Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Банкир ✅

Адрес канала: @bankir
Категории: Бизнес и стартапы
Язык: Русский
Количество подписчиков: 47.83K
Описание канала:

Сизнинг банкирингиз.
YouTube — youtube.com/@Bankirnews
Instagram — instagram.com/Bankirnews
Банкирга мурожаатингиз борми? Шу ерга ёзинг @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @Bankir_advertising_bot, @meenov

Рейтинги и Отзывы

2.00

3 отзыва

Оценить канал bankir и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

0

4 звезд

0

3 звезд

1

2 звезд

1

1 звезд

1


Последние сообщения 212

2022-11-02 14:01:19
Долларнинг расмий курси яна пастлади.

3 ноябрдан бошлаб 1 долларнинг қиймати 21,92 сўмга арзонлашиб, 11108,03 сўмни ташкил этадиган бўлди.

@bankir
6.1K viewsedited  11:01
Открыть/Комментировать
2022-11-02 10:50:55 Доллар пастлашда давом этади

Тижорат банкларининг барчаси АҚШ долларини 11185 сўмдан сотмоқда. Энг яхши сотиб олиш курси 11150 сўмдан таклиф этилмоқда.

Эртага ўзбек сўми долларга нисбатан мустаҳкамланишда давом этади. Бугун эълон қилинадиган 3 ноябрь учун доллар курси қиймати 21-22 сўмга арзонлашиши кутилмоқда.

Айни вақтда долларнинг расмий курси 11129,95 сўмни ташкил қилмоқда.

@bankir
7.6K viewsedited  07:50
Открыть/Комментировать
2022-11-02 10:40:53
Ўзбекистон учинчи чоракда олтин сотиб олиш бўйича дунёда иккинчи ўринни эгаллади. Марказий банк йилнинг учинчи чорагида 26 тоннадан кўпроқ олтин сотиб олиб ўзига хос рекорд ўрнатган.

@bankir
7.5K views07:40
Открыть/Комментировать
2022-11-02 09:35:53 Банкни еб битирган ҳоким

Сурхондарёнинг Музработидаги банклар туманнинг собиқ ҳокими Эркин Алимовнинг яқин қариндошлари номига жами 166 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратган. 166 млрд сўм. Бугунги кунда ушбу кредитларнинг катта қисми муаммоли кредитга айланган. Ҳозир банк муассасалари томонидан ўз вақтида тўловлари амалга оширилмаган 121 млрд. 406 млн. сўмлик кредит маблағларини ундириш юзасидан тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Аммо бу ҳокимнинг ягона "егани" эмас. ДХХнинг Сурхондарё бошқармаси собиқ ҳокимга қарши Жиноят кодексининг бир нечат моддалари бўйича жиноят иши қўзғаган.

@bankir
8.6K views06:35
Открыть/Комментировать
2022-11-01 15:48:52 Ёзишларича, Uzum bank (Банк Apelsin) ортидан яна бир нечта янги банклар очилиши кутилмоқда. Булар: Hayot bank, Apex bank ва Smart bank.

@bankir
9.7K views12:48
Открыть/Комментировать
2022-11-01 15:36:17
Долларнинг расмий курси сезиларли пастлади. 2 ноябрдан бошлаб 1 долларнинг қиймати 39,43 сўмга арзонлашиб, 11 129,95 сўмни ташкил этадиган бўлди.

@bankir
9.3K views12:36
Открыть/Комментировать
2022-11-01 15:28:19 Тинькофф банк номи ўзгариши тезлашади

Ҳозирда Лондонда истиқомат қилаётган Тинькофф банки асосчиси ва собиқ эгаси Олег Тиньков Россия фуқаролигидан воз кечишини эълон қилганди.

Унинги пости сешанба эрталаб ўчирилди, кўпчилик уни фикридан қайтди деб ўйлаганди, аммо у пости сирли равишда ўчиб кетганини маълум қилди ва фикридан қайтмаслигини билдирди. Шунингдек у нолдан ўзи яратган "Тинькофф" брендини банкдан олиш бўйича ишлар бошлаганини маълум қилди. Айнан ушбу янгиликдан кейин Тинькофф банкининг акциялари 2% гача тушиб кетди.

Тинкофф банки ахборот хизмати банк ребрендинг бўйича ишлар олиб борилаётганини ва жорий йилда банк қайта номланишини ва ушбу ишлар долзарблиги янада ортганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил апрел ойида Олег Тиньков амалдаги ҳукуматни Украинага уруш очганликда айблаб, ўз эътирозларини билдиргандан кейин Кремлнинг босими остида банкдаги 35% улушини сотишга мажбур бўлганди. Унинг улушини миллиардер Владимир Потанинга тегишли бўлган "Интеррос" сотиб олган.

@bankir
9.1K views12:28
Открыть/Комментировать
2022-11-01 10:09:32
Солиқ қўмитаси ақллилари томонидан ўйлаб топилган қарор оқибатлари ҳақида иқтисодчи-блогер фикри.

@bankir
4.4K views07:09
Открыть/Комментировать
2022-11-01 10:01:39 Давлетов ҳурматли Солиқ қўмитаси ва унинг раҳбариятининг маъмурчиликдаги навбатдаги «шедевр»ини қоғозга ўраб ёзибди.

@bankir
4.5K views07:01
Открыть/Комментировать
2022-11-01 09:59:45
Давлат солиқ қўмитаси тўлов тизимларидан жойида тўловлар, QR-код орқали тўлов, Телеграм каналларида тўлов – барча тўловларни фискаллаштиришни талаб қилган.

Натижада бугундан аксарият сервислар юқоридаги шаклларда онлайн тўлов қабул қилишни тўхтатаётганини маълум қилишмоқда(1;2), йўқса, солиқ органлари жарима ва бошқа санкциялар билан дўқ урмоқда.

QR-код тўловлар тадбиркорлар учун электрон тўловларни қабул қилиш учун энг арзон имконият эди. Чунки ҳеч қандай харажатга олиб келмаган — тўлов тизимига уланиб, принтерда QR-кодни чиқариб қўйиб, нақдсиз тўловларни қабул қилса бўларди. Нақд пулдан қочиш учун яхши имконият эди, энди яна тадбиркорга ортиқча харажат, истеъмолчига жабр.

Гўёки яширин иқтисодиётга қарши курашиш йўлида танланган ушбу чора Давлат солиқ қўмитасининг "қонун талаблари асосида ишлашимиз керак", деган ақлли баёнотлари билан хаспўшланса керак.

Яна онлайн хизматлар, онлайн тўловлар тизими ривожи зарар кўради, одамлар ўз-ўзидан нақд пул билан муомала қилишга ўтади, бир-икки "ақллининг ташаббуслари"ни деб шунча иш бир жойга тиқилади. Ўзидан тушови қимматга айланмаса гўрга эди.
3.9K views06:59
Открыть/Комментировать