Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР Ўзбек тилининг дав | Edu.uz

ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеи ўз ижросини топмоқда

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ишчи гуруҳи ҳамда Бухоро давлат университети раҳбарияти ўртасида бўлиб ўтган учрашувда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат тилида юритилиши, раҳбарлик ҳужжатларидаги ёзувларнинг лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида бўлиши, буйруқлар ва юқори ташкилотларга юбориладиган хатларни адабий тил меъёрларига мувофиқ тайёрланиши девонхона ва ходимлар бўлими мисолида ўрганиб чиқилди.

Самарқанд давлат чет тиллар институтида хорижий тиллар бўйича барча таълим босқичлари учун узвийликда фаолият юритувчи комплекс малака ошириш ва қайта тайёрлаш илмий-методик маркази ташкил этилади

Марказда Британия Кенгаши, АҚШ элчихонаси, Гёте институти, Алъянс Францез, KOICA, Конфуций институти ҳамда DAAD каби халқаро ташкилотларнинг катта тажрибаси, замонавий методикаларидан унумли фойдаланган ҳолда қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилиб, хoрижий тиллар бўйича сертификатларни бериш имкониятлари кенгайтирилади.

Aндижон давлат университети ҳамда вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди

Ярмарка мақсади битирувчи курс талабаларининг бандлигини таъминлаш бўлди. Aндижондаги барча туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари раҳбарлари ва иш берувчи мактаб директорлари ўзлари учун керак бўлган мутахассисликлар бўйича ёш кадрлар билан шу заҳотиёқ уч томонлама шартномаларни имзолашдилар.

Навоий давлат педагогика институтида чет тилларини ўқитиш такомиллаштирилади

Навоий вилояти ҳокимлиги ва Британия менежмент университети ўртасида инглиз тилини ўқитиш сифат ва самарадорлигини янада ошириш мақсадида тузилган келишувга асосан, Навоий давлат педагогика институти ва Тошкентдаги Британия Менежмент Университети ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича Меморандум имзоланди.

Қўқон давлат педагогика институтида Туркиянинг Отатурк университети профессор-ўқитувчилари томонидан онлайн дарс ўтказилди

Дарс давомида туркий тиллар оиласига мансуб баъзи тиллар ва уларнинг таснифи, туркча-ўзбекча, ўзбекча-туркча луғатлар тузиш ва унинг муаммолари ва бошқа мавзулар муҳокама этилди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ўқитувчисининг “Сув узра само” номли ижодий кўргазмаси ташкил этилди

Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти театр безаги рангтасвири кафедраси ўқитувчиси, ёш истеъдодли рассом Фурқат Бозоровнинг “Сув узра само” номли ижодий кўргазмаси очилди.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети жамоаси Токио– 2020 Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди

Японияда бўлиб ўтаётган академик эшкак эшиш бўйича Осиё саралаш мусобақасида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг “Сув спорти, эшкак эшиш турлари назарияси ва услубияти” кафедраси ўқитувчиси ҳамда магистратура иккинчи босқич талабаси Токио-2020 Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди.

Фарғона давлат университетида ташкил этилган “Гендер тенглик масалалари бўйича тадқиқот маркази” ва “Болажон” инновацион маркази минтақада ягонадир

“Гендер тенглик масалалари тадқиқот маркази” университет талабалари, хусусан, хотин-қизларнинг жамиятдаги фаоллигини янада ошириш, уларнинг мавқеини юксалтириш, ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоялаш, саломатликларини муҳофаза қилиш, интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, муносиб меҳнат ва яшаш шарт-шароитларини яратишни асосий мақсад қилган.

Ўзбекистон давлат консерваториясида Қозоғистон Республикасининг таниқли халқ артистлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди

Қозоғистон Миллий санат университети раҳбарияти, Қозоғистон Республикаси биринчи Президентининг тинчлик ва ривожланиш Давлат мукофоти лауреати ҳамда Қозоғистон халқ артистлари иштирокида ўтказилган учрашувда олийгоҳлар ўртасидаги таълим ва маданий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube