Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Қозоғистонда йиллик инфляция 16,1 фоизга етди, Ўзбекистонда 1 | Банкир ✅

Қозоғистонда йиллик инфляция 16,1 фоизга етди, Ўзбекистонда 12,3 фоизни ташкил қилди.

Қозоғистондаги инфляция бўйича янгиланган маълумотлари Эълон қилинди. Aвгуст ойи натижаларига кўра, Қозоғистонда йиллик истеъмол инфляцияси тезлашишда давом этди ва кейин 16,1% ни ташкил қилди. Июл ойида 15.0% эди. Шу билан бирга, компонентнинг йиллик даражаси қуйидагича ошди:
- озиқ-овқат инфляцияси - 20,8% (июлда 19,7%)

- ноозиқ-овқат инфляцияси – 15,5% (14,2%)

- хизматлар инфляцияси - 10,1% (9,2%).

Ўз навбатида, инфляциянинг ойлик динамикаси сезиларли даражада ёмонлашди ва июлдаги 1,1 фоиз ва июндаги 1,6 фоиздан кейин август ойида 1,6 фоизга ошди.

Ўзбекистонда 2022 йилнинг август ойида истеъмол бозоридаги нархларнинг ўртача даражаси 0,5 % га ошди. 2022 йилнинг январ августида истеъмол бозорида нархларнинг ўсиш суръати 7,0 % га етди, ўртача ойлик ўсиш суръати еса 0,8 % ни ташкил этди. Йиллик нисбатда (2021 йилнинг август ойига нисбатан) истеъмол секторида нархларнинг ўсиш суръати 12,3 % ни ташкил этди. Яқин савдо ҳамкор давлатлардан бири бўлганлиги сабабли Қозоғистондаги нарх-наво ошиши маълум муддат ичида Ўзбекистондаги нархларга ҳам ўз таъсирини кўрсатиши эҳтимолдан йироқ эмас.

@bankir