Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Уни йўқ деб, буни йўқ деб шикоятлар айламанг сиз, Ахир осмон м | Shaydoi Jannat

Уни йўқ деб, буни йўқ деб шикоятлар айламанг сиз,
Ахир осмон мусаффоку
Шу-ла қорин тўйдирармиз.

Не бўлар гар юпин юрсак,
Буюрилганмиз биз сабрга.
Ахир бизни имомлар дер
Шукур ила кет қабрга.

Хокимимиз, қозимиз бой,
Бўлгани-ку бизга давлат,
Қорнимиз хам тўяр гар улар
Юрсалар тўкиб савлат.

Тили болдир, деманг маддоҳ,
Бошқлиқларни оқлаганни,
Уларга хам бордир улуш,
Мақтаб, халқни доғлаганни.

Ваъда нима, сўзда субут
Фарқлимиди каззобларга,
Бадбахтликни лозим тутиб,
Ўлса - қолар азобларга.

Баланд-баланд бинолари
Кошки берса дилга таскин,
Қанча қари, гўдаклари
Қишларида хароб, мискин.

Тил теккизманг имломизга
Гоҳи ўрис, гоҳ инглизмиз,
Динини хам сотганларга
Малол хижобли синглимиз.

Биз шундайин балиқлармиз -
Гўштарларимиз ейилгувси,
Қачон инсон бўлсак итлар
Хаққимиздан тийилгувси.

Муслима Ниса

@eslatdim