Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Edu.uz

Логотип телеграм канала @eduuz — Edu.uz E
Логотип телеграм канала @eduuz — Edu.uz
Адрес канала: @eduuz
Категории: Образование
Язык: Русский
Страна: Узбекистан
Количество подписчиков: 140.50K
Описание канала:

Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi
Manzil: Toshkent sh., Olmazor tum, Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006
📲 Sayt: https://gov.uz/edu
📲 instagram.com/edu.uz/
📲 facebook.com/eduuzofficial
📲 http://youtube.com/c/eduu
📲 https://twitter.com/eduuzoffi

Рейтинги и Отзывы

3.00

2 отзыва

Оценить канал eduuz и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

1

4 звезд

0

3 звезд

0

2 звезд

0

1 звезд

1


Последние сообщения 347

2021-05-20 09:23:26
#Брифинг

Бугун, 20 май 13:00 да АОКА мажлислар залида ОАВ ва электрон нашрлар ходимлари иштирокида брифинг ташкил этилади.

Брифингда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Сардор Усманов "Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарорининг мазмун-моҳияти юзасидан маълумот беради.

Брифинг UzReport TV телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
9.4K views06:23
Открыть/Комментировать
2021-05-20 08:58:26
#Қонунчилик_янгиликлари

«Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори имзоланди.

Ушбу Қарордан кўзланган асосий мақсад — таълим сиёсатининг устувор йўналиши сифатида хорижий тилларга ўргатишни ривожлантириш, соҳага малакали педагогларни жалб қилиш ва аҳолининг хорижий тилларни ўрганишга бўлган мотивациясини ошириш.

Қарорга кўра 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

таълим муассасаларининг камида С1 даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга хорижий тиллар ўқитувчиларига уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилади.

Батафсил

2021/2022 ўқув йилида хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган ОТМга қабул параметрлари (квота) икки бараварга, давлат гранти эса уч бараварга оширилади.

Батафсил

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
13.0K views05:58
Открыть/Комментировать
2021-05-20 06:14:19
#ХУШХАБАР

ЁШ ОЛИМЛАРИМИЗ ХАЛҚАРО ТАНЛОВДА ҒОЛИБ БЎЛИШДИ

Наманган муҳандислик технология институтининг иқтисодиёт кафедраси мудири, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа фанлари доктори (PhD) Рахматулло Рашидов ва Ўзбекистон миллий университети магистранти Файзулло Яхёев яқинда Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида ўтказилган "Йилнинг энг яхши ёш олими – 2021" Халқаро лойиҳасида қатнашиб, биринчи даражали диплом ва "Энг яхши ёш олим – 2021” кўкрак нишони соҳиблари бўлишди.

Ушбу лойиҳада бутун МДҲ давлатлари бўйлаб илм-фан ривожига салмоқли ҳисса қўшган энг яхши ёш олимлар иштирок этишди.

Кўзда тутилган асосий мақсад эса ёш олимларнинг энг яхши аҳамиятли ва инновацион лойиҳаларини аниқлаш, илмий қизиқишларини ошириш, илм-фанни ривожлантириш учун умумий бирлаштирувчи платформа яратишдир.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
20.8K views03:14
Открыть/Комментировать
2021-05-19 18:55:30
#Қонунчилик_янгиликлари

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида Паралимпия факультети ташкил этилади

“Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра:

паралимпия спорт турлари билан шуғулланадиган тренерлар ва услубчи-йўриқчилар, кўзи ожизлар, кар ва заиф эшитувчилар, ампутантлар билан ишловчи мутахассислар (сурдо, тифло-сурдо ва халқаро-сурдо таржимонлари) ҳамда бошқа кадрларни тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Паралимпия факультети ташкил этилади;

2021/2022 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, унинг Нукус ва Фарғона филиаллари ҳамда бошқа тегишли ОТМларда “Паралимпия” кафедраси, шунингдек, “Адаптив соғломлаштириш, жисмоний тарбия ва спорт” магистратура мутахассислиги очилади.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
14.8K views15:55
Открыть/Комментировать
2021-05-19 17:32:56
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 18 майдаги буйруғи билан Зебинисо Пулатовна Рахманова Самарқанд давлат университетининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори лавозимига тайинланди.

Зебинисо Рахманова 1969 йил Самарқанд вилоятида туғилган.

1991 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган.

Биология фанлари номзоди, доцент.

Шу кунга қадар Самарқанд давлат университетининг педагогика факультети декани лавозимида ишлаган.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
19.3K views14:32
Открыть/Комментировать
2021-05-19 17:31:36
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 18 майдаги буйруғи билан Шухрат Абдумаликович Аликабулов Жиззах политехника институтининг молия ва иқтисод ишлари бўйича проректори лавозимига тайинланди.

Шухрат Аликабулов 1984 йил Жиззах вилоятида туғилган.

2008 йилда Жиззах политехника институтини ва 2011 йилда Тошкент архитектура-қурилиш институтини тамомлаган.

Техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).

Шу кунга қадар Жиззах политехника институтининг архитектура ва қурилиш факультети декани ўринбосари лавозимида ишлаган.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
18.3K views14:31
Открыть/Комментировать
2021-05-19 13:55:31
Самарқандда олий таълим муассасалари сони яна биттага кўпайди

Ҳукуматнинг 2021 йил 18 майдаги 307-сон қарори билан Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали ташкил этилди.

Қарорга кўра:

Филиалда таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади;

Филиалга Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳар, Амир Темур кўчаси, 27-уй манзилида жойлашган собиқ Самарқанд давлат чет тиллар институти ҳузуридаги 2-сон академик лицейининг бино ва иншоотлари оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилади;

келгуси йилларда Филиал учун қўшимча ўқув биноси, 2 та талабалар турар жойи бинолари, спорт иншооти қурилади;

Филиал фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида фаолият юритиш учун жалб этиладиган малакали профессор-ўқитувчилар белгиланган тартибда хизмат уйлари билан таъминланади.

Обуна бўлинг:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
27.8K views10:55
Открыть/Комментировать
2021-05-19 11:07:44 #Профессионал_таълим_янгиликлари

“Ёш агрономлар” тўгараги йўлга қўйилди

Бухоро вилоятида ёшларни тадбиркорликнинг турли йўналишлари бўйича ўқитиш, касб-ҳунар танлашига ёрдам бериш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасига оид билим ва кўникмаларни ошириш мақсадида “Ёш агрономлар” тўгараги ташкил этилди.

Батафсил



Аёллар ва ёшлар бандлиги таъминланмоқда

Давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган йиғилишда ёшлар ва аёллар бандлиги масалаларини ўз ичига олган видеоселекторда эндиликда касб-ҳунар мактаблари ҳамда нодавлат касб-ҳунар таълими марказлари орқали ёшлар ва аёлларда касбий кўникмаларни шакллантиришга катта эътибор қаратилиши айтиб ўтилган эди.
Фарғона вилояти Бешариқ туманидаги касб-ҳунар мактабларида қисқа муддатли курслар орқали дуал таълим тизими асосида аёллар ва ёшлар касбга ўргатилиб, бандлиги таъминланмоқда.

Батафсил



Эндиликда туризм соҳасида 2+1 шаклида ўрта буғун кадрлари тайёрланади

Профессионал таълимнинг туризм йўналишидаги талабалари учун бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон, Туркия ва АҚШ давлатларининг дипломини қўлга киритиш имкони яратилди. Ҳамкорликда туризм соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш бўйича меморандум имзоланиб, 2+1 кўринишида биргаликда мутахассислар тайёрлашга келишилди.

Батафсил https://t.me/Tmxkhk1/378

Профессионал таълим — маҳалла ёшларига кўмакдош

Наманган вилояти Учқўрғон туманида “Профессионал таълим — маҳалла ёшларига кўмакдош” мавзуида ташкил этилган вилоят ўқув-амалий семинарида маҳалла ёшларини касб-ҳунарга ўргатиш борасидаги ишлар таҳлил этилди.
Маълумот ўрнида, вилоятдаги 63 та профессионал таълим муассасаларида 17 256 нафар йигит-қиз 40 дан зиёд касблар бўйича таълим олмоқда.

Батафсил https://t.me/mtrkuzofficial/45549

Обуна бўлинг:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
27.9K views08:07
Открыть/Комментировать
2021-05-18 19:57:22
"Талабалар театр студиялари" фестивали

Ўзбекистон Республикaси Олий вa ўртa мaхсус тaълим вaзирлиги ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликда
2021 йилдан бошлаб ҳар йили ОТМнинг “Талабалар театр студиялари” фестивалини ўтказиб бориш йўлга қўйилди.

Ижод маҳсулингиз ва қобилиятингиздан унумли фойдаланиш вақти келди.

Фестивал ғолиблари қуйдагича тақдирланади:

“Энг яхши талабалар театр студияси раҳбари”
номинацияси учун — 2 млн. сўм;

“Энг яхши аёл роли” номинацияси учун — 2 млн. сўм;

“Энг яхши эркак роли” номинацияси учун — 2 млн. сўм;

“Миллий анъана ва қадриятларни тараннум этганлиги” номинацияси учун — 8 млн. сўм;

“Долзарб мавзунинг саҳнавий талқини” номинацияси учун — 10 млн. сўм;

“Энг яхши спектакл” номинацияси учун — 15 млн. сўм пул мукофотлари билан тақдирланади.

Танловда иштирок этинг ва ғолибликни қўлга киритинг!

Батафсил маълумот

Обуна бўлинг:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
23.4K views16:57
Открыть/Комментировать
2021-05-18 18:44:11
Тиббиёт соҳасининг 5 та йўналишида жиддий ўзгаришлар амалга оширилади

Президент Ш.Мирзиёев тиббиёт соҳасини ривожлантириш ва рақамлаштириш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

- Халқимиз соғлиқни сақлаш соҳасининг ҳолатидан норози. Ҳар бир раҳбар тиббиёт бўйича аҳоли олдида ҳисобдор бўлиши керак, - деди давлат раҳбари.

Давлат раҳбари соҳада 5 та йўналишда жиддий ўзгаришлар қилиш шартлигини қайд этди:

Биринчиси – бирламчи тиббиёт бўғинини касалликни эрта аниқлайдиган ва даволайдиган тизимга айлантириш.

Иккинчиси – ихтисослашган марказлар томонидан жойларда тор доирадаги тиббий хизматлар ҳажмини ошириш ва сифатини тубдан яхшилаш.

Учинчиси – рақамлаштириш орқали соҳада қоғозбозлик, бюрократия ва коррупцияни кескин қисқартириш.

Тўртинчиси – тиббиётнинг барча йўналишларида рақобатнинг ривожланиши ва хусусий сектор жадал кириб боришини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.

Бешинчиси – тиббиёт ходимларининг билимини ошириш, таълим ва илм-фанни ривожлантириш.

Манба

Обуна бўлинг: @EDUUZ
5.1K viewsedited  15:44
Открыть/Комментировать