Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Банкир ✅

Адрес канала: @bankir
Категории: Бизнес и стартапы
Язык: Русский
Количество подписчиков: 47.83K
Описание канала:

Сизнинг банкирингиз.
YouTube — youtube.com/@Bankirnews
Instagram — instagram.com/Bankirnews
Банкирга мурожаатингиз борми? Шу ерга ёзинг @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot, @meenov

Рейтинги и Отзывы

2.00

3 отзыва

Оценить канал bankir и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

0

4 звезд

0

3 звезд

1

2 звезд

1

1 звезд

1


Последние сообщения 211

2022-11-03 14:12:16
Долларнинг расмий курси кўтарилди.

4 - ноябрдан бошлаб доллар 9,30 сўмга ошиб 11 117,33 сўмдан ҳисoбланади.

@bankir
7.7K views11:12
Открыть/Комментировать
2022-11-03 13:51:02
"UzAuto Motors" учинчи чорак якунларига кўра 1,8 трлн сўм фойда кўрган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 72% га ошганини англатади.

@bankir
18.2K views10:51
Открыть/Комментировать
2022-11-03 13:23:42 Инфляция 12-12,5 фоиз

Марказий Банк раиси жорий йил охирида йиллик инфляция 12-12,5% атрофида бўлиши прогноз қилинаётганини таъкидлаб ўтди.

@bankir
7.4K viewsedited  10:23
Открыть/Комментировать
2022-11-03 12:45:45
"Uzcard" бош директори ўзгарди

Бош директорнинг молиявий технологиялар бўйича ўринбосари Олимжон Зокиров бош директор лавозимига тайинланди. У 2020 йилдан бери директор лавозимида ишлаган Фарруҳ Зиёев ўрнини эгаллади. Фарруҳ Зиёев компаниядаги бошқа лавозимга ўтган.

@bankir
7.9K viewsedited  09:45
Открыть/Комментировать
2022-11-03 12:45:28
Аннуитет ёки дифференциал? Кредит тўлашнинг қайси усули қулай

Бугунги кунда кредит маҳсулотларидан фойдаланувчилар сони ортиб бормоқда, шундай экан кредитни қайси усулда тўлаган афзалроқ? Биламизки кредитлар икки хил усулда тўланади: Аннуитет ва диференциал. Бу иккала усул ҳақида маъулмотлар бериб ўтамиз:

1. Аннуитет усулида кредит сўндиришда ойлик тўловлар бир хил суммада бўлади ва хар ой харажатларингизни ҳисоблашда қулай саналади ва бу унинг афзаллиги ҳисобланади. Салбий тарафи — дастлабки ойларда ойлик тўлов таркибида фоиз миқдори кўпроқни асосий қарз миқдори эса камроқни ташкил қилади.

2. Дифференциал усулда ҳар ой асосий қарз бўйича бир хил сумма тўлаб борилади, фоиз тўловлари эса кредит қолдиғи камайиб бориши билан бирга камайиб боради.

Бу усулда ойлик тўловлар кредит қолдиғи ва ойдаги кунлар сонига қараб хар хил бўлади. Салбий томони дастлабки ойларда тўловлар энг кўп миқдорда бўлади ва сиз кредитнинг дастлабки ойларида кўпроқ тўлашингизга тўғри келади, бироқ кредит суммаси ойма ой камайиб боради.

Демак хар бир фойдаланувчи ўзининг молиявий ҳолатидан, келгусидаги кутилаётган даромадларидан келиб чиқиб кредитни сўндириш усулини танлаши мумкин.

@bankir
7.8K views09:45
Открыть/Комментировать
2022-11-03 12:04:04 TBC ва Payme вакили нима учун Ўзбекистонга инвестиция киритиганлиги борасида фикрлари билан бўлишди.

Биринчи навбатда Ўзбекистонда аҳоли зичлиги ва ўсиб бораётган популяция, ритейл банкинг соҳасида имкониятлар юқорлиги ва молиявий сектордаги ислоҳотлар ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

ТВС банк ҳозирда 2 млн.дан ортиқ актив мижозларга эгалигини таъкидлаб ўтди. Бу ўз навбатида банк молия соҳасида инвесторларнинг Ўзбекистон бозорига қизиқишини янада ошириши мумкин.

@bankir
7.8K viewsedited  09:04
Открыть/Комментировать
2022-11-03 11:25:18
Айтишларича яқинда истеъфога чиққан Ўзсаноатқурилишбанк бошқарув раиси ўринбосари Бахтиёр Раҳматов ўрнига ушбу банк Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантириш департаменти директори лавозимида фаолият юритиб келаётган Шaхзод Юсупов тайинланиши кутилмоқда экан.

@bankir
8.7K viewsedited  08:25
Открыть/Комментировать
2022-11-03 09:53:58 Бош Вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров Украина - Россия низоси Ўзбекистонга қандай таъсири қилди деган саволга жавоб бераркан, биринчи навбатда турли чекловлар сабабли озиқ овқат хавфсизлиги борасида хавотирлар бўлганини, бироқ қўшни давлатлар билан ҳамкорликда олиб борилган ишлар натижасида бу масалада ечимлар топилганини таъкидлади.

Иккинчи навбатда пул ўтказмаларининг тушиб кетиши борасида хавотирлар бўлганлигини ҳам таъкидлаб ўтди.

Шу билан бирга Жамшид Қўчқоров юзага келган вазиятга фақат муаммо сифатида эмас имконият сифатида ҳам қаралганини, хизмат кўрсатиш ва ИТ соҳаларида капитал релокацияси, мутахассисларнинг кириб келиши ижобий ҳолат сифатида қаралишини билдирди.

@bankir
8.6K viewsedited  06:53
Открыть/Комментировать
2022-11-03 08:57:02
Телеграмдаги аукционда анча-мунча юзернеймлар сотилишга улгурди

Ҳозирча энг қиммат юзернейм "auto" бўлди, унинг нархи 900 минг TON, ёки 1,35 миллион долларни ташкил этган.

Иккинчи ўринни 1,29 миллион доллар билан "bank" юзернейми эгаллади.

Учинчи ўринда 912 минг долларга сотилган "fifa" юзернейми турибди.

@bankir
8.9K views05:57
Открыть/Комментировать
2022-11-03 08:07:20
Алишер Усмонов йил бошидан буён $3,3 млрд пул йўқотган.

"Миллиардерлар индекси"га кўра, Алишер Усмонов бу йил умумий ҳисобда $3,3 млрд пул йўқотган ва ҳозирда унинг ҳисоби $18,1 млрд деб баҳоланмоқда. Йил бошидан буён россиялик миллиардерлар умумий ҳисобда $83,4 млрд пул йўқотишган.

Кучли ўнликда фақатгина Ҳиндистонлик Гаутама Адани йўқотишга учрамаган ва аксинча $53 млрд пул ишлаб умумий ҳисобда бойлигини $129 млрдга етказиб учинчи ўринга жойлашган. Биринчи ўриндаги Илон Маск йил бошидан бери $66 млрд пул йўқотганига қарамай $204 млрд билан рейтинг етакчилигини ўзида сақлаб қолган.

@bankir
9.3K views05:07
Открыть/Комментировать