Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Иккиламчи бозордан уй-жойлар сотиб олиш учун ипотека кредитлар | Банкир ✅

Иккиламчи бозордан уй-жойлар сотиб олиш учун ипотека кредитлари йил охирида очилиши мумкин

Ипотека кредити бозорини молиялаштириш ва ривожлантириш департаменти директори Бахтиёр Ражабовнинг таъкидлашича, Осиё тараққиёт банкидан давлат кафолати асосида 150 миллион доллар маблағлар жалб этилган. Бугунги кунда қўшимча маблағлар жалб этиш бўйича ҳам иш олиб борилмоқда. Музокаралар шу йил охиригача бўлади.

Ўзаро келишувлар тугаганидан сўнг битимлар асосида Ипотекани қайта молиялаш компанияси томонидан банклар томонидан ажратилган ипотека кредитлари қайта молиялаштирилади. Яъни иккиламчи бозор учун ҳам нисбатан паст фоизли кредитлар очилади.

@bankir