Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Банкирларнинг ойлиги пандемиядан бери илк марта камайди Ўзбек | Банкир ✅

Банкирларнинг ойлиги пандемиядан бери илк марта камайди

Ўзбекистонда ўртача ойлик маош I чорак якуни бўйича 4,9 млн сўм бўлди.

Молиячилар (банк, суғурта ва бошқалар) энг кўп ойлик олувчилар бўлиб турибди — 13,2 млн сўм. Бироқ уларнинг ўртача маоши январга нисбатан 94,5 минг сўмга камайган. Бундай ҳолат охирги марта 2020 йил II чорагида — пандемияда кузатилганди.

Ахборат ва алоқа (жумаладан дастурчилар) соҳасида ишловчилар иккинчи ўринда қолмоқда. Уларнинг ойлиги йил бошига нисбатан 1,1 млн сўмга кўпайиб, 11,7 млн сўмга етган.

Банкирларнинг ойлиги қисқарганини I чоракда банкларнинг соф фойдаси камайгани билан изоҳлаш мумкин.

Сўнгги йилларда уларнинг маоши дастурчилар билан биргаликда энг тез ўсди. Бундай тезликда доимий ўсиш қийин, айрим банкларнинг молиявий ҳолати буни тўхтатди.

Долларда ҳисобланса ўзбекистонликларнинг иш ҳақи 388 доллар бўлди. Масалан, қўшни Қозоғистонда ўртача ойлик 615 доллар.

Соҳалар кесимида ўқитувчи ва шифокорлар энг кам ойлик олишда давом этмоқда — мос равишда 3,4 ва 3,2 млн сўм. 2020 йилдан бери ҳисобланганда ўқитувчиларнинг ойлиги энг секин ўсган.

Ҳудудлар бўйича фаол иқтисодий зоналар бўлган Тошкент ва Навоий бошқалардан ажралиб турибди.

@bankir