Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Банкир ✅

Адрес канала: @bankir
Категории: Бизнес и стартапы
Язык: Русский
Количество подписчиков: 47.69K
Описание канала:

Сизнинг банкирингиз.
YouTube — youtube.com/@Bankirnews
Instagram — instagram.com/Bankirnews
Банкирга мурожаатингиз борми? Шу ерга ёзинг @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @meenov

Рейтинги и Отзывы

2.00

3 отзыва

Оценить канал bankir и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

0

4 звезд

0

3 звезд

1

2 звезд

1

1 звезд

1


Последние сообщения

2024-05-01 13:25:57 1fit стартапининг Ўзбекистондаги ойлик даромади 1 млн доллардан ошди

Буни қозоғистонлик бизнесмен, стартап асосчиси Мурад Алихонов ўз Instagram саҳифасида маълум қилди.

Тадбиркор Тошкентдаги бизнес катта фарқ билан Олмаотадан олдинда эканини ҳам таъкидлаган.

1fit — спорт машғулотлари учун абонементларни таклиф қилувчи фитнес хизмати ҳисобланади. Стартап Тошкентга 2022 йилда кириб келганди.

Компания 2023 йилда Буюк Британия бозорига ҳам кириб борди. Ростдан ҳам уларни, ўзлари айтганидек, Марказий Осиёда энг тез ривожланаётган стартап дейиш мумкин)

@bankir
12.7K views10:25
Открыть/Комментировать
2024-05-01 11:44:00
Бандлик вазирлиги энг кўп иш берувчи компаниялар рўйхатини эълон қилди.

“Корзинка.уз” супермаркетлар тармоғи 10-ўринда. Компания энг кўп солиқ тўлаш бўйича ҳам 10 та хусусий компаниядан бири ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг энг катта солиқ тўловчилари НКМК ва ОКМК кутилганидек етакчи.

ТОП 10 дан бирорта ҳам банк жой олмади.

@bankir
13.4K viewsedited  08:44
Открыть/Комментировать
2024-05-01 09:43:13 Лойиҳа муҳокамага қўйилади

Солиқ қўмитаси “Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилишини билдирди.

Лойиҳа ҳукуматга киритилишидан олдин regulation.gov.uz порталига жойлаштирилади.

Кеча “Давлетовуз” лойиҳада ижобий ўзгаришлар билан бирга аҳоли орасидаги P2P ўтказмаларини назорат қилиш қисми ҳам борлигини қоралаб, ҳукуматни етти марта ўлчаб бир марта кесишга чақирган эди.

Солиқ қўмитаси оммавий муҳокамалар асосида лойиҳа тўлиқ қайта кўриб чиқилишини, бизнес вакиллари ва аҳоли фаолиятига салбий таъсир қилувчи бандлар олиб ташланишини маълум қиляпти.

@bankir
13.3K views06:43
Открыть/Комментировать
2024-05-01 08:38:21 Доллар кўтарилади

2 май куни амал қиладиган доллар курси 22-23 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

Kapitalbank — 12 605
BRB — 12 600
Trastbank — 12 600

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Octobank — 12 630
Anorbank — 12 640
Poytaxtbank — 12 650


@bankir
13.9K views05:38
Открыть/Комментировать
2024-05-01 08:00:26
Янги корпоратив мижозлар учун — махсус валюта курси

Сотиб олиш — 12 600,17
Сотиш — 12 635,39

Батафсил малумот davrbank.uz ёки 1284


Специальный валютный курс — для новых корпоративных клиентов

Покупка — 12 600,17
Продажа — 12 635,39

Подробнее davrbank.uz или 1284
14.1K views05:00
Открыть/Комментировать
2024-04-30 18:07:16 30 апрель — ойнинг охирги куни. Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00 гача узайтирилди. @bankir
15.5K views15:07
Открыть/Комментировать
2024-04-30 16:06:01
Президент маслаҳатчиси ўринбосари Тимур Ишметов банклар Тошкентдаги 100 та маҳаллада кутубхона ташкил қилишини маълум қилди. Кутубхоналар 1 майдан бошлаб кетма-кет ишга туширилади.

Қуйидаги банклар маҳаллаларда кутубхона очмоқда:

СҚБ — 15 та;
“Миллий банк” — 14 та;
“Халқ банки” — 10 та;
“Ҳамкорбанк” — 8 та;
“Ипак йўли банки” — 8 та;
“Давр банк” — 7 та;
ОФБ — 6 та;
“Трастбанк” — 6 та;
“Туронбанк” — 6 та;
Asia Alliance Bank — 5 та;
“Асакабанк” — 4 та;
БРБ — 3 та;
“Инфинбанк” — 3 та;
МКБанк — 3 та;
“Алоқабанк” — 2 та.


Ушбу банкларга маҳаллаларда кутубхона яратишда ёрдам бераётгани учун раҳмат. Бу тенденция бошқа банклар билан биргаликда вилоятларда ҳам давом этади деган умиддамиз.

@bankir
19.6K viewsedited  13:06
Открыть/Комментировать
2024-04-30 14:58:14 30 апрель — ойнинг охирги куни. Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00 гача узайтирилди.

@bankir
17.3K views11:58
Открыть/Комментировать
2024-04-30 14:11:20
Доллар тушди

1 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 610,17 сўмдан (-9,84 сўм) ҳисобланади

@bankir
16.1K views11:11
Открыть/Комментировать
2024-04-30 12:10:07 Камбағаллик чегараси оширилди

Ўзбекистонда 2024 йил учун минимал истеъмол харажатлари миқдори киши бошига 1 ойга 621 минг сўмдан 648 минг сўмга кўтарилди.

1 майдан ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари оширилиши ҳисобига аҳоли учун камбағаллик чегараси бўлган минимал истеъмол харажатлари қайта кўриб чиқилди.

Маълумот учун, минимал истеъмол харажатлари миқдори 2021 йилда 440 минг сўмни ташкил этган, 2022 йил январидан бошлаб эса 498 минг сўм деб белгиланганди. Сўнгги марта бу миқдор 2023 йил июл ойида 6 ой кечиб 498 минг сўмдан 568 минг сўмгача оширилганди.

Минимал истеъмол харажатлари нима учун муҳим?

Жаҳонда бу кўрсаткичдан камбағаллик чегараси сифатида фойдаланилади. Бу орқали пенсия ва нафақа миқдорларининг энг ками ҳам белгиланади.

Аҳолининг камбағал қатлами ҳам айнан минимал истеъмол харажатлари орқали аниқланиб, уларга моддий ёрдам берилади.

Яъни 2024 йилда Ўзбекистонда бир ойда бир киши 648 минг сўмдан камроқ пул сарфласа расман камбағал ҳисобланади. Албатта, бу кўрсаткич ҳудудларга қараб турлича бўлиши мумкин.

@bankir
17.2K views09:10
Открыть/Комментировать