Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

#Live Келгуси йилдан магистратура ва докторантурага кирувчила | Edu.uz

#Live

Келгуси йилдан магистратура ва докторантурага кирувчиларга чет тилини билиш халқаро сертификатига эга бўлиш талаби қўйилади

Президент раислигида чет тилларни оммавий ўрганиш масалаларига бағишлаб ўтказилаётган йиғилишда таъкидланганидек, бундан буён мактаб, лицей, коллеж ва олийгоҳ битирувчилари камида 2 та чет тилини мукаммал билиши шарт бўлади.

Бугунги кунда Ўзбекистондаги 25 та олийгоҳда ўқитиш чет тилида олиб борилади. 2016 йилда улар сони 7 та бўлган. Ўзбекистонлик 60 минг йигит-қиз етакчи хорижий олийгоҳларда таҳсил олмоқда. Бу 2016 йил билан солиштирганда 12 баравар кўп.

Шунга қарамай йиғилишда чет тилларини ўқитиш бўйича жойлардаги ҳақиқий аҳвол қониқарсиз экани қайд этилди.

Шунингдек, таълим тизимида 2 мингдан ортиқ чет тили ўқитувчилари лавозими вакант бўлиб қолаётганини танқид қилди. Энг кўп бўш ўринлар Қашқадарё (380), Самарқанд (287), Жиззах (1400, Тошкент (120), Сурхондарё (90) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.

Келгуси йилдан бошлаб магистратура ва докторантурага кирувчилар чет тилини билиш халқаро сертификатига эга бўлиши талаб этилади.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube