Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

[Боши юкорида] Нима қилишга ҳайрон бўлдим. Қарз сўрай десам, | Shaydoi Jannat

[Боши юкорида]

Нима қилишга ҳайрон бўлдим.
Қарз сўрай десам, биродарларимни ҳам безор қилиб юборганман. Туғруқхона ҳовлисидаги ўриндиқларнинг бирига ўтирдим. Бошимни ушлаб турардим. Ҳаёлимга шайтон "Бола сенга керакми ё унгами? Охирги пулларингни ишлатдинг. Энди уйга кетишга ҳам пулинг йўқ. Бир нотаниш, номаҳрам учун эр-хотин югурдинг. На эридан, на онасидан раҳмат эшитдинг. Шу керакмиди сенга?" деб васваса қиларди. Ҳаёлимга келган бу ҳаёллардан ўзим ҳам чўчиб кетдим.

Aёлим тилла узугини кафтимга қўйди. "Ҳали туғилмаган болани нобуд бўлишига шерик бўлмайлик. Савобни охиригача қилайлик. Бежиз бизга учрамадику?!..."

Ўрнимдан туриб, тўғри туғруқхона яқинидаги бозорга бордим. Бу узукни аёлимга ўзим ҳадя қилгандим. Жуда ҳижил ҳам бўлдим. Узукни сотиб, дорихонадан дориларни олдим.

Нотаниш аёл учун 2кунлик емиши ва керакли буюмларнинг барини олдим.
Аёлни шифокорларга топшириб, эри ва қайнонасига қўнғироқ қилдим.

"Агар келин ва чақалоқнинг тақдири қизиқ бўлса шу манзилга келинглар. Қизиқ бўлмаса ўзини ота-онасига хабар беринглар!" дедим.

Аёлим "ҳалиги аёлнинг оила аъзолари келмаса ҳам керак, ўзимиз Аллоҳ қодир қилганча хабар олиб турайлик, барибир шифохонадан чиққач, ётоғи ва таоми учун пул тўланади" деди.
Майли дедим.

Ўзим аёлимни олиб, яна охирги пулим билан қайнонамнинг уйига қайтдик. Кун бўйи югур-югур билан ўзимнинг болажонимни ҳолидан хабар ҳам ололмадик.
Қайнонам болага ғамхўрлик қилиб ўтирди.
Унга ташаккур айтиб, уйдан чиқдик.

Бошимда минг ҳаёл. Оиламни қандай қилиб уйга олиб борсам экан? Энди нима қиламан? Шу ҳаёллар билан йўл четидаги бекатда ўтирардим.
Аёлим боламни ушлаб, унга термулиб ўтирарди.

Шу пайт "Матиз" русумли автомобил келиб тўхтади.

"Чирчиққами?" деди. Ҳайрон бўлдим.

"Ўтиринг!" деди.

Чирчиқда масжидда бир-бир кўзи тушган, ҳозир эса таниб қолибди.

Ислом гўзалда, таниш бўлмасанг ҳам қалбан яқинликни ҳис қиласан.

Ҳайдовчи (Аллоҳ рози бўлсин) Чилонзордан Чирчиққача олиб бориб қўйди.
Йўлда Қуръон тинглаб, ҳаёлга чўмиб келдим.

Бугунги воқелардан лолман.
Ўзим фарзандли бўлгунча қанча қийналдим, тунларни бедор уладим, кўзимдан ёшлар оқарди.
Бу ерда эса бир жоҳил эр ўз аёлига ҳам, ҳали туғилиб улгурмаган боласига ҳам раҳм қилмади.

Киракашларнинг ҳам ишидан бироз кўнглим ранжиди. Аммо мажбур эдим.

Аллоҳ ҳолимизни ислоҳ қилсин...

(c)

07.09.2021

@eslatdim

@Sizdan_maktub_bot