Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Банкир ✅

Адрес канала: @bankir
Категории: Бизнес и стартапы
Язык: Русский
Количество подписчиков: 47.83K
Описание канала:

Сизнинг банкирингиз.
YouTube — youtube.com/@Bankirnews
Instagram — instagram.com/Bankirnews
Банкирга мурожаатингиз борми? Шу ерга ёзинг @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot, @meenov

Рейтинги и Отзывы

2.00

3 отзыва

Оценить канал bankir и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

0

4 звезд

0

3 звезд

1

2 звезд

1

1 звезд

1


Последние сообщения 218

2022-09-30 11:03:52 Россияда мобилизацияга жалб қилинмайдиган банкирлар рўйхати шакллантирилмоқда

Марказий Банк Россияда бошланган мобилизациядан озод қилиниши мумкин бўлган банк ходимларининг рўйхатини шакллантиришни бошлади. Рўйхат шакллантиришда асосн 2 та жиҳатга яъни олий маълумот мавжудлиги ва ходим ишининг муҳимлилик даражасига эътибор қаратилади. Регуляторга кўра, мазкур рўйхатга кирадиган ходимлар сони кредит ташкилоти ходимларининг 30% дан ошмаслиги зарур.

Мобилизация бўйча ўрнатилган тартибга асосан молия секторининг “ўта муҳим йўналишларда банд бўлган” ходимлари озод қилинади.

Марказий банк раиси Элвира Набиуллинанинг сўзларига кўра, “бундай ходимлар қаторига муҳим инфратузилма, тўловлар ва ҳисоб-китоблар, ахборот тизимларини йиғиш, улардан фойдаланиш ва ҳимоя қилиш учун масъул мутахассислар, навбатчи смена ишчилари ҳамда аҳоли ва корхоналар билан ишлайдиган мутахассислар киради".

Мазкур имтиёз Генштабга берилган рўйхат асосидагина тақдим этилиши кўзда тутилган.

@bankir
5.7K viewsedited  08:03
Открыть/Комментировать
2022-09-30 10:44:44
Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-август ойларида Қозоғистондан 1,7 млн. тонна буғдой, 250 минг тонна буғдой уни импорт қилган.

Шунингдек, 60 минг тонна арпа, 54,1 минг тонна ўсимлик ёғи ҳам, 11,6 минг тонна қорамол гўшти ҳам импорт қилинган.

@bankir
5.9K views07:44
Открыть/Комментировать
2022-09-30 10:32:17
Тижорат банклари томонидан АҚШ долларини сотиб олиш ва сотиш бўйича курс

@bankir
6.3K views07:32
Открыть/Комментировать
2022-09-29 14:11:37
Долларнинг расмий курси яна кўтарилди. 30 сентябрдан бошлаб, 1 долларнинг қиймати 14,23 сўмга қимматлашиб, 11014,01 сўмга етадиган бўлди.

@bankir
3.2K views11:11
Открыть/Комментировать
2022-09-29 09:22:39 Молия вазири банкларда хизмат сифатини оширишнинг ягона ишончли йўлини айтди

Блогер Хушнудбек Худойбердиев твиттерда бу йил қизларга фоизсиз таълим кредитини беришда банклар муаммо қилганда роса тўполон қилгани ҳақида ёзибди.

«Банклар қачон одам бўлади?», дейишгача бордим. Чунки қизларга муаммо қилганларни оғриқли қабул қилдим. Молия вазири Темур ака барака топсин, муаммони тушунди, ўзи шахсан шуғулланди. Бир неча марта банк раҳбарларини йиғиб, қаттиқ гапирди. Давлат банкларига топшириқлар берди. Вазиятни яхшилаш учун бир нечта чоралар ишлаб чиқилди. Марказий банк ҳам ёрдам берди, барака топишсин. Шундан кейингина банклар уйғонди. Ҳатто таълим кредитини реклама қилишни бошлашди», — деб ёзди Хушнуд.

Бунга жавобан бошқа бир Твиттер фойдаланувчиси ёзди:

«Қизимнинг контрактига кредит оламан десак номимда кредит бор бўлиб чиқди. Ўзимнинг ҳам ҳабарим йўқ, Каттақўрғон қурилиш банки отчествони адаштирворилганини рўкач қилди. Мурожаат билан чиқдим, ёпворишди, лекин кредит историям қора рўйхатда қоляпти, уч ой кечиктириб тўлаган экан».

Хушнуд бу твитни «банкларнинг расволиги ҳақида», деб изоҳлаган. «Бировни номига ўзининг хабари бўлмаса ҳам кредитлар олинган. Бунақа ҳолатлар минглаб», — деб қўшимча ҳам қилган.

Молия вазири Тимур Ишметов ушбу твитига муносабат билдирган:

«Мижозлар ишончини ва натижада фойдасини йўқотишдан қўрқадиган банк бундай ишларга йўл қўймайди. Банкларда хизмат сифатини оширишнинг ягона ишончли йўли бу банк тизимида хусусий банклар улушини (ҳозир ~ 20%) кескин ошириш ҳисобига соҳада кучли рақобатни таъминлаш»

@bankir
4.9K views06:22
Открыть/Комментировать
2022-09-29 07:31:00
Тижорат банкларида долларнинг сотиш ва сотиб олиш нархлари

@bankir
5.5K viewsedited  04:31
Открыть/Комментировать
2022-09-28 14:04:37
Долларнинг расмий курси яна 11 минг сўмлик коридордан пасайди. 29 сентябрдан бошлаб, 1 долларнинг қиймати 25,14 сўмга арзонлашиб, 10999,8 сўмни ташкил этадиган бўлди.

@bankir
4.9K views11:04
Открыть/Комментировать
2022-09-28 09:34:46
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистоннинг 31 та тижорий банки учун "Банклар фаоллик индекси"ни янгилади. Тадқиқотда банклар икки гуруҳга бўлинган - йирик ва кичик. Гуруҳларнинг ҳар бири учун алоҳида рейтинг тузилган. Рейтинглар йилнинг III чораги бўйича тузилган бўлиб улардаги фарқлар II чоракка нисбатан ўзгарган.

@bankir
3.1K viewsedited  06:34
Открыть/Комментировать
2022-09-27 15:24:20 Эркин Рустамов иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу кунгача у Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходими сифатида фаолият юритган.

@bankir
5.5K views12:24
Открыть/Комментировать
2022-09-27 14:39:05 Европа Иттифоқи Россиянинг йирик тўрт банкини SWIFT дан тўлиқ узиб қўйиш ҳақида ўйламоқда. Булар: Тинкофф Банк, Газпромбанк, Альфа-банк ва Росбанк.

@bankir
5.3K views11:39
Открыть/Комментировать