Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Edu.uz

Логотип телеграм канала @eduuz — Edu.uz E
Логотип телеграм канала @eduuz — Edu.uz
Адрес канала: @eduuz
Категории: Образование
Язык: Русский
Страна: Узбекистан
Количество подписчиков: 140.21K
Описание канала:

Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi
Manzil: Toshkent sh., Olmazor tum, Universitet k., 7-uy. Tel.: 1006
📲 Sayt: https://gov.uz/edu
📲 instagram.com/edu.uz/
📲 facebook.com/eduuzofficial
📲 http://youtube.com/c/eduu
📲 https://twitter.com/eduuzoffi

Рейтинги и Отзывы

3.00

2 отзыва

Оценить канал eduuz и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

1

4 звезд

0

3 звезд

0

2 звезд

0

1 звезд

1


Последние сообщения 349

2021-05-08 03:47:38 ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДАГИ СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

СамВМИнинг 3 нафар профессор-ўқитувчиси Руминиянинг Клуж Напока қишлоқ хўжалик фанлари ва ветеринария медицинаси университетида малака оширди

Ушбу университет минтақада энг нуфузли олий таълим муассасаларидан бири бўлиб, 6 000 дан зиёд талаба-ёшлар таҳсил олишади, уларнинг 400 нафари ҳорижликлар. Шунингдек, 400 нафарга яқин профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатади. 5 та факулътет мавжуд бўлиб, 29 та бакалавр таълим йўналиши ва 23 йўналишда магистр мутахассисликлари тайёрланади.

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида магистрантларнинг биринчи илмий-методик тақдимот конференцияси ўтказилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Республика таълим маркази билан ҳамкорликда Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида “Она тили ва адабиёт таълими янги методикасини яратишнинг истиқбол режалари” мавзусидаги магистрларнинг биринчи илмий-методик тақдимот конференцияси бўлиб ўтди. Конференция жараёнлари офлайн ва онлайн шаклда олиб борилди.

Қарши давлат университети логотипи янгиланган замонавий кўринишда қайтадан яратилди

Логотипни яратиш жараёнида дунёдаги илғор университетлар логотиплари ўрганиб чиқилди. Уларни таҳлил қилиш асносида логотипда юксалиш, юқорига ҳаракат, ривожланиш бош мезон сифатида акс эттирилди.

Жиззах политехника институти жамоаси томонидан эъзоз ва эҳтиромга муносиб инсонлар ҳолидан хабар олиш тадбирлари ўтказилди

Жиззах шаҳридаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи II жаҳон уруши қатнашчилари, фронт орти ишларда иштирок этган меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ва эсдалик совғалари топширилди.

“Талабалар мақом ансамбли”нинг илк концерт дастури бўлиб ўтди

Жиззах шаҳридаги Маданият саройида Жиззах давлат педагогика институтида ташкил этилган “Талабалар мақом ансамбли”нинг илк концерт дастури намойиш этилди. Дастурда 10 дан зиёд мақом қўшиқлари ижро этилди.

Тошкент давлат юридик университети талабалари VIII халқаро талабалар кинофестивалида биринчиликни қўлга киритди

Университет талабалари “Пропавший человек” (Йўқолган одам) қисқа метражли филми билан профессор В.К.Гавло номидаги “Золотой след” криминалистика йўналиши бўйича VIII халқаро талабалар кинофестивалининг “Следственные ситуации” номинациясида биринчи ўринни эгаллашди.

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида II жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 76 йиллигига бағишланган давра суҳбати ўтказилди

Суҳбат “Хотира бор экан – миллат барҳаёт” мавзусида бўлиб, унда, асосан, уруш оқибатлари, ўзбек миллатининг урушдан кейинги қийинчиликларга тўла ҳаёти, шунингдек, фашизмга қарши курашларда қатнашган Ватан қаҳрамонлари тўғрисида сўз юритилди.

Қўқон давлат педагогика институтида “India study room” ташкил этилди

Ўзбек-ҳинд илмий, маданий ва адабий алоқаларини янада ривожлантириш юзасидан икки мамлакат олим-у адиблари ва санъат аҳлининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мақсадида “Санъат ва ёшлар” лойиҳаси асосида Қўқон давлат педагогика институтида “India study room” (Ҳинд ўқув хонаси) ташкил этилди

Чирчиқ давлат педагогика институтинининг қўшма таълим дастурида таҳсил олаётган талабаларга Белоруссия Могилев универститетининг талабалик гувоҳномалари топширилди

Беларус Республикасининг А.А.Кулешов номидаги Могилев давлат университети ҳамкорлигида бакалавриат босқичида қўшма таълим дастури ташкил этилган бўлиб, ушбу дастурда таҳсил олаётган талабаларга Могилов давлат университети раҳбарияти томонидан талабалик гувоҳномалари топширилди.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
44.0K viewsedited  00:47
Открыть/Комментировать
2021-05-07 17:08:00
ТАЪЗИЯ

Бугун давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Рустам Собирович Қосимов вафот этди.

Рустам Қосимов узоқ йиллар давомида шарафли ва масъулиятли вазифаларда ишлаб келган. Шу жумладан, Олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимида ишлаган даврда соҳанинг ривожига катта ҳисса қўшган. Унинг бутун фаолияти фан, таълим, маданият, жамоат соҳалари билан боғлиқ бўлиб, шу соҳаларда кўплаб ислоҳотларнинг бевосита ташкилотчиси ва ижрочиси сифатида ўчмас из қолдирди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жамоаси Рустам Собирович Қосимовнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
46.2K views14:08
Открыть/Комментировать
2021-05-06 16:58:55 #Live

Келгуси йилдан магистратура ва докторантурага кирувчиларга чет тилини билиш халқаро сертификатига эга бўлиш талаби қўйилади

Президент раислигида чет тилларни оммавий ўрганиш масалаларига бағишлаб ўтказилаётган йиғилишда таъкидланганидек, бундан буён мактаб, лицей, коллеж ва олийгоҳ битирувчилари камида 2 та чет тилини мукаммал билиши шарт бўлади.

Бугунги кунда Ўзбекистондаги 25 та олийгоҳда ўқитиш чет тилида олиб борилади. 2016 йилда улар сони 7 та бўлган. Ўзбекистонлик 60 минг йигит-қиз етакчи хорижий олийгоҳларда таҳсил олмоқда. Бу 2016 йил билан солиштирганда 12 баравар кўп.

Шунга қарамай йиғилишда чет тилларини ўқитиш бўйича жойлардаги ҳақиқий аҳвол қониқарсиз экани қайд этилди.

Шунингдек, таълим тизимида 2 мингдан ортиқ чет тили ўқитувчилари лавозими вакант бўлиб қолаётганини танқид қилди. Энг кўп бўш ўринлар Қашқадарё (380), Самарқанд (287), Жиззах (1400, Тошкент (120), Сурхондарё (90) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

Келгуси йилдан бошлаб магистратура ва докторантурага кирувчилар чет тилини билиш халқаро сертификатига эга бўлиши талаб этилади.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
79.9K viewsedited  13:58
Открыть/Комментировать
2021-05-06 15:07:14 #Live

Ҳар бир вилоятда биттадан университет чет тиллари бўйича таянч олийгоҳ сифатида белгиланади

Айни вақтда Президент раҳбарлигида чет тилларини ўқитишни такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор ўтказилмоқда.

- "Чет тилларини ўқитишга урғуни бошқача қўйиш керак. Катта корхоналар қуриляпти, технологиялар ўрнатиляпти. Хорижий тилни мукаммал билиш зарурати юзага келяпти. Барча ҳудудлар раҳбарлари, таълимга алоқадор ташкилотлар ўзбек тилига бўлган эътиборимизни четда қолдирмай, чет тилларини ўргатиш бўйича жиддий шуғулланиши керак. Мактаб, лицей, коллеж ва олийгоҳ битирувчилари камида 2 та чет тилини мукаммал билишлари шарт" - дейди Президент.

Президент Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ташкил этилишини маълум қилди. Агентлик дунёда самарали натижа берган ўқитиш методикалари, дастур ва дарсликларини боғча, мактаб, лицей, олийгоҳ ва ўқув марказларида жорий этиб, хорижий тилларни мукаммал ўзлаштиришга кўмаклашади.

Ҳар бир вилоятда биттадан университет чет тиллари бўйича таянч олийгоҳ сифатида белгиланиши таъкидланди.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
65.4K viewsedited  12:07
Открыть/Комментировать
2021-05-06 15:07:11
47.0K views12:07
Открыть/Комментировать
2021-05-06 13:17:25 #Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 апрелдаги Қарорига биноан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги марказий аппарати структурасига ўзгартириш киритилиб, вазирлик ҳамда қуйи тузилмаларда коррупцияга қарши курашиш тизимини кучайтириш мақсадида Комплаенс назорат ва коррупцияга қарши курашиш бўлими ташкил этилди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 5 майдаги буйруғи билан Ҳамзахўжа Турсунхўжаевич Абдураҳмонов Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Комплаенс назорат ва коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ҳамзахўжа Абдураҳмонов
1975 йил Фарғона вилоятида туғилган. 1997 йилда Фарғона давлат университетини, 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академиясини ва 2013 йилда Испания давлатининг Сантьяго-де-Компостела университетини тамомлаган.

Иқтисодиёт фанлари номзоди.

Маълумот учун, Комплаенс назорат ва коррупцияга қарши курашиш бўлими Вазирлик фаолиятини коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар, халқаро стандартларга мувофиқ ташкил этиш, коррупция хавф-хатарларини ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида профилактик тарзда хабар бериш учун масъулдир.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
46.1K viewsedited  10:17
Открыть/Комментировать
2021-05-06 13:17:25
37.6K views10:17
Открыть/Комментировать
2021-05-05 18:31:20
#Тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 30 апрелдаги буйруғи билан Фаррухжон Нематиллаевич Файзиев Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Юридик бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Фаррухжон Файзиев 1984 йил Наманган вилоятида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (2008 йил)ни тамомлаган.

Шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги Интеллектуал мулк ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси, Интеллектуал мулк соҳасини таҳлил қилиш ва ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
52.1K views15:31
Открыть/Комментировать
2021-05-05 16:50:01
#Қонунчилик_янгиликлари

Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 275-сонли қарори билан қишлоқ хўжалиги соҳаси учун кадрлар тайёрлаш сифатини яхшилаш ҳамда фан-таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциясини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилди.

Бу олийгоҳ Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали негизида тузилди.

Институтда таълимнинг кредит-модуль тизими жорий этилиб, унда ҳафтада беш кунлик ўқиш ва ҳафтанинг шанба куни мустақил ўзлаштириш куни деб белгиланади.

Институтга қабул параметрлари белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланган республика ОТМларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
44.5K viewsedited  13:50
Открыть/Комментировать
2021-05-05 13:49:15
#Танлов

Қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолиятига бағишланган ижодий ишлар танлови

Танловда Республикамиздаги олий таълим муассасалари талабалари тасвирий санъат йўналиши (рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик) бўйича иштирок этишлари мумкин.

Аризалар 2021 йилнинг 10 майидан 20 майига қадар Чирчиқ давлат педагогика институтидаги Танлов ташкилотчилари томонидан қабул қилинади.

Танловнинг 2-босқичи:
25 майдан 1 июнга қадар ташкил этилади.

Керакли ҳужжатлар:
иштирокчи шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
4х6 ҳажмдаги 2 дона фотосурат;
2 (икки) донадан кўп бўлмаган ижодий иш.

Танлов шартлари:
Асарнинг мазмуни танлов мавзусига мослиги;
Тарихий жиҳатлари;
Композицион ва техник маҳорати;
Ранглар жилоси ва бадиий ифода бўлиши керак.

Манзил: Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Амир Темур кўчаси, 104-уй (Чирчиқ давлат педагогика институти).

Ғолиблар:
I, II, III даражали диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
71.0K views10:49
Открыть/Комментировать