Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Самарқандда олий таълим муассасалари сони яна биттага кўпайди | Edu.uz

Самарқандда олий таълим муассасалари сони яна биттага кўпайди

Ҳукуматнинг 2021 йил 18 майдаги 307-сон қарори билан Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали ташкил этилди.

Қарорга кўра:

Филиалда таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланади;

Филиалга Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳар, Амир Темур кўчаси, 27-уй манзилида жойлашган собиқ Самарқанд давлат чет тиллар институти ҳузуридаги 2-сон академик лицейининг бино ва иншоотлари оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилади;

келгуси йилларда Филиал учун қўшимча ўқув биноси, 2 та талабалар турар жойи бинолари, спорт иншооти қурилади;

Филиал фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида фаолият юритиш учун жалб этиладиган малакали профессор-ўқитувчилар белгиланган тартибда хизмат уйлари билан таъминланади.

Обуна бўлинг:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube