Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

​Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали дире | Edu.uz

Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали директор ўринбосари Ф.Ахроровнинг ўқув жараёнлари 25 майга қадар узайтирилиши юзасидан
РАСМИЙ БАЁНОТИ

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Самарқанд шаҳар бўлимининг хулосасига асосан (87-сон, 24.04.2021 й.) ТДИУ Самарқанд филиалида ўқув жараёни 2021 йил 27 апрелдан 10 майга қадар (14 кун) масофавий шаклда ўқиш ташкил этилган эди.

Бугунги кунда Самарқанд шаҳри бўйича эпидемиологик вазият мураккаблигича қолмоқда. Шу сабабли, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссиясининг навбатдаги қарорига асосан, Филиалда ўқув жараёнлари жорий йилнинг 25 май кунига қадар масофавий тарзда давом эттирилади.

Ўқув жараёни Филиал профессор-ўқитувчилари томонидан масофавий шаклда ZOOM ва Moodle платформалари орқали дарс жадвалида белгиланган вақтларда ўтилиши ташкил этилади. Шунингдек, оралиқ ва якуний назоратлар “online” шаклда олинади.

Вазият юзасидан ўзгариш бўлганда Филиал расмий ахборот манбалари орқали қўшимча ахборот берилади.

Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига бефарқ бўлманг, ниқоб тақинг ва ижтимоий масофани сақланг!

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube