Получи случайную криптовалюту за регистрацию!

Банкир ✅

Адрес канала: @bankir
Категории: Бизнес и стартапы
Язык: Русский
Количество подписчиков: 47.16K
Описание канала:

Сизнинг банкирингиз.
YouTube — youtube.com/@Bankirnews
Instagram — instagram.com/Bankirnews
Банкирга мурожаатингиз борми? Шу ерга ёзинг @Bankir_01_bot
Реклама бўйича: @meenov

Рейтинги и Отзывы

2.00

3 отзыва

Оценить канал bankir и оставить отзыв — могут только зарегестрированные пользователи. Все отзывы проходят модерацию.

5 звезд

0

4 звезд

0

3 звезд

1

2 звезд

1

1 звезд

1


Последние сообщения 6

2024-05-01 08:00:26
Янги корпоратив мижозлар учун — махсус валюта курси

Сотиб олиш — 12 600,17
Сотиш — 12 635,39

Батафсил малумот davrbank.uz ёки 1284


Специальный валютный курс — для новых корпоративных клиентов

Покупка — 12 600,17
Продажа — 12 635,39

Подробнее davrbank.uz или 1284
14.1K views05:00
Открыть/Комментировать
2024-04-30 18:07:16 30 апрель — ойнинг охирги куни. Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00 гача узайтирилди. @bankir
15.5K views15:07
Открыть/Комментировать
2024-04-30 16:06:01
Президент маслаҳатчиси ўринбосари Тимур Ишметов банклар Тошкентдаги 100 та маҳаллада кутубхона ташкил қилишини маълум қилди. Кутубхоналар 1 майдан бошлаб кетма-кет ишга туширилади.

Қуйидаги банклар маҳаллаларда кутубхона очмоқда:

СҚБ — 15 та;
“Миллий банк” — 14 та;
“Халқ банки” — 10 та;
“Ҳамкорбанк” — 8 та;
“Ипак йўли банки” — 8 та;
“Давр банк” — 7 та;
ОФБ — 6 та;
“Трастбанк” — 6 та;
“Туронбанк” — 6 та;
Asia Alliance Bank — 5 та;
“Асакабанк” — 4 та;
БРБ — 3 та;
“Инфинбанк” — 3 та;
МКБанк — 3 та;
“Алоқабанк” — 2 та.


Ушбу банкларга маҳаллаларда кутубхона яратишда ёрдам бераётгани учун раҳмат. Бу тенденция бошқа банклар билан биргаликда вилоятларда ҳам давом этади деган умиддамиз.

@bankir
19.6K viewsedited  13:06
Открыть/Комментировать
2024-04-30 14:58:14 30 апрель — ойнинг охирги куни. Банклараро тўловларни қабул қилиш 20:00 гача узайтирилди.

@bankir
17.3K views11:58
Открыть/Комментировать
2024-04-30 14:11:20
Доллар тушди

1 май куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 610,17 сўмдан (-9,84 сўм) ҳисобланади

@bankir
16.1K views11:11
Открыть/Комментировать
2024-04-30 12:10:07 Камбағаллик чегараси оширилди

Ўзбекистонда 2024 йил учун минимал истеъмол харажатлари миқдори киши бошига 1 ойга 621 минг сўмдан 648 минг сўмга кўтарилди.

1 майдан ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари оширилиши ҳисобига аҳоли учун камбағаллик чегараси бўлган минимал истеъмол харажатлари қайта кўриб чиқилди.

Маълумот учун, минимал истеъмол харажатлари миқдори 2021 йилда 440 минг сўмни ташкил этган, 2022 йил январидан бошлаб эса 498 минг сўм деб белгиланганди. Сўнгги марта бу миқдор 2023 йил июл ойида 6 ой кечиб 498 минг сўмдан 568 минг сўмгача оширилганди.

Минимал истеъмол харажатлари нима учун муҳим?

Жаҳонда бу кўрсаткичдан камбағаллик чегараси сифатида фойдаланилади. Бу орқали пенсия ва нафақа миқдорларининг энг ками ҳам белгиланади.

Аҳолининг камбағал қатлами ҳам айнан минимал истеъмол харажатлари орқали аниқланиб, уларга моддий ёрдам берилади.

Яъни 2024 йилда Ўзбекистонда бир ойда бир киши 648 минг сўмдан камроқ пул сарфласа расман камбағал ҳисобланади. Албатта, бу кўрсаткич ҳудудларга қараб турлича бўлиши мумкин.

@bankir
17.2K views09:10
Открыть/Комментировать
2024-04-30 12:05:41
ASIA ALLIANCE BANK тадбиркорлар учун иккита янги кредит маҳсулотини тақдим этади:

- Якка тартибдаги (хусусий) тадбиркорларга янги иш ўринлари яратиш ва тадбиркорликни ривожлантириш учун “ЯНГИ ТАДБИРКОР” модулли кредити (3 дан 5 тагача иш ўрни учун).
- Юридик шахс мақомига эга бўлган тадбиркорлик субъектларини молиялаштириш учун “БАНДЛИККА КЎМАК” модулли кредити (5 дан 10 тагача ва ундан ортиқ иш ўринлари учун).

Кредитларнинг ўзига хосликлари:
муддати — 12, 24 ва 36 ойгача;
имтиёзли давр — 6 ойдан 9 ойгача;
фоиз ставкаси — миллий валютада 24 дан 27,99%гача ва хорижий валютада 12 дан 16%гача;
кредит миқдори — 300 000 000 ва 1 000 000 000 сўмгача.

Батафсил маълумот сайтимизда

Реклама
14.4K viewsedited  09:05
Открыть/Комментировать
2024-04-30 10:22:42 Ҳукумат нақд пулга эҳтиёжни яна ҳам камайтирмоқчи

Сал аввал “Давлетовуз” яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилганини маълум қилган эди.

Қарор лойиҳаси жамоатчиликка эълон қилинмаган бўлиб, ҳозирда вазирлик ва идоралар орасида муҳокама қилинмоқда.

Шундай қилиб 1 майдан уй-жой, кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини сотуви фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида амалга оширилиши белгиланмоқда. Ушбу тўловлар учун комиссия олинмайди.

Товар ва хизматларнинг умумий қиймати 3 000 доллардан ошганда тўловларни фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоб орқали амалга ошириш белгиланмоқда.

Барча бюджет ташкилотлари, ОТМлар ҳамда йирик солиқ тўловчилар ходимларига ойлик иш ҳақини 100 фоиз банк карталари орқали бериш таклиф қилинмоқда.

Нақд пул муомаласини камайтириш асосий мақсад экан, унга муқобил бўлган аҳоли учун қулай ечим керак бўлади. Худди Қозоғистондаги “Kaspi” каби.

Бизнес эгалари ва банклар биргаликда тўловлар, пул ўтказмалари, шахсий маблағларни бошқариш ва онлайн савдо хизматларини ўз ичига олган худди “Kaspi”га ўхшаш супер илова яратиш бўйича ҳукуматга таклиф киритади.

Агар лойиҳа мақулланиб, таклифлар амалга оширилса шундоқ ҳам сўнгги йилларда камаётган нақд пулга бўлган эҳтиёж янада камаяди.

Аҳоли орасида нақд пул муомаласини пасайтириш орқали давлат одамлар қўлидаги пул оқимини назорат қилиб, яширин иқтисодиёт улушини қисқартирмоқчи.

Нақд пулда амалга оширилган харидлар учун кешбэк бериш амалиётини ҳам бекор қилиш режалаштирилмоқда.

Нима учун яширин иқтисодиёт ёмон экани, давлат нима учун унга қарши курашаётгани ҳақида бу ердан ўқишингиз мумкин.

@bankir
15.8K views07:22
Открыть/Комментировать
2024-04-30 08:48:14 Доллар яна тушади

1 май куни амал қиладиган доллар курси 10-11 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 610
Kapitalbank — 12 610
Trastbank — 12 610

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Turonbank — 12 630
Asakabank — 12 660
Davrbank — 12 670


@bankir
16.7K viewsedited  05:48
Открыть/Комментировать
2024-04-30 07:40:06
Янги корпоратив мижозлар учун — махсус валюта курси

Сотиб олиш — 12 610,01
Сотиш — 12 645,25

Батафсил малумот davrbank.uz ёки 1284


Специальный валютный курс — для новых корпоративных клиентов

Покупка — 12 610,01
Продажа — 12 645,25

Подробнее davrbank.uz или 1284
16.2K views04:40
Открыть/Комментировать