Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Ҳиндистон Буюк Британияни ортда қолдириб дунёнинг 5-иқтисодиёт | Банкир ✅

Ҳиндистон Буюк Британияни ортда қолдириб дунёнинг 5-иқтисодиётига айнланди

Буюк Британиянинг Консерватив партияси мамлакатни бошқариш учун янги лидер сифатида Лиз Труссни сайлашганини эълон қилди. 47 ёшли аёл мамлакатнинг охирги 6 йил ичидаги 4-бош вазирига айланди.

У мамлкатни икки хонали инфляция, рецессия, ишсизлик хавотирлари, электр энергия нархлари ошиши ва келаётган қишдаги ёқилғи дефицити каби муаммолар гирдобида бошқаришига тўғри келади.

Шу билан бирга Қироллик иқтисодиёти яқиндагина Дунёнинг "бешинчи иқтисодиёти" титулини бир пайтлар ўзининг мустамлакаси бўлган Ҳиндистонга бой берди ва 6-ўринга тушиб улгурди.

Халқаро валюта жамғармаси маълумотларига кўра Ҳиндистон 2021 йилнинг охири 3 ойида ва 2022 йилнинг 1-чорагида иқтисодий кўрсаткичлар бўйича Буюк Британиядан ўзиб кетди ва дунёнинг 5-иқтисодиётига эга мамлакат сифатида эътироф қилинди. Мутахассислар Ҳиндистон камида 2027 йилгача бу позицияни ушлаб туришини прогноз қилишмоқда.

@bankir