Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

ИСРОИЛ МЕДИДА-УРУШНИ БОЙ БЕРДИ Дунё бўйлаб катта ОАВ марказиг | Shaydoi Jannat

ИСРОИЛ МЕДИДА-УРУШНИ БОЙ БЕРДИ

Дунё бўйлаб катта ОАВ марказига эга бўлган (Хусусан, CNN, channel 11, Jewynews...) Исроил медиа ва ижтимоий тармоқларда "Ғазо террорчилар Исроилни туну-кун ўққа тутмоқда" мазмунида 24соат давомида пропаганда қилишига қарамай, ушбу ахборот урушида мағлуб бўлди.

Чунки жаҳон бўйлаб оддий фуқаролар томонидан юритилаётган ҳолис блоглар, сайт ва саҳифалар аслида вазият қандай кечаётганини, ким-кимга ҳужум қилаётгани, кимлар жабр кўраётганини яққол кўрсатиб бермоқда.

Бунга асосий сабаб, Фаластин ҳудудида ҳар бир вазият ва ҳодисаларни мобил гаджетларига тасвирга ёзиб, турли хил тармоқлага муттасил юклаётган фаластинлик қаҳрамонлар ва бу хабарларни шиддат билан турли хил тилларга таржима қилаётган "медиа жангчилари" сифатида кўрсатилмоқда.

Дарҳақиқат, аксар блогерлар яҳудий ционистлар буйруғига биноан тайёрланган турли хил ёлғон ва асоссиз маълумотларни фош қилиб, ижтимоий тармоқларда кераклича сазойи қилдилар.

Яна бошқа бир фидокор фуқаролар Фаластинни оёққа турғизиш учун хайрия фондларини ташкил қилмоқдалар.

Яна бошқа мусулмонлар эса яҳудийлар томонидан ишлаб чиқарилувчи маҳсулотларни бойкот қилишга чақирмоқдалар.

Ким қандай ёрдам беришга қурби, бор кучини сарфламоқда.

Агарда Исроил эгалик қиладиган қуроллар Фаластинда ҳам бўлганида уруш уч кунга ҳам чўзилмас, қурбонлар бу қадар кўп бўлмас эди.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам Фаластин эркак ва аёллари асл матонат ва қаҳрамонликни намоён қила билдилар.

Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз...

@eslatdim