Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Фаластин-Исроил урушни тўхтатиш ҳақида музокара олиб бориши ҳа | Shaydoi Jannat

Фаластин-Исроил урушни тўхтатиш ҳақида музокара олиб бориши ҳақида фикрим

Урушни тўхтатиш ҳақидаги музокаранинг ўтказилиши бу - Фаластиннинг ғалабасидир.

Сабабини очиқлайман.

1. Халқаро медиада Исроилнинг таъсири кучли бўлишига қарамай, у медиаурушни бой берди.
Натижада бутун дунёда Исроилга қарши намойишлар авж олди.

2. Иқтисодий ғалаба.
Урушдан Исроил иқтисодиёти жиддий зарар кўрди. Туризм ва импорт-експорт соҳаси бутунлай тўхтади.
Йўқотишлари кам бўлишига қарамай, аҳолида ҳукуматга нисбатан ишонч пасайди.

Фаластин вайронага айланишига қарамай, турли хил давлатлардан инвестиция ва моддий ёрдам қабул қиладиган бўлди.

3. Метин ирода ғалабаси.
Дунёда ҳеч бир халқ фаластинликларчалик душманга қарши тик турмаган. 24соатлик узлуксиз келган ракеталар ҳам уларни Жума намози ва жамоат намозларидан тўхтата олмади. Фаластинни бутун бошли инфратузилмаси йўқ қилинган бўлсада, аҳоли ўз ҳудудини ташлаб қочмади.

4. Муқаддас бурч адо қилинди. Фаластинликларнинг асосий мақсади - Қуддусни қутқариш амалга ошди.
Эндиликда мусулмонлар Ақсода бемалол ибодат қила оладилар.

5. Аҳолининг уйидан кўчириш сиёсати амалга ошмайди.
Шайх Жарродаги фаластинликларнинг уйларидан кўчирилиши можароларнинг ўчоғи бўлиб хизмат қилди.
Сулҳ имзоланиши билан бу масала ҳам кўриб чиқилади. Чунки Шайх Жарро ҳали ҳам баҳсли ҳудуд бўлиб қолмоқда. Агар аҳоли ўз уйларига қайтрилмаса уруш яна қайта бошланиши мумкин.

6. Нетаняху сайловларда рақибларидан ортда қолди.
Агар у сайловда ютқизса, тез орада суд курсисига ўтиради. Хунрезликлар, уруш ва пора олди-бердиси каби ишларга бош бўлган бош вазир учун алоҳида суд жараёни бошланиши мумкин.

*

Умуман олганда сулҳнинг имзоланиши Фаластиннинг ғалабасидир.
Аммо эрта хурсанд бўлиш керак эмас. Чунки Исроилдаги сайловдан сўнг келадиган янги ҳукумат Фаластин борасида қандай сиёсат юритиши номаълум.
Шунингдек, ҳали яҳудийлар билан сўнгги, ҳал қилувчи жанг бўлмади.
Бу жангда яҳудийлар буткул мағлуб бўлишлари лозим.

Shaydoi Jannat

@eslatdim