Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

#Профессионал_таълим_янгиликлари “Ёш агрономлар” тўгараги йўл | Edu.uz

#Профессионал_таълим_янгиликлари

“Ёш агрономлар” тўгараги йўлга қўйилди

Бухоро вилоятида ёшларни тадбиркорликнинг турли йўналишлари бўйича ўқитиш, касб-ҳунар танлашига ёрдам бериш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасига оид билим ва кўникмаларни ошириш мақсадида “Ёш агрономлар” тўгараги ташкил этилди.

Батафсил



Аёллар ва ёшлар бандлиги таъминланмоқда

Давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган йиғилишда ёшлар ва аёллар бандлиги масалаларини ўз ичига олган видеоселекторда эндиликда касб-ҳунар мактаблари ҳамда нодавлат касб-ҳунар таълими марказлари орқали ёшлар ва аёлларда касбий кўникмаларни шакллантиришга катта эътибор қаратилиши айтиб ўтилган эди.
Фарғона вилояти Бешариқ туманидаги касб-ҳунар мактабларида қисқа муддатли курслар орқали дуал таълим тизими асосида аёллар ва ёшлар касбга ўргатилиб, бандлиги таъминланмоқда.

Батафсил



Эндиликда туризм соҳасида 2+1 шаклида ўрта буғун кадрлари тайёрланади

Профессионал таълимнинг туризм йўналишидаги талабалари учун бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон, Туркия ва АҚШ давлатларининг дипломини қўлга киритиш имкони яратилди. Ҳамкорликда туризм соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш бўйича меморандум имзоланиб, 2+1 кўринишида биргаликда мутахассислар тайёрлашга келишилди.

Батафсил https://t.me/Tmxkhk1/378

Профессионал таълим — маҳалла ёшларига кўмакдош

Наманган вилояти Учқўрғон туманида “Профессионал таълим — маҳалла ёшларига кўмакдош” мавзуида ташкил этилган вилоят ўқув-амалий семинарида маҳалла ёшларини касб-ҳунарга ўргатиш борасидаги ишлар таҳлил этилди.
Маълумот ўрнида, вилоятдаги 63 та профессионал таълим муассасаларида 17 256 нафар йигит-қиз 40 дан зиёд касблар бўйича таълим олмоқда.

Батафсил https://t.me/mtrkuzofficial/45549

Обуна бўлинг:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube