Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Самарқанд Ветеринария медицинаси институти Ахборот хизматининг | Edu.uz

Самарқанд Ветеринария медицинаси институти Ахборот хизматининг РАСМИЙ БАЁНОТИ

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссиясининг навбатдаги қарорига асосан, ўқув жараёнлари масофавий бўлиши аввал
11 майгача, кейин 25 майгача узайтирилди.

Шундан келиб чиқиб, Самарқанд Ветеринария медицинаси институтининг бакалавр 4-босқич битирувчилари, 2-босқич магистрлари ҳамда қўшма факультет талабалари учун маъруза дарслари тугаганлиги, Якуний аттестацияларни топшириш ва давлат имтиҳонларига тайёргарлик кўришлари учун карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда профессор-ўқитувчилар билан биргаликда ўқув жараёнлари ҳам онлайн, ҳам анъанавий тарзда давом эттирилади.

Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига бефарқ бўлманг, ниқоб тақинг ва ижтимоий масофани сақланг!

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube