Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН Хурматли талабалар! Олий ва ўрта махсус таъл | Edu.uz

#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН

Хурматли талабалар!

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2020/2021 ўқув йилида ўтказилаётган талабалар ўртасидаги Республика онлайн фан олимпиадасининг 2-босқичи учун рўйхатдан ўтиш 2021 йил 17 май куни соат 09:00 дан 24 май куни соат 09:00 гача давом этади.

Диққат! Olimpiada.edu.uz тизимидан фақат ОТМда ташкил этилган олимпиаданинг 1-босқичидан мувафаққиятли ўтган талабаларгина рўйхатдан ўтиб, онлайн олимпиадада қатнаша олади.

Эслатма! Талаба паспорт серияси орқали фақат бир марта рўйхатдан ўтиш имконига эга. Талаба тизимдан фақат битта фан орқали рўйхатдан ўтиши мумкин ва кейинчалик тест топшириш фанини ҳамда тилини ўзгартира олмайди!

Рўйхатдан ўтишга улгурмаганларнинг мурожаатлари кўриб чиқилмайди.

Олимпиада ўтказилиш саналари olimpiada.edu.uz тизимида эълон қилинади.

Тизимдан фойдаланиш йўриқномасини қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин:
Йўриқнома

Обуна бўлинг:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube