Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Банкир ✅

Адрес канала: @bankir
Категории: Бизнес и стартапы
Язык: Русский
Количество подписчиков: 47.16K
Описание канала:

Сизнинг банкирингиз.
YouTube — youtube.com/@Bankirnews
Instagram — instagram.com/Bankirnews
Банкирга мурожаатингиз борми? Шу ерга ёзинг @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @meenov

Рейтинги и Отзывы

2.00

3 отзыва

Оценить канал bankir и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

0

4 звезд

0

3 звезд

1

2 звезд

1

1 звезд

1


Последние сообщения 215

2022-09-05 10:19:49 Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-июль ойларида Россиядан 86,3 минг тонна маргарин маҳсулотлари импорт қилган. Импорт қилинган бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми:

— Какао ва шоколад – 17,4 минг тонна
— Ўсимлик ёғи – 16,6 минг тонна
Картошка – 15 минг тонна
Буғдой уни – 9,4 минг тонна
Сут маҳсулотлари – 8,4 минг тонна
Парранда гўшти – 3,6 минг тонна
Балиқ ва денгиз маҳсулотлари – 2,9 минг тонна

@bankir
6.9K views07:19
Открыть/Комментировать
2022-09-02 08:08:24 Қозоғистонда йиллик инфляция 16,1 фоизга етди, Ўзбекистонда 12,3 фоизни ташкил қилди.

Қозоғистондаги инфляция бўйича янгиланган маълумотлари Эълон қилинди. Aвгуст ойи натижаларига кўра, Қозоғистонда йиллик истеъмол инфляцияси тезлашишда давом этди ва кейин 16,1% ни ташкил қилди. Июл ойида 15.0% эди. Шу билан бирга, компонентнинг йиллик даражаси қуйидагича ошди:
- озиқ-овқат инфляцияси - 20,8% (июлда 19,7%)

- ноозиқ-овқат инфляцияси – 15,5% (14,2%)

- хизматлар инфляцияси - 10,1% (9,2%).

Ўз навбатида, инфляциянинг ойлик динамикаси сезиларли даражада ёмонлашди ва июлдаги 1,1 фоиз ва июндаги 1,6 фоиздан кейин август ойида 1,6 фоизга ошди.

Ўзбекистонда 2022 йилнинг август ойида истеъмол бозоридаги нархларнинг ўртача даражаси 0,5 % га ошди. 2022 йилнинг январ августида истеъмол бозорида нархларнинг ўсиш суръати 7,0 % га етди, ўртача ойлик ўсиш суръати еса 0,8 % ни ташкил этди. Йиллик нисбатда (2021 йилнинг август ойига нисбатан) истеъмол секторида нархларнинг ўсиш суръати 12,3 % ни ташкил этди. Яқин савдо ҳамкор давлатлардан бири бўлганлиги сабабли Қозоғистондаги нарх-наво ошиши маълум муддат ичида Ўзбекистондаги нархларга ҳам ўз таъсирини кўрсатиши эҳтимолдан йироқ эмас.

@bankir
5.5K views05:08
Открыть/Комментировать
2022-08-31 14:58:30 Банклараро тўловлар 18:00гача қабул қилинади.

@bankir
4.3K views11:58
Открыть/Комментировать
2022-08-31 14:01:55
Долларнинг расмий курси яна ошди. 5 сентябрдан бошлаб, 1 долларнинг қиймати 28 сўмга қимматлашиб, 10 958,01 сўмга етди.

@bankir
5.1K views11:01
Открыть/Комментировать
2022-08-31 13:49:28 Россияда истеъмол кредитлари бўйича муддати ўтган кредитлар салмоғи ошишда давом этмоқда.

Ҳозирда кредит олишга бўлган ҳар 3 та аризанинг 2 таси рад қилинмоқда, бунга банклар томонидан қаттиқ скоринг сиёсати юритилиши сабаб бўлмоқда, яъни кредит олиш учун талабгорнинг тўлов қобилиятига қўйилган талабларга жиддий ёндашилмоқда.

Чакана кредитлар бўйича муддати ўтган кредитлар асосан кредит карталар, нақд пулдаги кредитлар ва автокредитлар йўналишида ўсиши кузатилган. Таҳлилчилар йил охиригача муддати ўтган кредитлар 16-18% гача кўпайишини таъкидламоқда. 2022 йил 2-чораги давомида муддати 30 кундан 90 кунгача ўтган кредитлар 30-50%гача ўсган.

Мутахассислар муаммоли кредитлар салмоғи ортишини асосан Россия иқтисодиётининг санкцияларга мослашиш жараёни кетаётганлиги билан изоҳлашмоқда.

@bankir
5.2K views10:49
Открыть/Комментировать
2022-08-31 09:55:03
Иккиламчи бозордан уй-жойлар сотиб олиш учун ипотека кредитлари йил охирида очилиши мумкин

Ипотека кредити бозорини молиялаштириш ва ривожлантириш департаменти директори Бахтиёр Ражабовнинг таъкидлашича, Осиё тараққиёт банкидан давлат кафолати асосида 150 миллион доллар маблағлар жалб этилган. Бугунги кунда қўшимча маблағлар жалб этиш бўйича ҳам иш олиб борилмоқда. Музокаралар шу йил охиригача бўлади.

Ўзаро келишувлар тугаганидан сўнг битимлар асосида Ипотекани қайта молиялаш компанияси томонидан банклар томонидан ажратилган ипотека кредитлари қайта молиялаштирилади. Яъни иккиламчи бозор учун ҳам нисбатан паст фоизли кредитлар очилади.

@bankir
7.9K views06:55
Открыть/Комментировать
2022-08-31 09:27:27 Хушнудбек ёзмоқда:

"Банклар қачон "одам" бўлади?

Президентнинг 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарорига кўра, тўлов-контрактда ўқиётган хотин-қизларга жорий йилдан бошлаб имтиёзли фоизсиз таълим кредити бериладиган бўлди.

Ушбу янги тизим ижроси учун қуйидаги 12 та банк танлаб олинган:
1. Агробанк
2. Алоқабанк
3. Асака банк
4. Ипотека банк
5. Қишлоқ қурилиш банк
6. Микрокредитбанк
7. Миллий банк
8. Ориент финанс банк
9. Туронбанк
10. Ўзсаноатқурилишбанк
11. Халқ банки
12. Ҳамкорбанк

Орадан бир ярим ой вақт ўтди. Аммо ҳалигача кредит сўраб бораётган хотин-қизларга банклар турли важлар билан рад жавоби беришмоқда. Кимдир умуман бундан бехабар, кимдир албатта фоиз тўлайсан деяпти, кимдир хусусийга бермаймиз деса, кимдир фақат кам таъминланганларга берамиз дейди, кимдир бу ҳали кучга кирмаган деяпти. Минг хил баҳона, минг хил важ-карсон. Бу юқоридаги рўйхатда номлари саналган деярли барча банклар билан содир бўлмоқда (1-2 та истиснони ҳисобга олмаса).

Хўп, илгари таълим кредитини банклар хушламас эди, бизга ресурс берилмаган, банкга бундан фойда йўқ, деб дод-вой қилишарди. Лекин 2 йилдан буён бозор қонуниятлари асосида давлат ҳамма харажатни банклар учун қоплаб берадиган бўлди. Лекин шундан кейин ҳам вазият жуда бир яхши томонга ўзгариб кетгани йўқ.

Нима учун банк соҳасига оид ўзгаришлардан банкдагиларнинг хабари бўлмайди? Ҳар бир филиалга кучга кирган ўзгариш ва янгиликларни етказиш наҳотки шунчалар қийин бўлса? Нима учун мижозларга нормал хизмат кўрсатишни ташкил этолмайсизлар?

Ёки фоизсиз таълим кредитини сўраб келган хотин-қизлардан "қўл ҳақи" (шахсий маржа) олиб бўлмаслиги учун уларга хизмат кўрсатишни хоҳламаяпсизларми?

Қайси банкнинг бош офиси билан гаплашманг, барчаси "бизда муаммо йўқ, фоизсиз кредит беришга тайёрмиз, муаммо чиқса бизга айтсин, ҳал қиламиз", дейди. "Ручной" механизмда муаммони ечишга жуда устамиз. Лекин тизим яратишга келганда сичқоннинг ини минг танга бўлиб кетади.

Одамларни сарсон қилаётган ҳар бир филиалингизга Президент қарорида белгиланган вазифаларни етказинглар, бўлди, ҳеч қанақа муаммо ҳам бўлмайди шунда.

Ҳадемай, янги ўқув йили бошланади. Шу пайтгача фақат хусусий ОТМларга кирган абитуриентлар банкка кредит сўраб борган бўлса, 5 сентябрдан бошлаб, 100 минглаб талабаларда бундай эҳтиёж пайдо бўлади. Хўш, унгача банкларда вазият ўзгарадими? Ёки яна ҳаммани сарсон қилишда давом этишадими?

Шунақа пайтлари доимий савол ёдимизга тушади:
Банклар қачон "одам" бўлади?"

@bankir
6.8K views06:27
Открыть/Комментировать
2022-08-30 14:55:58 Банклараро тўловлар 18:00гача қабул қилинади.

@bankir
4.8K views11:55
Открыть/Комментировать
2022-08-30 14:13:48
Долларнинг расмий курси икки кунлик пасайишдан сўнг юқорилади. 31 августдан бошлаб 1 долларнинг қиймати 29,36 сўмга қимматлаб, 10 930,01 сўмга етди.

@bankir
5.5K views11:13
Открыть/Комментировать
2022-08-30 13:53:58 Банкир канали бугунги кунда тижорат банклари томонидан таклиф қилинаётган автокердитлар бўйича маълумотларни тақдим қилади:

Зироат Банк
Фоиз ставкаси - 22-24% (муддатидан келиб чиқиб)
Муддати - 1-3 йил
Имтиёзли давр - йўқ
Суммаси - 450 млн.сўмгача
Бошланғич тўлов - 30%
Кредит мақсади - Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бирламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил

Пойтахт Банк
Фоиз ставкаси - 22%
Муддати - 4 йил
Имтиёзли давр – 3 ой
Суммаси – шартнома асосида
Бошланғич тўлов - 30%
Кредит мақсади - Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бирламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил

Банк Садерот Ташкент
Фоиз ставкаси - 23%
Муддати - 3 йил
Имтиёзли давр – йўқ
Суммаси - 600 млн.сўмгача
Бошланғич тўлов – 30-50%
Кредит мақсади - Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бирламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил

Ипотека банк
Фоиз ставкаси - 22-23% (бошланғич тўловга асосан)
Муддати - 4 йил
Имтиёзли давр – йўқ
Суммаси - 300 млн.сўмгача
Бошланғич тўлов – 30-50%
Кредит мақсади - Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бирламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил

Агробанк
Фоиз ставкаси - 24-27% (муддатига асосан)
Муддати – 1-4 йил
Имтиёзли давр – йўқ
Суммаси – шартномага асосан
Бошланғич тўлов – 25%
Кредит мақсади - Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бирламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил

Тенге банк
Фоиз ставкаси - 23,9-24,9% (бошланғич тўловга асосан)
Муддати - 4 йил
Имтиёзли давр – йўқ
Суммаси - 400 млн.сўмгача
Бошланғич тўлов – 20-50%
Кредит мақсади - Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бирламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил

Миллий банк
Фоиз ставкаси - 24-26% (Бошланғич тўловга асосан)
Муддати – 5 йил
Имтиёзли давр – 6 ой
Суммаси – 500 млн.сўмгача
Бошланғич тўлов – 25-40%гача
Кредит мақсади - Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бирламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил

Турон банк
Фоиз ставкаси - 24,9%
Муддати – 4 йил
Имтиёзли давр – йўқ
Суммаси – шартномага асосан
Бошланғич тўлов – 20%
Кредит мақсади - Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бирламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил

Даврбанк
Фоиз ставкаси - 25%
Муддати – 36 ой
Имтиёзли давр – йўқ
Суммаси – шартномага асосан
Бошланғич тўлов – 25%
Кредит мақсади - Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бирламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил

Алоқабанк
Фоиз ставкаси - 26-27%гача (муддати ва бошланғич тўловга асосан)
Муддати – 4-5 йил
Имтиёзли давр – 3 ойгача
Суммаси – шартномага асосан
Бошланғич тўлов – 10-30%
Кредит мақсади - Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бирламчи бозордан автомобил хариди учун Батафсил

Гарант банк
Фоиз ставкаси - 24-25%гача (муддати ва бошланғич тўловга асосан)
Муддати – 3-4 йилгача
Имтиёзли давр – 3 ойгача
Суммаси – шартномага асосан Бошланғич тўлов – 30-50%гача
Кредит мақсади - Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бирламчи бозордан автомобил хариди учун Батафсил

Ориент Финанс Банк (KIA автомобиллари учун)
Фоиз ставкаси - 5-22%гача (муддати ва бошланғич тўловга асосан)
Муддати – 1-4 йилгача
Имтиёзли давр – 3 ойгача
Суммаси – шартномага асосан
Бошланғич тўлов – 25-50%гача
Кредит мақсади - Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бирламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил

Ҳамкорбанк (Lada, Reanult ва KIA автомобиллари учун)
Фоиз ставкаси - 7-22%гача (муддати ва бошланғич тўловга асосан)
Муддати – 1-4 йилгача
Имтиёзли давр – 3 ойгача
Суммаси – 600 млн.сўмгача
Бошланғич тўлов – 25-50%гача
Кредит мақсади - Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бирламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил

Саноатқурилишбанк (KIA автомобиллари учун)
Фоиз ставкаси (аннуитет) - 0-19%гача (муддати ва бошланғич тўловга асосан)
Муддати – 1-3 йилгача
Имтиёзли давр – йўқ
Суммаси – шартномага асосан
Бошланғич тўлов – 30-50%гача
Кредит мақсади - Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган бирламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил
5.7K views10:53
Открыть/Комментировать