Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

#Қонунчилик_янгиликлари Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва | Edu.uz

#Қонунчилик_янгиликлари

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида Паралимпия факультети ташкил этилади

“Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра:

паралимпия спорт турлари билан шуғулланадиган тренерлар ва услубчи-йўриқчилар, кўзи ожизлар, кар ва заиф эшитувчилар, ампутантлар билан ишловчи мутахассислар (сурдо, тифло-сурдо ва халқаро-сурдо таржимонлари) ҳамда бошқа кадрларни тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Паралимпия факультети ташкил этилади;

2021/2022 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, унинг Нукус ва Фарғона филиаллари ҳамда бошқа тегишли ОТМларда “Паралимпия” кафедраси, шунингдек, “Адаптив соғломлаштириш, жисмоний тарбия ва спорт” магистратура мутахассислиги очилади.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube