Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Рамазон Ҳайити байрами муносабати билан профессор-ўқитувчилар | Edu.uz

Рамазон Ҳайити байрами муносабати билан профессор-ўқитувчилар ва талабалар 4 кун дам олишади

«Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги Президент қарори (10.05.2021 й., ПҚ-5110-сонли) қабул қилинди.

Қарорга кўра, мамлакатимизда 2021 йил 13 май Рамазон Ҳайити байрами сифатида нишонланиши белгиланди.

Шунингдек, Президентнинг 10 майдаги ПФ-6222-сонли Фармони асосида 2021 йил 14 май (жума) ҳамда 15 май (шанба) кунлари қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди.

Бундан келиб чиқиб, Рамазон Ҳайити байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъий назар барча қатори олий ва ўрта махсус таълим тизимида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар, раҳбар-ходимлар ҳамда талаба-ўқувчилар кетма-кет 4 кун дам оладиган бўлишди:

13 май, пайшанба — Рамазон Ҳайитининг биринчи куни (ишланмайдиган байрам куни);
14 май, жума — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
15 май, шанба — қўшимча дам олиш куни (барча учун);
16 май, якшанба — умумий дам олиш куни.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube