Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Банкир ✅

Адрес канала: @bankir
Категории: Бизнес и стартапы
Язык: Русский
Количество подписчиков: 48.21K
Описание канала:

Сизнинг банкирингиз.
YouTube — youtube.com/@Bankirnews
Instagram — instagram.com/Bankirnews
Банкирга мурожаатингиз борми? Шу ерга ёзинг @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot, @meenov

Рейтинги и Отзывы

2.00

3 отзыва

Оценить канал bankir и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

0

4 звезд

0

3 звезд

1

2 звезд

1

1 звезд

1


Последние сообщения 210

2022-10-31 15:25:26
Ўзбекистонда квартираларнинг 1 м./кв. учун ўртача нархлари

Энг қиммат уйлар шубҳасиз Тошкент шаҳрида - қарийб 10 млн сўм. Қизиқ томони, Тошкентда ҳамон иккиламчи бозордаги уйлар "новостройка"лардан қимматроқ бўлиб қолмоқда.

@bankir
7.9K views12:25
Открыть/Комментировать
2022-10-31 14:58:25
Жорий йилда сотиб олинган уйларнинг 28 фоизи ипотека кредити эвазига харид қилинган

2022 йилнинг 9 ойи мобайнида нотариус идоралари томонидан жами тасдиқланган уй-жой олди-сотди шартномалар сонида (191 100 та) ажратилган ипотека кредити орқали олди-сотди бўлганларнинг (53 541 нафар фуқарога) улуши 28 фоизни ташкил этди.

@bankir
7.5K views11:58
Открыть/Комментировать
2022-10-31 14:42:07
2022 йил 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда ипотека кредитлари қолдиғи 43,2 трлн. сўмни ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 32 фоизга (10,4 трлн. сўмга) ўсган.

2022 йил 9 ойи давомида 53 541 нафар фуқарога ипотека кредитлари ажратилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан (2021 йил 9 ойи давомида 41 932 нафар фуқарога 6,1 трлн.сўм) 68 фоизга ёки 4 193,1 млрд. сўмга ошиб, 10,3 трлн. сўмни ташкил этди.

@bankir
7.6K views11:42
Открыть/Комментировать
2022-10-31 14:30:26
Долларнинг расмий курси ноябрь ойини бироз пасайиш билан бошлайди.

1 ноябрдан 1 долларнинг қиймати 11,10 сўмга арзонлашиб, 11 169,38 сўмни ташкил этадиган бўлди.

@bankir
7.9K views11:30
Открыть/Комментировать
2022-10-31 08:37:26 Ўзсаноатқурилишбанк ҳудудий филиалларининг машина паркини янгиламоқда. Банк ҳудудий офисларига ҳар бири 249 млн сўм бўлган 6 та TRACKER-2 TRK Premier харид қилиш учун UzAuto Motors дилерлари билан шартнома имзолаган (1;2;3;4;5;6.). Бунинг учун қарийб 1,5 млрд сўм сарфлаган. Банк бундан аввалроқ ҳар бири 450 млн сўм бўлган учта EQUINOX автомобилини харид қилиш учун Ўзавтомоторс дилерлари билан шартнома имзолаган эди (1;2;3.).

Давлат органлари ва давлат жамғармалари банкнинг асосий таъсисчилари ҳисобланади.

@bankir
9.0K views05:37
Открыть/Комментировать
2022-10-29 15:06:50 Бугунги кунда тижорат банклари томонидан таклиф қилинаётган иккиламчи бозордан уй-жой олиш учун ипотека кредитлари бўйича маълумотларни тақдим қиламиз:

TENGE BANK

фоиз ставкаси - 23,9%
муддати - 10 йил
имтиёзли давр - йўқ
суммаси – 640 млн.сўмгача
бошланғич тўлов - 35%
кредит мақсади - иккиламчи бозордан уй-жой сотиб-олиш учун
Батафсил

МИЛЛИЙ БАНК

фоиз ставкаси - 21-23% (бошланғич тўловга қараб)
муддати - 10 йил
имтиёзли давр – 2 йил
суммаси – шартномага асосан
бошланғич тўлов – 25-40%гача
кредит мақсади - иккиламчи бозордан уй-жой сотиб-олиш учун
батафсил

КАПИТАЛБАНК

фоиз ставкаси - 24-26% (бошланғич тўловга қараб)
муддати - 10 йил
имтиёзли давр – 3 ой
суммаси – 2 млрд.сўмгача
бошланғич тўлов – 25-50%гача
кредит мақсади - иккиламчи бозордан уй-жой сотиб-олиш учун
батафсил


ЗИРОАТ БАНК

фоиз ставкаси - 23,5-25% (кредит муддатига қараб)
муддати – 5-10 йил
имтиёзли давр – мавжуд эмас
суммаси – 900 млн.сўмгача
бошланғич тўлов – 25%
кредит мақсади - иккиламчи бозордан уй-жой сотиб-олиш учун
батафсил

САНОАТҚУРИЛИШБАНК

фоиз ставкаси - 24-25% (кредит муддатига қараб)
муддати – 7-10 йил
имтиёзли давр – 6 ой
суммаси – 1,2 млрд.сўмгача
бошланғич тўлов – 25%
кредит мақсади – бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб-олиш учун
Батафсил

MKBANK

фоиз ставкаси - 24%
муддати –15 йил
имтиёзли давр – мавжуд эмас
суммаси – 1,2 млрд.сўмгача
бошланғич тўлов – 25%
кредит мақсади – иккиламчи бозордан уй-жой сотиб-олиш учун
Батафсил

ОРИЕНТ ФИНАНС БАНК

фоиз ставкаси - 23-26%(бошланғич тўловга боғлиқ)
муддати –20 йил
имтиёзли давр – 3 ой
суммаси – кўчмас мулкнинг 75% миқдоригача
бошланғич тўлов – 25-40%гача
кредит мақсади –бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб-олиш учун

Батафсил

САДЕРАТ БАНК ТОШКЕНТ

фоиз ставкаси - 24%
муддати –7 йил
имтиёзли давр – мавжуд эмас
суммаси – шартномага асосан
бошланғич тўлов – 30%
кредит мақсади –бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб-олиш учун
батафсил

ХАЛҚ БАНКИ

фоиз ставкаси - 25%
муддати –15 йил
имтиёзли давр – 1 йил
суммаси – 1,05 млрд.сўмгача
бошланғич тўлов – 25%
кредит мақсади –бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб-олиш учун
Батафсил

АГРОБАНК

фоиз ставкаси - 28%
муддати –10 йил
имтиёзли давр – 1 йил
суммаси – 900 млн.сўмгача
бошланғич тўлов – 25%
кредит мақсади –бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб-олиш учун
Батафсил

INFIN BANK

фоиз ставкаси - 24,9%
муддати –10-15 йил (бошланғич тўловга боғлиқ)
имтиёзли давр – йўқ
суммаси – 1,95 млрд.сўмгача
бошланғич тўлов – 25-50%гача
кредит мақсади –бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб-олиш учун
батафсил

САДЕРАТ БАНК ТОШКЕНТ

фоиз ставкаси - 24%
муддати –7 йил
имтиёзли давр – мавжуд эмас
суммаси – шартномага асосан
бошланғич тўлов – 30%
кредит мақсади –бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб-олиш учун
батафсил

ХАЛҚ БАНКИ

фоиз ставкаси - 25%
муддати –15 йил
имтиёзли давр – 1 йил
суммаси – 1,05 млрд.сўмгача
бошланғич тўлов – 25%
кредит мақсади –бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб-олиш учун
батафсил

АГРОБАНК

фоиз ставкаси - 28%
муддати –10 йил
имтиёзли давр – 1 йил
суммаси – 900 млн.сўмгача
бошланғич тўлов – 25%
кредит мақсади –бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб-олиш учун
батафсил

INFIN BANK

фоиз ставкаси - 24,9%
муддати –10-15 йил (бошланғич тўловга боғлиқ)
имтиёзли давр – йўқ
суммаси – 1,95 млрд.сўмгача
бошланғич тўлов – 25-50%гача
кредит мақсади –бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб-олиш учун
батафсил

@bankir
17.6K viewsedited  12:06
Открыть/Комментировать
2022-10-29 12:11:25 Антикоррупция агентлиги ўрганишларига кўра, 148 нафар давлат банклари бошқарувчи ва ўринбосарлари тадбиркорлик билан шуғулланиб келган.

9311 нафар ҳоким ёрдамчиларидан 1092 таси тадбиркор.

@bankir
12.8K views09:11
Открыть/Комментировать
2022-10-28 16:49:53
Банкир жамоаси Ўзсаноатқурилишбанк ташкил топганининг 100 йиллиги муносабати билан банк жамоасини самимий табриклайди! Йирик банклардан бўлмиш СҚБнинг кейинги фаолиятида ҳам ёрқин зафарлар тилаб қоламиз!

@bankir
13.3K views13:49
Открыть/Комментировать
2022-10-28 14:01:27
Долларнинг расмий курси яна ошди. 1 долларнинг қиймати 31 октябрдан бошлаб, 9,15 сўмга қимматлашиб, 11 180,48 сўмга етадиган бўлди.

@bankir
13.2K viewsedited  11:01
Открыть/Комментировать
2022-10-28 13:38:56 Халқ банки Farovon hayot номли ипотека кредити тақдим этишни бошлабди. Ипотека янги қурилган уйларни сотиб олиш учун 20 йилга, йиллик 17 фоизлик ставка асосида бериларкан.

Кредитнинг максимал миқдори вилоятларда уй сотиб олинганда 327 млн сўмгача, Тошкент шаҳри учун 416,5 млн сўмгача.

@bankir
13.2K views10:38
Открыть/Комментировать