Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Edu.uz

Логотип телеграм канала @eduuz — Edu.uz E
Логотип телеграм канала @eduuz — Edu.uz
Адрес канала: @eduuz
Категории: Образование
Язык: Русский
Страна: Узбекистан
Количество подписчиков: 140.50K
Описание канала:

Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi
Manzil: Toshkent sh., Olmazor tum, Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006
📲 Sayt: https://gov.uz/edu
📲 instagram.com/edu.uz/
📲 facebook.com/eduuzofficial
📲 http://youtube.com/c/eduu
📲 https://twitter.com/eduuzoffi

Рейтинги и Отзывы

3.00

2 отзыва

Оценить канал eduuz и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

1

4 звезд

0

3 звезд

0

2 звезд

0

1 звезд

1


Последние сообщения 348

2021-05-17 08:12:00
Bugundan Toshkent davlat yuridik universitetida yakuniy davlat attestatsiyasi boshlandi

TDYU 4-bosqich talabalarining yakuniy davlat attestatsiya hamda bitiruv malakaviy ishi himoyasidagi ishtirokini ushbu havolalar orqali kuzatib borishingiz mumkin:

XUSUSIY HUQUQ FAKULTETI
https://www.youtube.com/channel/UCo5HtWiRkMU4aaD28eTOHTg

JINOIY ODIL SUDLOV FAKULTETI
https://www.youtube.com/channel/UCibldFT3sY1ThyCen2WmH7g

OMMAVIY HUQUQ FAKULTETI
https://www.youtube.com/channel/UCGf8OcopC01c19jJoJMeb3g

XALQARO HUQUQ VA QIYOSIY HUQUQSHUNOSLIK FAKULTETI
https://www.youtube.com/channel/UCK7VhpPyRaQwUTpBFINYCLw
19.7K viewsedited  05:12
Открыть/Комментировать
2021-05-12 20:04:52
Hurmatli ustozlar, qadrli talabalar!

Sizlarni muborak Ramazon hayiti bilan chin qalbimdan tabriklayman! Sizga va sizning timsolingizda oila a’zolaringizga eng samimiy tilaklarimni izhor etishdan mamnunman.

Yuzingiz doimo yorug‘, yo‘lingiz ravon, ilm berish va ilm olishday sharafli ishlaringizga Yaratganning O‘zi madadkor bo‘lsin!

Ramazon hayiti bayrami barchangizga muborak bo‘lsin!

Abduqodir Toshqulov,
O‘zbekiston Respublikasi Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vaziri
20.1K views17:04
Открыть/Комментировать
2021-05-12 13:39:01
#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН

Хурматли талабалар!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2020/2021 ўқув йилида ўтказилаётган талабалар ўртасидаги Республика онлайн фан олимпиадасининг 2-босқичи учун рўйхатдан ўтиш 2021 йил 17 май куни соат 09:00 дан 24 май куни соат 09:00 гача давом этади.

Диққат! Olimpiada.edu.uz тизимидан фақат ОТМда ташкил этилган олимпиаданинг 1-босқичидан мувафаққиятли ўтган талабаларгина рўйхатдан ўтиб, онлайн олимпиадада қатнаша олади.

Эслатма! Талаба паспорт серияси орқали фақат бир марта рўйхатдан ўтиш имконига эга. Талаба тизимдан фақат битта фан орқали рўйхатдан ўтиши мумкин ва кейинчалик тест топшириш фанини ҳамда тилини ўзгартира олмайди!

Рўйхатдан ўтишга улгурмаганларнинг мурожаатлари кўриб чиқилмайди.

Олимпиада ўтказилиш саналари olimpiada.edu.uz тизимида эълон қилинади.

Тизимдан фойдаланиш йўриқномасини қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин:
Йўриқнома

Обуна бўлинг:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
36.7K viewsedited  10:39
Открыть/Комментировать
2021-05-12 12:12:11
Самарқанд давлат чет тиллар институти Ахборот хизматининг ўқув жараёнлари масофавий (онлайн) шаклда давом этиши тўғрисидаги РАСМИЙ БАЁНОТИ

Самарқанд давлат чет тиллар институтида бакалавр 1-, 2-, 3-босқич талабалари (кечки, кундузги) ва 1-босқич магистрантлар учун ўқув жараёнлари онлайн шаклда давом эттирилиб, 2020/2021 ўқув йили онлайн шаклда якунланади.

Бакалаврият 4-босқич талабаларининг Якуний давлат аттестация синовлари санитария-гигиена қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда MOODLE платформаси орқали онлайн шаклда ўтказилади.

Битирувчи 4-босқич талабаларининг БМИ ва 2-босқич магистрларнинг МД ҳимоялари ҳам институтда тасдиқланган жадвал асосида анъанавий тарзда ўтказилади.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
14.0K views09:12
Открыть/Комментировать
2021-05-12 11:35:09
Самарқанд Ветеринария медицинаси институти Ахборот хизматининг РАСМИЙ БАЁНОТИ

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссиясининг навбатдаги қарорига асосан, ўқув жараёнлари масофавий бўлиши аввал
11 майгача, кейин 25 майгача узайтирилди.

Шундан келиб чиқиб, Самарқанд Ветеринария медицинаси институтининг бакалавр 4-босқич битирувчилари, 2-босқич магистрлари ҳамда қўшма факультет талабалари учун маъруза дарслари тугаганлиги, Якуний аттестацияларни топшириш ва давлат имтиҳонларига тайёргарлик кўришлари учун карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда профессор-ўқитувчилар билан биргаликда ўқув жараёнлари ҳам онлайн, ҳам анъанавий тарзда давом эттирилади.

Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига бефарқ бўлманг, ниқоб тақинг ва ижтимоий масофани сақланг!

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
15.8K views08:35
Открыть/Комментировать
2021-05-12 10:54:56Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали директор ўринбосари Ф.Ахроровнинг ўқув жараёнлари 25 майга қадар узайтирилиши юзасидан
РАСМИЙ БАЁНОТИ

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Самарқанд шаҳар бўлимининг хулосасига асосан (87-сон, 24.04.2021 й.) ТДИУ Самарқанд филиалида ўқув жараёни 2021 йил 27 апрелдан 10 майга қадар (14 кун) масофавий шаклда ўқиш ташкил этилган эди.

Бугунги кунда Самарқанд шаҳри бўйича эпидемиологик вазият мураккаблигича қолмоқда. Шу сабабли, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссиясининг навбатдаги қарорига асосан, Филиалда ўқув жараёнлари жорий йилнинг 25 май кунига қадар масофавий тарзда давом эттирилади.

Ўқув жараёни Филиал профессор-ўқитувчилари томонидан масофавий шаклда ZOOM ва Moodle платформалари орқали дарс жадвалида белгиланган вақтларда ўтилиши ташкил этилади. Шунингдек, оралиқ ва якуний назоратлар “online” шаклда олинади.

Вазият юзасидан ўзгариш бўлганда Филиал расмий ахборот манбалари орқали қўшимча ахборот берилади.

Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига бефарқ бўлманг, ниқоб тақинг ва ижтимоий масофани сақланг!

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
19.0K views07:54
Открыть/Комментировать
2021-05-10 15:22:37
Рамазон Ҳайити байрами муносабати билан профессор-ўқитувчилар ва талабалар 4 кун дам олишади

«Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги Президент қарори (10.05.2021 й., ПҚ-5110-сонли) қабул қилинди.

Қарорга кўра, мамлакатимизда 2021 йил 13 май Рамазон Ҳайити байрами сифатида нишонланиши белгиланди.

Шунингдек, Президентнинг 10 майдаги ПФ-6222-сонли Фармони асосида 2021 йил 14 май (жума) ҳамда 15 май (шанба) кунлари қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди.

Бундан келиб чиқиб, Рамазон Ҳайити байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъий назар барча қатори олий ва ўрта махсус таълим тизимида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар, раҳбар-ходимлар ҳамда талаба-ўқувчилар кетма-кет 4 кун дам оладиган бўлишди:

13 май, пайшанба — Рамазон Ҳайитининг биринчи куни (ишланмайдиган байрам куни);
14 май, жума — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
15 май, шанба — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
16 май, якшанба — умумий дам олиш куни.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
82.7K views12:22
Открыть/Комментировать
2021-05-10 08:06:21 ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеи ўз ижросини топмоқда

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ишчи гуруҳи ҳамда Бухоро давлат университети раҳбарияти ўртасида бўлиб ўтган учрашувда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат тилида юритилиши, раҳбарлик ҳужжатларидаги ёзувларнинг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлиши, буйруқлар ва юқори ташкилотларга юбориладиган хатларни адабий тил меъёрларига мувофиқ тайёрланиши девонхона ва ходимлар бўлими мисолида ўрганиб чиқилди.

Самарқанд давлат чет тиллар институтида хорижий тиллар бўйича барча таълим босқичлари учун узвийликда фаолият юритувчи комплекс малака ошириш ва қайта тайёрлаш илмий-методик маркази ташкил этилади

Марказда Британия Кенгаши, АҚШ элчихонаси, Гёте институти, Алъянс Францез, KOICA, Конфуций институти ҳамда DAAD каби халқаро ташкилотларнинг катта тажрибаси, замонавий методикаларидан унумли фойдаланган ҳолда қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилиб, хoрижий тиллар бўйича сертификатларни бериш имкониятлари кенгайтирилади.

Aндижон давлат университети ҳамда вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди

Ярмарка мақсади битирувчи курс талабаларининг бандлигини таъминлаш бўлди. Aндижондаги барча туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари раҳбарлари ва иш берувчи мактаб директорлари ўзлари учун керак бўлган мутахассисликлар бўйича ёш кадрлар билан шу заҳотиёқ уч томонлама шартномаларни имзолашдилар.

Навоий давлат педагогика институтида чет тилларини ўқитиш такомиллаштирилади

Навоий вилояти ҳокимлиги ва Британия менежмент университети ўртасида инглиз тилини ўқитиш сифат ва самарадорлигини янада ошириш мақсадида тузилган келишувга асосан, Навоий давлат педагогика институти ва Тошкентдаги Британия Менежмент Университети ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича Меморандум имзоланди.

Қўқон давлат педагогика институтида Туркиянинг Отатурк университети профессор-ўқитувчилари томонидан онлайн дарс ўтказилди

Дарс давомида туркий тиллар оиласига мансуб баъзи тиллар ва уларнинг таснифи, туркча-ўзбекча, ўзбекча-туркча луғатлар тузиш ва унинг муаммолари ва бошқа мавзулар муҳокама этилди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ўқитувчисининг “Сув узра само” номли ижодий кўргазмаси ташкил этилди

Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти театр безаги рангтасвири кафедраси ўқитувчиси, ёш истеъдодли рассом Фурқат Бозоровнинг “Сув узра само” номли ижодий кўргазмаси очилди.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети жамоаси Токио– 2020 Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди

Японияда бўлиб ўтаётган академик эшкак эшиш бўйича Осиё саралаш мусобақасида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг “Сув спорти, эшкак эшиш турлари назарияси ва услубияти” кафедраси ўқитувчиси ҳамда магистратура иккинчи босқич талабаси Токио-2020 Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди.

Фарғона давлат университетида ташкил этилган “Гендер тенглик масалалари бўйича тадқиқот маркази” ва “Болажон” инновацион маркази минтақада ягонадир

“Гендер тенглик масалалари тадқиқот маркази” университет талабалари, хусусан, хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллигини янада ошириш, уларнинг мавқеини юксалтириш, ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоялаш, саломатликларини муҳофаза қилиш, интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, муносиб меҳнат ва яшаш шарт-шароитларини яратишни асосий мақсад қилган.

Ўзбекистон давлат консерваториясида Қозоғистон Республикасининг таниқли халқ артистлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди

Қозоғистон Миллий санат университети раҳбарияти, Қозоғистон Республикаси биринчи Президентининг тинчлик ва ривожланиш Давлат мукофоти лауреати ҳамда Қозоғистон халқ артистлари иштирокида ўтказилган учрашувда олийгоҳлар ўртасидаги таълим ва маданий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
36.7K views05:06
Открыть/Комментировать
2021-05-08 13:33:14
#Академик_лицей_янгиликлари

ҚМИИ қошидаги академик лицейнинг
5 нафар ўқувчиси муддатидан аввал олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди


Куни кеча давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселекторда хорижий тилларни ўрганиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Жойларда чет тилларни ўрганишга етарли шароит яратиш барча раҳбарларнинг асосий вазифаси этиб белгиланди.

Бундан буён битирувчилар камида иккита хорижий тилни билиши шарт эканлиги селектор давомида таъкидланди.

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти қошидаги академик лицейнинг 5 нафар ўқувчиси муддатидан аввал олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди.

Сабаби улар халқаро тил билиш даражаси IELTS имтиҳонида юқори балларни қўлга киритган.

Шу муносабат билан Академик лицейда ташкил этилган тадбир тўғрисида батафсил видеолавҳада танишинг.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
41.7K views10:33
Открыть/Комментировать
2021-05-08 11:26:11
#Қатағон_қурбонлари_ёди

ЖАДИДЛАР

Тақдир эркалатган қизлар, йигитлар
Соҳилда сайр қилиб, атиргул ҳидлар.
Хаёлчан боқади ғозий шаҳидлар...
Жадидлар етишмаяпти, жадидлар.
....
Таълим-тарбияни нажот билганлар,
Илмига ўзлари амал қилганлар.
Қаранг, амал деб ўз жонин юлганлар,
Жадидлар етишмаяпти, жадидлар.
....


Иқбол МИРЗО,
Ўзбекистон халқ шоири

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
36.6K views08:26
Открыть/Комментировать