Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Банкир ✅

Адрес канала: @bankir
Категории: Бизнес и стартапы
Язык: Русский
Количество подписчиков: 47.83K
Описание канала:

Сизнинг банкирингиз.
YouTube — youtube.com/@Bankirnews
Instagram — instagram.com/Bankirnews
Банкирга мурожаатингиз борми? Шу ерга ёзинг @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot, @meenov

Рейтинги и Отзывы

2.00

3 отзыва

Оценить канал bankir и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

0

4 звезд

0

3 звезд

1

2 звезд

1

1 звезд

1


Последние сообщения 217

2022-10-05 13:49:11 Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 500 млн доллар қарз бермоқда

Бу маблағ ҳукуматга барқарор нархларда етарли даражада озиқ-овқат етказиб бериш ва аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатишга кўмаклашувчи дастурга йўналтирилмоқда.

@bankir
4.3K views10:49
Открыть/Комментировать
2022-10-05 09:00:49
Чет эл валютасида банк депозитлари ва кредитлари фоиз ставкаси

@bankir
5.3K views06:00
Открыть/Комментировать
2022-10-04 15:30:12 Йирик халқаро молиявий ташкилотлардан бири банкротлик ёқасида

Йирик халқаро инвестицион банк банкротлик ёқасида турибди. Дунёнинг йирик молия ташкилотларидан бири Credit Suisse банкротликка яқин тургани шов-шувларга сабаб бўлди.

Credit Suisse бош директори яқин кунлар ичида ташкилот бутун тарихи давомдаги энг критик ҳолатларни бошидан кечиришини таъкидлади. Йил бошидан буён Credit Suisse акциялари 60% гача тушиб кетди ва куни кеча душанба куни рекорд даражадаги пасайишни кўрсатди. Шунингдек банкнинг Кредит дефолт своплари юқори даражани қайд қилмоқда. Бу қанчалик юқори бўлса дефолт бўлиш эҳтимоллиги ҳам юқори деган маънони билдиради.

Credit Suisse билан боғлиқ янгиликлардан кейин Швейцария франки ҳам қулашни бошлади ва охирги 5 йилдгаи энг салбий курсни қайд этди. Ушбу йирик молия ташкилотининг банкрот бўлиши дунё молия тизимга сезиларли зарба бериши ва салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.

Маълумот ўрнида Credit Suisse 1856 йилда Швейцарияда асос солинган бўлиб халқаро даражада турли молиявий хизматларни кўрсатади, жами активлари 2021 йилда 755 млрд.долларни ташкил қилган, 50 000 дан ортиқ ходимлар фаолият юритади.

@bankir
4.4K viewsedited  12:30
Открыть/Комментировать
2022-10-04 14:32:55 Bankir бугунги кунда тижорат банклари томонидан таклиф қилинаётган иккиламчи бозордан сотиб олиш учун автокредитлар бўйича маълумотларни тақдим этади

MKBANK (Микрокердитбанк)
Фоиз ставкаси - 25%
Муддати - 4 йил
Имтиёзли давр - йўқ
Суммаси – шартнома бўйича
Бошланғич тўлов - 30%
Кредит мақсади - Иккиламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил

Капиталбанк
Фоиз ставкаси - 24%
Муддати - 5 йил
Имтиёзли давр - йўқ
Суммаси - 300 млн.сўмгача
Бошланғич тўлов - 20%
Кредит мақсади - Иккиламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил

Турон банк
Фоиз ставкаси - 24,9%
Муддати - 4 йил
Имтиёзли давр - йўқ
Суммаси – шартнома бўйича
Бошланғич тўлов - 20%
Кредит мақсади – Бирламчи ва иккиламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил

Даврбанк
Фоиз ставкаси - 24%
Муддати - 3 йил
Имтиёзли давр - йўқ
Суммаси – шартнома бўйича
Бошланғич тўлов - 25%
Кредит мақсади - Иккиламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил

Турон банк
Фоиз ставкаси - 24,9%
Муддати - 4 йил
Имтиёзли давр - йўқ
Суммаси – шартнома бўйича
Бошланғич тўлов - 20%
Кредит мақсади – Бирламчи ва иккиламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил

TBC банк
Фоиз ставкаси - 25%
Муддати - 5 йил
Имтиёзли давр - йўқ
Суммаси - 200 млн.сўмгача
Бошланғич тўлов - 20%
Кредит мобил илова орқали ажратилади
Кредит мақсади –Иккиламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил

Анорбанк
Фоиз ставкаси - 25%
Муддати - 4 йил
Имтиёзли давр - йўқ
Суммаси - 190 млн.сўмгача
Бошланғич тўлов - 20%
Кредит мақсади –Иккиламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил

Тенгебанк
Фоиз ставкаси - 24,9-25,9%гача (Бошланғич тўловага боғлиқ)
Муддати - 4 йил
Имтиёзли давр - йўқ
Суммаси - 300 млн.сўмгача
Бошланғич тўлов – 25-50%
Кредит мақсади –Иккиламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил

Ипотека банк
Фоиз ставкаси - 26% Муддати - 4 йил
Имтиёзли давр - йўқ
Суммаси - 300 млн.сўмгача
Бошланғич тўлов – 30%
Кредит мақсади –Бирламчи ва Иккиламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил

Hamkorbank
Фоиз ставкаси - 26%
Муддати - 4 йил
Имтиёзли давр - йўқ
Суммаси - 300 млн.сўмгача
Бошланғич тўлов – 25%
Кредит мақсади – Иккиламчи бозордан автомобил хариди учун
Батафсил

@bankir
4.6K views11:32
Открыть/Комментировать
2022-10-04 14:06:57
Долларнинг расмий курси яна кўтарилди. 5 октябрдан бошлаб 1 долларнинг қиймати 11010,45 сўмни (+23,24 сўм) ташкил этадиган бўлди.

@bankir
166 views11:06
Открыть/Комментировать
2022-10-03 13:12:24 Туркияда йиллик инфляция ўсиш янада кўпайган

Туркия Миллий статистика институти хабарига кўра, сентябр ойида инфляция олдинги ойга нисбатан янада ошган ва 83,45%га етган.

Олимлар ва иқтисодчилар томонидан яратилган Инфляция тадқиқот гуруҳи сентябр ойида Туркияда истеъмол нархларининг ўсишини ҳисоблаб чиқди: унинг маълумотларига кўра, йиллик инфляция бир ой олдинги 181,37 фоиздан 186,27 фоизга тезлашди.

Туркия Марказий банки аввалроқ асосий ставкани 12 фоизга туширганлиги сабабли, айни пайтда истеъмол нархлари ўсиши тезлашмоқда ва миллий валюта заифлашмоқда. Январ ойи охирида курс бир доллар учун тахминан 13,5 турк лирасини ташкил этган бўлса, феврал охирида у аллақачон 14 лира эди, ҳозир эса 18,5 лирадан ошиб кетган.

@bankir
4.6K views10:12
Открыть/Комментировать
2022-09-30 14:20:30 АҚШ Ўзбекистонни ва бошқа барча Марказий Осиё давлатларини Россияга қарши қўлланилган санкцияларга амал қилишлари зарурлиги борасида огоҳлантирди

Қўшма Штатлар Марказий Осиёнинг беш республикасини, жумладан Ўзбекистонни AҚШнинг Россияга қарши санкцияларига риоя қилиш борасида улардан айнан қандай қадамлар кутилаётгани ҳақида хабардор қилди. Бу ҳақда чоршанба куни AҚШ Конгресси Сенатининг Ташқи алоқалар қўмитасида бўлиб ўтган йиғилишда Aмерика санкциялар сиёсати координатори Жеймс О'Брайен маълум қилди.

Унинг эслатишича, AҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ўтган ҳафта Ню-Йоркдаги БМТ Бош Aссамблеясининг 77-сессияси доирасида Марказий Осиёнинг бешта давлати (Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон) ташқи ишлар вазирлари билан учрашган.

“Биз уларга санкцияларимизга риоя қилиш бўйича кўрсатмалар бердик. Ривожланиш жараёнида бизни ташвишга соладиган аниқ ҳолатларни белгилаб олдик. Биз улар билан аниқ нима қилишлари мумкинлиги ҳақида яна суҳбатлар ўтказамиз ”, деган Давлат департаменти вакили О'Брайен.

“Бу мамлакатларнинг барчаси авваллари Москва билан бўлган муносабатларига муқобил вариантларга эга бўлишдан хурсанд бўлади. Биз бу йўналишда ишлашни давом эттирамиз ", дея таъкидлаган АҚШ ташқи сиёсати расмийси.

АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) директори ёрдамчиси ўринбосари Анжали Каур Вашингтон Марказий Осиёдаги сиёсатининг мақсадини минтақа мамлакатлари иқтисодиётини Россия иқтисодиётидан ажратишда кўраётганини таъкидлаган.

@bankir
6.1K views11:20
Открыть/Комментировать
2022-09-30 14:05:18
Долларнинг расмий курси яна пастлади. 3 октябрдан бошлаб 1 долларнинг қиймати 9,07 сўмга арзонлаб, 11004,94 сўмни ташкил этадиган бўлди.

@bankir
5.7K views11:05
Открыть/Комментировать
2022-09-30 13:25:58 Россия Марказий Банки хорижга маблағларни олиб чиқиш бўйича чекловларни яна ярим йилга узайтирди

Чекловлар 2022 йил 1 октябрдан 2023 йил 31 мартгача амал қилади. Унга кўра, Россияга "дўстона муносабатдаги мамлакатлар" фуқаролари бир ой ичида хорижий банклардаги исталган ҳисоб рақамларига 1 миллион AҚШ долларигача бўлган маблағни пул ўтказмалари тизимлари орқали – 10 минг AҚШ долларидан (ёки бошқа хорижий валютадаги эквивалентида) ўтказишлари мумкин бўлади.

Ўтказмалар суммалари банк операция бўйича кўрсатма олган кундаги хорижий валюталарнинг рублга нисбатан расмий курси бўйича аниқланади.

Бундан ташқари, Россияда ишлайдиган норезидент шахслар иш ҳақи миқдорида чет элга пул ўтказиш ҳуқуқига эга. Жисмоний шахслар учун – Россияда ишламайдиган мамлакатларнинг норезидентлари, шунингдек, бундай мамлакатларнинг юридик шахслари учун пул маблағларини чет элга ўтказишни тақиқлаш сақланиб қолади.

@bankir
5.9K views10:25
Открыть/Комментировать
2022-09-30 12:25:16
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-август ойларида уй-жой нархлари Тошкент шаҳрида 13 фоизга, республика бўйича 7 фоизга қимматлаган. Марказий банк таҳлилларига кўра, жорий йилнинг I чорагида бирламчи бозордаги нархларнинг ошиши 4,6 фоизни, II чоракда 2,4 фоизни, иккиламчи бозордаги нархларнинг ошиши I чоракда 10 фоизни, II чоракда 2 фоизни ташкил этган.

1 июль ҳолатига, ҳудудлар кесимида бирламчи бозордаги уй-жой нархларининг энг баланд ўртача қиймати Тошкент шаҳри (1 кв метр учун 9 млн 9 минг сўм), Самарқанд (8 млн 16 минг сўм) ва Тошкент (5 млн 568 минг сўм) вилоятларида, энг паст нархлар эса Хоразм (3 млн 168 минг сўм), Жиззах (3 млн 495 минг сўм) ва Сирдарё (3 млн 557 минг сўм) вилоятларида қайд этилган.

1 сентябрь ҳолатига, ҳудудлар кесимида иккиламчи бозордаги уй-жой нархларининг энг баланд ўртача қиймати Тошкент (1 кв метр учун 836 доллар), Самарқанд (568 доллар) ва Навоий (475 доллар) шаҳарларида, энг паст нархлар эса Нукус (305 доллар), Жиззах (310 доллар) ва Гулистон (311 доллар) шаҳарларида қайд этилган.

@bankir
5.9K views09:25
Открыть/Комментировать