Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Тиббиёт соҳасининг 5 та йўналишида жиддий ўзгаришлар амалга ош | Edu.uz

Тиббиёт соҳасининг 5 та йўналишида жиддий ўзгаришлар амалга оширилади

Президент Ш.Мирзиёев тиббиёт соҳасини ривожлантириш ва рақамлаштириш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

- Халқимиз соғлиқни сақлаш соҳасининг ҳолатидан норози. Ҳар бир раҳбар тиббиёт бўйича аҳоли олдида ҳисобдор бўлиши керак, - деди давлат раҳбари.

Давлат раҳбари соҳада 5 та йўналишда жиддий ўзгаришлар қилиш шартлигини қайд этди:

Биринчиси – бирламчи тиббиёт бўғинини касалликни эрта аниқлайдиган ва даволайдиган тизимга айлантириш.

Иккинчиси – ихтисослашган марказлар томонидан жойларда тор доирадаги тиббий хизматлар ҳажмини ошириш ва сифатини тубдан яхшилаш.

Учинчиси – рақамлаштириш орқали соҳада қоғозбозлик, бюрократия ва коррупцияни кескин қисқартириш.

Тўртинчиси – тиббиётнинг барча йўналишларида рақобатнинг ривожланиши ва хусусий сектор жадал кириб боришини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.

Бешинчиси – тиббиёт ходимларининг билимини ошириш, таълим ва илм-фанни ривожлантириш.

Манба

Обуна бўлинг: @EDUUZ