Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

АҚСОНИ ОЗОД ҚИЛИШГА ОТЛАНГАНЛАР ҲАҚИДА ЭРТАК Кунларнинг бирид | Shaydoi Jannat

АҚСОНИ ОЗОД ҚИЛИШГА ОТЛАНГАНЛАР ҲАҚИДА ЭРТАК

Кунларнинг бирида 5та яҳудий Ақсо ҳудудига бостириб кириб, бир мусулмонни шафқатсизларча дўппослабди.
Буни кўрган 20та мусулмонни жуда жаҳли чиқибди.

Улардан бири "Уни ҳам, Ақсони ҳам озод қилиш керак!" дебди.

- Йўқ, уларни озод қилиш учун фатво керак! Фатвосиз ёрдам йўқ!
- Тўғри, борсак ўзимизни янчиб ташлайдилар.
- Буни ҳаммаси уюштирилган! Саҳна кўриниши!
- Туркия нега ёрдам бермайди?
- Тўғри! Миср ҳам ёрдам бериши шарт эди, лекин жим!

Бошқаси "Биз 30тамиз, улар атиги 5та! Қийинчиликсиз эплаймиз!" дебди. Кўпчилик бу гапни тасдиқлабдилар.

Натижа: 20-5=15

*

Қолган 15та мусулмоннинг фикри турлича бўлса ҳам, ихтилоф чиқмаслиги учун сукут сақлаб, йўлга чиқибдилар.

Йўлда таҳорат олиш учун тўхтабдилар. Улардан бири жавробига масх тортибди. Буни кўрган бошқа бири:
- Сен пайпоққа масх тортдинг! Бемазхабсан! - деб, у билан уруша кетибди. Баҳс жанжалга айланиб кетибди.

Натижа: 15-2=13!

*

Қолганлари баҳсни давом эттирмай, йўлга отланишибди.

Суҳбатлашиб кетишар экан, улардан бири:

"Сени ақиданг бузуқ!" дея, ўшқириб кетибди. Баҳсга бошқалар ҳам аралашибдилар.

Натижа: 13-3=10!

*

Қолганлар тушкун ҳолатда йўлда давом этаверибдилар.

Тўда орасида бир киши телефонида қайсидир кишининг маърузасини эшитиб кетаётган ҳам экан, бошқаси келиб:

"Бу домла ғирт душман! Мана бунисини эшит!" дебди. Энди икки киши аҳли илмларни солиштира кетибди. Бошқалар нима бўлишини сезгандай, уларни тинчлантиришга уринар экан.

Улар ўз кумирлари учун жон ачитиб гапиришар, иккинчи томонни кўпроқ булғашга уринарди.

Натижа: 10-2=8!

*

Йўл юриб, яна мўл ҳам юришибди.
Орада яна низо чиқибди. Бу гал мазхаб ёки ақида борасида эмас, миллат борасида баҳс бошланибди.
Баҳс кенг авж олганидан, жамоадан 5таси (ўзбек, тожик, қозоқ, туркман, қирғиз) ажралиб чиқибди.

Ҳалиги 5та дўст бошқа йўлдан давом этишибди. Уларни узоқдан кўрган яҳудийлар қўрққанларидан уларга ракета учирибдилар. 5та дўст қараса, ҳимоя қурилмалари катта жамоада қолган, ўзлари қуролсиз ажралиб чиққан эдилар.

Лекин ракета "Бу тожик экан, демак буни бошига тушмаслигим керак!" демабди. Умуман ҳеч бирининг бошига тушмабди, миллат ҳам танламабди. Аммо портлашидан барчаси ҳалок бўлибди.

Натижа: 8-5=3!

*

Қолгани йўлда давом этаркан, бири сафардан чарчабди.

Учта жангчи манзилга етган ҳам экан, улардан бири узоқдан бир аёлни кўриб, дарров фикри ўзгарибди.
"Аввал уйланиб, 5-6кун дам олиб, қувватга тўлгач жанг қиламан!" дебди.

*

Иккиси Ақсога яқин келган ҳам экан, ҳалиги 5та яҳудий қараса, улар икки киши.
Ўртада жанг бўлибди.
4та яҳудий қатл қилинибди. Аммо бир мусулмон шаҳид бўлибди.

Яҳудийларни қутқариш учун бошқа яҳудийлар кела бошлабди.
Тирик қолган мусулмон ортига қараса, шериклари етиб келмабди. Мажбур - ортига чекинибди.

*

Узоқ сафардан уйига базўр келган ҳам экан, уни ўз юрти миршаблари "Сен террорчиларга қўшилдинг!" деб, уни ҳибсга олибди.

Ана шунда даставвал қўрқоқлик қилиб, бирлашишдан бўйин товлаган 5та мусулмонлар айтармиш:

- Ана, айтдимку, фатвосиз бориб бўлмайди деб!
- Мен ҳам айтдимку, яҳудийлар ютади деб!
- Айтгандимку, барчаси саҳналаштирилган деб!
- Туркия ҳам бежизга жим турмаябдида! Саҳналиги ошкор бўлди!
- Фаластинга қўшни Миср ҳам бежиз шундай қилмабди! У ҳам билган экан-да!

*

Йўлда ажралганлар ҳам жим туришмабди:

- Бемазхабнинг / ақидаси бузуқнинг / фалон миллатнинг аҳволи шу!

*

Ҳеч бири "Биз улардан ажралганимиз учун, бирлашмаганимиз учун шундай бўлди!" демасмиш.

*

Ҳали ҳанузгача мусулмонлар доим бир иш қилишдан олдин бир-бирилари билан баҳс қилаверар эканлар.

Бу орада Ақсо ҳам қўлдан кетибди, Шарқий Туркистон, Мьянма ва Ҳиндистондаги мусулмонлар ҳам асир тушибдилар.

Яна бошқа ўлкаларда ҳам шу ҳол кузатилар, мусулмонларнинг аҳволи эса ўша-ўша экан!

Shaydoi Jannat

@eslatdim