чақирганида ҳам бормадим.
Факт - мен сессияни ёпиб бўлдим.

Устозларим ҳам вазиятни билгани учун менга тез баҳоларни қўйиб, имтиҳон олди саволларни ҳам тақдим қилишган эди.

2-курсни ҳам соқолда битирдим.

*

3-курс

Энди масканда намоз ўқийдиган талабалар ва ҳижобли муслималар сони ортди. Авваллари гап-сўздан чўчиган талабалар, энди ўзини ҳимоя қила бошлади.
Бу мени қувонтирди.

Ўқиш мавсуми бошланиши биланоқ яна деканат билан тортишувларим бошланди.
Эндиликда барча бунга ўрганиб ҳам қолган, демак инсон ўз ҳақ-ҳуқуқи учун ҳаракат қилса, эплай олишига ҳам ишона бошлаганди.

Баҳорги мавсумда карантин сабаб ўқишлар онлайн тизимга ўтди.

Энди ҳижобга кирган қизлар ва намозни ўрганган йигитлар учун анча осон бўлди.

*

Орада таълим тизимини ислоҳ қилиш борасида ZOOM орқали тадбир уюштирилди. Унда камина форманинг эркин бўлиши, раҳбарият ҳижоб ва соқол борасида ДХХга итоат қилмаслиги кераклиги, 5кунлик таълимни жорий қилиш ва эскирган китоблар ўрнини янгиси билан тўлдириш фикрини олға суриб, барини дақиқ тушунтириб ҳам бердим.

Бундан ягона форма қилиш кераклиги, соқолли ва ҳижобли қизларнинг кўпайгани университет обрўсига тўғри келмаслиги ҳақида ваъз ўқиган маънавиятчи талабалар хафа бўлишди.
Янги ректор фикримни маъқуллаб, янги ўқув йилидан буни синаб кўришга ваъда берди.

*

4-курс

Карантин чоралари бекор қилинмагани сабаб таълим масканида форма эркин бўлди.
Ўқиш кунлари 5кун бўлибди.
Кутубхонага янги китоблар келибди.
Ректор сўзидан чиқибди.
Барча бундан мамнун бўлди.

Таълим сифати ва давомат ҳам яхшилана бошлади.

Демак, талабанинг таълим олиши форма ва галстукка эмас, эркинлик ва соғлом фикрга ҳам боғлиқ экан.

Деканат ҳам мен билан жанжаллашмай қўйди. Аксинча, айрим жабҳаларда маслахатлашадиган бўлди.
Демак, деканатнинг фаолияти ДХХдан келадиган буйруқларга эмас, холис ёндашишга ҳам боғлиқ экан.

Талабалар ва устозлар эндиликда мени таълим ислоҳотчиси деб атай бошладилар.
Тўғри, кўпчилик учун соқолимни қирмаганим учун радикалдек кўринардим.

*

Диплом ҳимоя қилган куним талабалар энг кўп "қўрқадиган" профессор олдимга келди.
ДХХнинг аналитика бўлимига ишга таклиф қилди. Рад этдим...

*

Ҳурматли талабалар!
Агар ҳақлигингизга ишончингиз комил бўлса - сизни ҳеч ким енга олмайди!
Фақат шу ҳақ йўлни топа олсангиз бас!

*ҳарфлар сони чеклангани боис қисқа баён қилдим

@eslatdim