Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

ТАЪЗИЯ Бугун давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Республикас | Edu.uz

ТАЪЗИЯ

Бугун давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Рустам Собирович Қосимов вафот этди.

Рустам Қосимов узоқ йиллар давомида шарафли ва масъулиятли вазифаларда ишлаб келган. Шу жумладан, Олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимида ишлаган даврда соҳанинг ривожига катта ҳисса қўшган. Унинг бутун фаолияти фан, таълим, маданият, жамоат соҳалари билан боғлиқ бўлиб, шу соҳаларда кўплаб ислоҳотларнинг бевосита ташкилотчиси ва ижрочиси сифатида ўчмас из қолдирди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жамоаси Рустам Собирович Қосимовнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.