2022-09-07 16:06:49
АҚШ Ўзбекистонга иккинчи даражали санкцияларни эслатмоқда
Ўзбекиcтон ўз бизнесини Россияга жорий қилинган иккиламчи санкциялардан ҳимоя қилиш тарафдори, дея таъкидлаган АҚШнинг Ўзбекистондаги эндиликда собиқ элчиси Дэниел Розенблум.
Элчининг сўзларига кўра расмий Тошкент Москвага санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бериш рисклари борасида АҚШ билан маслаҳатлашиб келмоқда. Ўзбекистон ўз бизнесини зарба остига қўйиш рискига бормайди, шу билан бирга Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо ҳажми
учдан бирга ортган ва яхши истиқболга эга.
Мамлакатдан Россияга меҳнат мухожирлари оқими
30% гача кўпайган. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ғарб Россияга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам берган давлатларга
“яхши бўлмаслиги” борасида очиқдан очиқ огоҳлантириш бермоқда. Ўзбекистон ҳам огоҳлантирилган.
Сентябр ойи бошида АҚШ Молия вазирлиги
Ўзбекистон, Қирғизстон, Қозоғистон,Тожикистон ва яна бир қатор давлатларни Россия ва Беларусга санкцияларга тушган товарларни етказиб бериши мумкин бўлган давлатлар рўйхатига киритган. АҚШнинг Тошкентдаги элчиси мазкур рўйхат Россия билан актив муносабатларда бўлган давлатларни қамрб олганини ва бу фақатгина потенциял риск сифатида каралаётганини, бунда ҳеч қандай айблов ёки исботланган фактлар эмаслгини таъкидлган.
Шунингдек элчи Ўзбекистон ўз ҳудудидан санкйияларни айланиб ўтувчи пункт сифатида фойдаланмаслигини, ўз бизнес вакилларини иккиламчи санкцияларга тушмасликлари учун АҚШнинг тегишли мутассаддилари билан мунтазам равишда маслаҳатлашган ҳолда, шу билан бирга Россия билан ҳам алоқаларни камайтирмаслик борасида иш олиб бораётганини эътироф этди.
Жаноб Розенблум Ўзбекистон санкцияларга амал қилишини ва бу борада рискка бормаслигига ишонишини билдириб ўтган. Шунинг у Ўзбекистон санкциялар борасида хорижий ҳусусий юридик фирмалар ва экспертлар тавсияларини ҳам ўрганиб бораётганини маълум қилган.
@bankir
5.1K views13:06