Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

#ХУШХАБАР ЁШ ОЛИМЛАРИМИЗ ХАЛҚАРО ТАНЛОВДА ҒОЛИБ БЎЛИШДИ На | Edu.uz

#ХУШХАБАР

ЁШ ОЛИМЛАРИМИЗ ХАЛҚАРО ТАНЛОВДА ҒОЛИБ БЎЛИШДИ

Наманган муҳандислик технология институтининг иқтисодиёт кафедраси мудири, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа фанлари доктори (PhD) Рахматулло Рашидов ва Ўзбекистон миллий университети магистранти Файзулло Яхёев яқинда Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида ўтказилган "Йилнинг энг яхши ёш олими – 2021" Халқаро лойиҳасида қатнашиб, биринчи даражали диплом ва "Энг яхши ёш олим – 2021” кўкрак нишони соҳиблари бўлишди.

Ушбу лойиҳада бутун МДҲ давлатлари бўйлаб илм-фан ривожига салмоқли ҳисса қўшган энг яхши ёш олимлар иштирок этишди.

Кўзда тутилган асосий мақсад эса ёш олимларнинг энг яхши аҳамиятли ва инновацион лойиҳаларини аниқлаш, илмий қизиқишларини ошириш, илм-фанни ривожлантириш учун умумий бирлаштирувчи платформа яратишдир.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube